Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 29 / Бухгалтерга тавсиялар

Ишлаб чиқаришдаги ҳисоб: тайёр маҳсулотни реализация қилиш

 

Маҳсулотни реализация қилишишлаб чиқариш фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи. Зеро маҳсулот тайёрлашга сарфланган маблағлар айланмаси айнан реализация қилиш билан якунланади. Уни реализация қилиш натижасида ишлаб чиқарувчи корхона янги ишлаб чиқариш циклини тиклаш учун зарур айланма маблағларга эга бўлади. Ишлаб чиқариш корхонасидаги маҳсулот тузилган шартномаларга мувофиқ уни юклаб жўнатиш ёки ўз савдо бўлинмаси орқали сотиш йўли билан реализация қилиниши мумкин.

 

Ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини қуйидагича реализация қилишлари мумкин:

● нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, шу жумладан воситачилик шартномалари бўйича. Ўз маҳсулотини реализация қилиш улгуржи савдо ҳисобланмайди ва лицензия олишни талаб этмайди (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-банди);

● ўз фирма дўконлари (шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган) ёки турғун савдо шохобчалари (ўзининг ёки ижарага олинган) орқали НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланган ҳолда чакана йўл билан;

● электрон тижорат орқали. Бундай сотиш, ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо деб ҳисобланади (19.02.2018 йилдаги ПФ-5349-сон Фармоннинг 7-банди «а» кичик банди).

Ишлаб чиқарувчи маҳсулот нархларини мустақил равишда белгилайди. Бироқ айрим турдаги маҳсулотлар нархлари давлат томонидан тартибга солинади:

● ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик (Рўйхат, ВМнинг 30.03.2018 йилдаги 249-сон қарорига 2-илова);

● табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган. Корхонанинг бозордаги устун мавқеини эътироф этиш, шунингдек бундай корхоналарнинг Давлат реестрини юритиш тартиби ва шартлари махсус Низомда (ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон қарорига 1-илова) белгиланган. Шунингдек монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектларининг маҳсулотлари нархларини шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва улар қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби (Низом, ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарорига 1-илова) белгиланган;

● Президент қарорлари билан назарда тутилган.

Айрим турдаги маҳсулотларнинг реализация қилинишига алоҳида талаблар қўйилади. Масалан, алкоголли ва тамаки маҳсулотларига:

● алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлар белгиланган, ундан қуйи нархда сотилиши мумкин эмас (2018 йил учун – МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 29.12.2017 йилда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори);

● уни реализация қилишга доир чекловлар мавжуд («Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси; 7.11.2006 йилдаги ПҚ-505-сон қарор; АВ томонидан 26.07.2004 йилда 1390-сон билан рўйхатдан ўтказилган Вақтинчалик низомнинг I бўлими);

● уни реклама қилиш тақиқланган («Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси);

● у акциз маркалари билан маркаланиши керак (ПҚ-505-сон қарор).

Харидорларга реализация қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш учун тақдим этилган сумма:

● шартномавий нархлар бўйича сотилган маҳсулот қиймати;

● идиш қиймати (харидор маҳсулот қийматидан ташқари унинг ҳақини тўласа);

● маҳсулотни ташиш харажатлари (харидор маҳсулот қийматидан ташқари уларнинг ҳақини тўласа);

● ҚҚС, акциз ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа солиқлардан ташкил топади.

 

Бухгалтерия ҳисобида маҳсулотни реализация қилиш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан даромад акс эттирилди:

нақд пулсиз тартибда;

 

нақд ҳисоб-китоб билан чакана;

 

терминал орқали ҳақ тўлаган ҳолда чакана

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)»

 

Реализация қилинган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Маҳсулот реализация қилинганда ҚҚС ҳисобланиши акс эттирилди (ишлаб чиқарувчи корхона ҚҚС тўловчи бўлса):

нақд пулсиз тартибда;

 

нақд ҳисоб-китоб билан чакана;

 

терминал орқали ҳақ тўлаган ҳолда чакана

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)»

 

Ҳисобот даври охирида 9010-счёт ёпилиши акс эттирилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

Ҳисобот даври охирида 9110-счёт ёпилиши акс эттирилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

 

 

Фискал хотирага эга бўлган НКМни қўллаш тартиби махсус Низомда (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова) белгиланган. Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўлов терминаллари қўлланилади.

 

МАҲСУЛОТ БИЛАН БИРГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ИДИШЛАР ҲИСОБИ

Маҳсулот харидорга кўп марта ва бир марта ишлатиладиган идишда етказиб берилиши мумкин.

Кўп марта ишлатиладиган идиш етказиб берувчига қайтарилиши лозим. Бир марта ишлатиладиган идиш унда қадоқланган маҳсулотни реализация қилишда харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва қайтарилмайди.

Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотни бир марта ишлатиладиган идишда қадоқлаш назарда тутилган бўлса, идиш маҳсулот таннархига киритилади. Бундай идишдан савдо жойлари ва омборларда қадоқлаш учун фойдаланилган бўлса, у реализация қилиш харажатларига киритилади.

Маҳсулот билан бирга етказиб бериладиган кўп марта ишлатиладиган идиш учун харидордан гаров суммаси ундирилиши мумкин. Идиш харидордан соз ҳолатда олингандан кейин пул қайтарилади. Гаров тўлаш ва қайтариш тартиби маҳсулотни етказиб бериш шартномасида назарда тутилган бўлиши керак.

Харидор шартнома шартларига зид равишда гаровдаги идишни етказиб берувчига қайтармаса, унга гаров суммаси қайтарилмайди, идишни топшириш операциясига эса реализация қилиш сифатида қаралади.

 

Бухгалтерия ҳисобида гаровдаги идиш билан боғлиқ операциялар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Харидордан идиш учун гаров суммаси олиниши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Қайтариладиган идиш харидорга берилиши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»;

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»

Харидор идишни қайтариши акс эттирилди

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»;

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Харидорга гаров суммаси қайтарилиши акс эттирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Харидор муддатида қайтармаган, қайтариладиган идишни реализация қилиш

 

Харидор муддатида қайтармаган, қайтариладиган идиш реализация қилиниши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Гаровдаги идиш ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Реализация қилинган идиш қийматидан ҚҚС ҳисобланиши акс эттирилди (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҚҚС тўловчи бўлса)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Гаров суммаси бўйича қарз ёпилиши акс эттирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

МАҲСУЛОТНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотини харидорларга етказиб берса, ҳисобга олишнинг бир нечта вариантини қўллаш мумкин.

1. Харидор етказиб бериш қийматини алоҳида тўламайди. Бу ҳолда юк ташишга лицензия талаб этилмайди, сабаби ташиш тижорат асосида амалга оширилмаяпти.

Бухгалтерия ҳисобида харидордан ҳақ ундирмай етказиб бериш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Маҳсулотни корхонанинг ўз транспортида етказиб бериш харажатлари акс эттирилди

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Маҳсулотни чет ташкилотнинг транспортида етказиб бериш харажатлари акс эттирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Чет транспорт ташкилоти хизматлари бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҚҚС тўловчи бўлса)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

2. Харидор етказиб бериш қийматини алоҳида тўлайди. Ҳисобварақ-фактурада тайёр маҳсулотни реализация қилишдан тушум ва транспорт хизматлари алоҳида акс эттирилади. Бу ҳолда ташиш алоҳида фаолият тури ҳисобланиб, лицензияланиши лозим.

Бухгалтерия ҳисобида харидор маҳсулот қийматидан алоҳида ҳақ тўлайдиган етказиб бериш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Маҳсулотни етказиб берганлик учун харидорга тақдим этилган сумма акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Етказиб бериш қийматидан ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҚҚС тўловчи бўлса)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Маҳсулотни корхонанинг ўз транспортида етказиб бериш харажатлари акс эттирилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

Маҳсулотни чет ташкилотнинг транспортида етказиб бериш харажатлари акс эттирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Чет транспорт ташкилоти хизматлари бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди (маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва транспорт ташкилоти ҚҚС тўловчи бўлса)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАЛАРИ БЎЙИЧА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотини воситачи (воситачилик шартномаси бўйича) ёки вакил (топшириқ шартномаси бўйича) орқали реализация қилиши мумкин.

Ушбу шартномалар ўртасидаги асосий фарқларни кўриб чиқамиз:

Фарқловчи аломати

 

Воситачилик шартномаси

 

Топшириқ шартномаси

 

Иштирокчилар

 

Комитент ва воситачи

 

Топшириқ берувчи ва вакил

 

Предмети

 

Воситачи комитентнинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимларни тузади. Битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар комиссионерда вужудга келади (ФКнинг ­
832-моддаси)

 

Вакил топшириқ берувчининг номидан ва унинг ҳисобидан битимларни тузади. Битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар топшириқ берувчида вужудга келади (ФКнинг 817-моддаси)

 

Реализация қилинган маҳсулотга ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш

 

Воситачи ўз номидан икки нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида номига қўшимча равишда «Воситачи» деб кўрсатади. Воситачи ва харидор реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин

 

Вакил топшириқ берувчининг номидан уч нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Унда ўз реквизитларини ҳам кўрсатади

 

Комитент – ҚҚС тўлайди, воситачи – ҚҚС тўламайди: ҳисобварақ-фактура воситачи томонидан ўз номидан ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда тақдим этилади.

Комитент – ҚҚС тўламайди, воситачи – ҚҚС тўлайди: ҳисобварақ-фактура воситачи томонидан ўз номидан ҚҚСсиз тақдим этилади

Ҳисобварақ-фактура ҚҚС тўлайдиган ёки тўламайдиган топшириқ берувчи номидан тақдим этилади

 

 

 

Шартнома тузиш чоғида ишлаб чиқариш корхонаси бухгалтери қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим:

● реализация қилинган маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш тартибига – воситачи ҳисоб-китобда иштирок этаётганига, реализация қилишдан тушган маблағлар кимнинг счётига тушаётганига (бевосита ишлаб чиқарувчига ёки воситачига);

● воситачи ҳақи суммасини белгилаш ва у бўйича ҳисоблашиш тартибига. Воситачи ҚҚС тўлаганлиги ҳақида маълумотлар борлигини текшириш зарур;

● воситачи ҳисобот тақдим этиши тартибига – муддати, унда қандай қўшимча ахборот бўлиши кераклигига.

Воситачилик битимларини ҳужжатли расмийлаштириш хусусиятлари (ҳисоботлар, ҳисобварақ-фактуралар) Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибида (АВ томонидан 22.03.2013 йил 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-илова) белгиланган.

 

 

Бухгалтерия ҳисобида маҳсулотни воситачи орқали реализация қилиш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Маҳсулот воситачига (вакилга) берилиши акс эттирилди

 

2830-«Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Воситачи (вакил) ҳисоботи асосида маҳсулот реализация қилинишидан даромад олиниши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Реализация қилинган маҳсулот бўйича ҚҚС ҳисобланиши акс эттирилди (комитент (вакил) ҚҚС тўловчи бўлса)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Реализация қилинган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2830-«Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»

 

Воситачига (вакилга) ҳақ ҳисобланиши акс эттирилди

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Воситачилик ҳақи бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши акс эттирилди (комитент (топшириқ берувчи) ва воситачи (вакил) ҚҚС тўловчи бўлса)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Электрон тижорат – ахборот тизимлари (веб-сайтлар, дастурий маҳсулотлар, мобил иловалар ва б.) орқали товарлар билан олди-сотди қилиш. У қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:

● «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун;

● «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун;

● «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонун;

● «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун;

● Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова);

● Президентнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарор);

● Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.05.2018 йилда 3016-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Маҳсулотни электрон тижорат шаклида реализация қилиш алоҳида рухсат берувчи ҳужжат олишни талаб этмайди.

Барча товарлар электрон тижорат объектлари бўлиши мумкин, айланмадан олиб қўйилган ёки айланмадаги чекланган товарлар бундан мустасно (Рўйхат, 185-сон Қоидаларга 2-илова). 2018 йил 1 июлдан дори воситалари ва тиббий буюмлар ушбу Рўйхатдан чиқариб ташланди ва электрон тижорат орқали реализация қилиниши мумкин.

Электрон тижоратда қуйидаги тўлов усуллари қўлланилади:

● тўлов терминали орқали пластик карталар билан (шу жумладан корпоратив);

● шахсий кабинет ёки электрон тўлов тизимлари (Click, Payme ва б.) орқали пластик карталар билан (шу жумладан корпоратив);

● банк счётидаги маблағларни ўтказиш билан;

● нақд шаклда. Бунда харидорга виртуал терминаллар (E-POS) орқали электрон чек ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат жўнатилиши керак. Шунингдек пул маблағларини инкассациялаш қоидаларига риоя этилиши лозим. Виртуал терминаллар (E-POS) НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларига тенглаштирилади.

Ишлаб чиқарувчи электрон тижорат воситасида харидорларга реализация қилинган маҳсулотини қуйидаги йўл билан етказиб бериши мумкин:

● шахсий ёки ижарага олинган автотранспортда. Бундай маҳсулот Ўзбекистон доирасида етказиб берилса, лицензия олиш керак эмас (ПҚ-3724-сон қарорнинг 2-банди);

● чет ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланиб. Бунда ҳам электрон тижорат орқали реализация қилинган маҳсулот Ўзбекистон доирасида етказиб берилган бўлса, етказиб берувчи лицензия олиши керак эмас;

● қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа усуллар билан.

Товарларни электрон тижорат орқали реализация қилувчи корхоналар учун 2018 йил 1 июлдан бошлаб ушбу битимлар бўйича камида 15%лик мажбурий олдиндан тўловни тўлаш талаби бекор қилинди.

Товарларни электрон тижорат орқали сотишдан олган даромадлари умумий сотиш ҳажмининг камида 80%ини ташкил этувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилиши мумкин. Унга киритилган юридик шахслар 2% ставка бўйича ЯСТ тўлайдилар (ПҚ-3724-сон қарорнинг 8, 11-бандлари).

Бухгалтерия ҳисобида маҳсулотларнинг электрон тижорат орқали реализация қилиниши оддий реализация қилиш каби акс эттирилади.

 

ХАРИДОРНИНГ МАҲСУЛОТНИ ҚАЙТАРИБ БЕРИШИ

Харидор сотиб олинган товар сифати, сони, ассортименти, комплекти, ўрами ва бошқа сабабларга кўра мувофиқ келмаганлиги учун уни қайтариб бериши мумкин. Бунда у қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

● товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

● товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

● товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш;

● нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

● харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

● шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Агар нуқсонлар:

● товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;

● кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;

● мавсумий товарлар учун Ҳукумат томонидан белгиланган муддат мобайнида аниқланган бўлса, харидор мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин.

Бундай вазиятларда сотувчи билан харидор ўртасидаги муносабатлар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

Реализация қилинган маҳсулотнинг қайтарилиши 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётида ҳисобга олинади. У асосий (операцион) фаолиятдан даромадлар счётлари гуруҳига (9000) контрпассив счёт ҳисобланади – унинг дебетли обороти маҳсулот реализация қилинишидан даромадларни камайтиради.

 

Бухгалтерия ҳисобида харидорнинг маҳсулотни қайтариб бериши қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Харидор қайтариб берган маҳсулот кирим қилиниши акс эттирилди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

Қайтариб берилган маҳсулот учун харидорга пул маблағлари ўтказилиши (тўланиши) акс эттирилди

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

Реализация қилиш чоғида ҳисобланган ҚҚСга (акциз солиғига) тузатиш киритилиши акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

Реализация қилишдан даромадга тузатиш киритилиши акс эттирилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»

 

 

Харидор товар ҳақини нақд пулда тўлаган бўлса, уни қайтарганда унга ҳам нақд пул берилади. Товар ҳақи пластик карта орқали тўланган бўлса, унинг учун пул маблағлари 3 иш куни ичида унинг пластик картасига ўтказиш орқали қайтарилади (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 7-банди).

Кафолатли хизмат муддати белгиланган маҳсулотни кафолатли таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари бошқа ишлаб чиқариш харажатларига (2010-счёт) киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.6-банди).

 

ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИ

Барча хўжалик операциялари бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисобда акс эттирилади. Корхона бир маромда ишлаши учун улар бухгалтерияга ўз вақтида келиб тушиши зарур. Шу сабабли ҳужжатларни тузиш ва бошқа корхоналардан олишдан тортиб уларни текшириш, ишлов бериш, ҳисобга қабул қилиш, корхона бўлинмалари ўртасида айлантириш ёки бошқа корхоналарга жўнатишгача бўлган бутун жараён архивга топширгунга қадар яхши ташкил этилган бўлиши лозим.

 

Ҳужжатларнинг корхонада изчил ҳаракатланиш жараёнига ҳужжатлар айланиши дейилади, уни ташкил этиш учун эса жадвал тузилади.

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва акс эттириш, шунингдек ҳужжатлар айланишини ташкил этиш тартиби Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

Корхона бўйича ҳужжатлар айланиши намунавий жадвали 1297-сон Низомга 3-иловада ва «Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишланади» материалида («СБХ»нинг 23.05.2017 йилдаги 21 (1189)-сони) келтирилган.

Ҳужжатлар айланиши жадвалига риоя этиш учун, шунингдек ҳужжатлардаги маълумотлар ишончлилиги учун жавобгарлик уларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасига юклатилади. Бунда бош бухгалтернинг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерияга тақдим этиш бўйича талаблари корхонанинг барча ходимлари учун мажбурийдир («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг ­12-моддаси).

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ёки электрон тарзда тузилиши мумкин. Электрон ҳужжатлар айланиши тартиби «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.

Маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бошланғич ҳужжатларнинг қонуний тасдиқланган шакллари мавжуд эмас. Корхона ишлаб чиқариш хусусиятига қараб уларни мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин. Шаклларни ишлаб чиқаётганда, тузиш усулидан (қоғозда ёки электрон форматда) қатъи назар, бошланғич ҳужжатларда мажбурий реквизитлар бўлиши шартлигини назардан четда қолдирманг («Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси; «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси; 1297-сон Низомнинг 6-банди).

Ишлаб чиқаришга доир ҳужжатлар айланишини ташкил этиш тартиби – бошланғич ҳужжатлар рўйхати, уларнинг шакллари, расмийлаштириш, ижро қилиш учун бериш регламентини ва ҳ.к. ҳисоб сиёсатида белгиланг.

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН МАТЕРИАЛЛАР БЕРИШ

 

Материалларни ҳисобга олиш карточкаси

 

Омбордан ишлаб чиқаришга берилган материаллар материалларни ҳисобга олиш карточкасида қайд этилади. У календарь йили учун очилиб, омбордаги ҳар бир нав, тур ва ўлчамдаги материаллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бухгалтерия карточкаларни махсус реестрда ёки китобда рўйхатдан ўтказади ва моддий жавобгар шахсларга (омбор мудири, омборчилар) тилхат олиб топширади. Материаллар киримига доир ёзувлар кирим ордерлари (корхона омбор ҳисобини юритишда улардан фойдаланса) ёки бевосита етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари асосида уларга қайд этилади. Кунига бир нечта бир турдаги операциялар (бир нечта ҳужжат бўйича) амалга оширилса, карточкада материаллар умумий сонини акс эттирувчи битта ёзувни қайд этиш мумкин. Ёзувда барча ҳужжатларнинг рақамларини санаб ўтинг ёки реестр тузинг. Ҳар куни карточкалардаги қолдиқларни чиқаринг.

Карточка календарь йилига мўлжаллаб очилиши сабабли ҳужжатлар айланиши ҳажми салмоқли бўлганда ёзувларни қайд этиш учун унинг битта варағи камлик қилади. Бу ҳолда худди шу карточканинг қўшимча варақларини очиб, уларни рақамланг ва тикиб қўйинг. Календарь йили тугаганда:

● кейинги йилнинг 1 январь ҳолатига кўра қолдиқларни чиқаринг;

● қолдиқ янги карточкага ўтказилганлигини қайд этинг;

● карточкаларни тикиб, корхона архивига топширинг.

Автоматик ҳисобга олиш усулида материалларни ҳисобга олиш карточкаларини тутмаслик мумкин. Бу ҳолда ҳар бир номдаги материал кирими ва чиқими ҳақидаги маълумотлар бошланғич ҳужжатлардан бевосита омбор ҳисобини юритувчи махсус дастурга киритилади.

 

Лимит-забор картаси

 

Материаллар лимит-забор картаси асосида омбордан ишлаб чиқаришга берилади. У бир номдаги материалга (битта номенклатура рақами) икки нусхада ёзиб берилади. Бир нусхасини ой бошлангунча материалларни оладиган корхона бўлинмасига, иккинчисини омборга беринг. Одатда, карта бир ойга ёзиб берилади, бироқ бериладиган материаллар ҳажми катта бўлмаса, уни бир чоракка мўлжаллаб расмийлаштиринг.

Материалларни олаётган моддий жавобгар шахс ўз картаси экземплярини тақдим этади. Омборчи иккала нусхада сана ва берилган материаллар миқдорини кўрсатади, мазкур турдаги материал бўйича лимит қолдиғини белгилайди. Ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган ва омборга қайтарилган материаллар ҳисоби ҳам лимит-забор картасида юритилади.

Материаллар лимитини ўзгартириш, лимитдан ортиқ бериш, бир хил материалларни бошқасига алмаштиришга фақат корхона раҳбари ёки бундай ҳаракатларга ваколатли бошқа шахсларнинг рухсати билан йўл қўйилади.

Лимитдан фойдалангандан кейин омбор лимит-забор карталарини топширади. Лимитдан фойдаланилишидан қатъи назар, ўтган ойдаги барча карталар ой бошида топширилиши керак. Карта бир чоракка берилган бўлса, у кейинги чорак бошида топширилади. Айрим корхоналар бошланғич ҳужжатлар сонини қисқартиришни кўзлаб материаллар берилишини материалларни ҳисобга олиш карточкаларида расмийлаштирадилар, бериш лимитини ҳам уларда қайд этадилар. Материаллар берилишига доир чиқим ҳужжатлари тузилмайди. Материаллар бир нусхада ёзиладиган лимит карталари асосида берилади. Бундай бериш вариантида олувчи материалларни ҳисобга олиш карточкасига имзо қўяди, омборчи лимит карточкасига имзо қўяди.

 

Талабнома-юкхат

 

Корхонанинг таркибий бўлинмалари ёки моддий жавобгар шахслари ўртасида материаллар ҳаракатини ҳисобга олиш учун талабнома-юкхат қўлланилади. У материалларни берувчи таркибий бўлинма омборчиси томонидан икки нусхада тузилади. Материаллар бир нусха асосида топширувчи бўлинма томонидан ҳисобдан чиқарилади, иккинчиси асосида олувчи томонидан ҳисобга қабул қилинади. Расмийлаштирилган талабномалар ҳужжатлар айланиши жадвалида белгиланган муддатда бухгалтерияга топширилади.

Материалларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатлари бухгалтерия билан келишилган бўлиши лозим. Уларнинг имзо намуналари материаллар бериладиган ҳар бир омборда бўлиши керак.

Материалларни четга бериш учун юкхат

Материаллар корхона ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлинмаларига (хўжаликларига), шунингдек чет корхоналарга (ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда) материалларни четга бериш учун юкхат асосида берилади. Юкхат икки нусхада ёзиб берилади: бири омборга берилиб, материалларни бериш учун асос ҳисобланади, иккинчиси олувчига берилади.

Талабнома ва юкхат асосида материалларни ҳисобга олиш карточкасига улар берилганлиги ҳақида ёзувлар қайд этилади.

 

ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИ ЧИҚАРИШ ВА САҚЛАШ

Маҳсулот ишлаб чиқаришдан чиқарилишини қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштириш мумкин:

● қабул қилиш-топшириш юкхати;

● тайёр маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномаси;

● кирим ордери ва б.

Омборга келиб тушган тайёр маҳсулот учун омборхона ҳисобини юритиш карточкасини очинг. Уни ишлаб чиқиш учун материалларни ҳисобга олиш карточкаси шаклидан фойдаланинг. Маҳсулот номенклатураси катта бўлганда унинг ҳаракатланишини омборхонанинг ҳисобга олиш китобида қайд этиш қулайроқ. Ушбу ҳужжатларда тайёр маҳсулот бутун номенклатураси кирими, сарфи ва қолдиғи акс эттирилади.

Ой охирида моддий жавобгар шахс кирим ва чиқимга доир барча бошланғич ҳужжатлар илова қилинган моддий қимматликлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиб, бухгалтерияга тақдим этади.

Одатда моддий жавобгар шахс тайёр маҳсулот ҳисобини миқдор ўлчовида юритади. Қиймат ва якуний суммалар бухгалтерияда моддий ҳисоботларга ишлов бераётганда кўрсатилади.

Моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари асосида бухгалтерия моддий қимматликларни ҳисобга олиш йиғма қайдномасини тузади, унда тайёр маҳсулотларнинг корхона бўйича ҳақиқий ҳаракати ҳисобга олинади.

 

 

 

ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИ СОТИШ (ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ)

Тайёр маҳсулотни сотиш пайтида харидорга берилиши керак бўлган ҳужжатлар таркиби уни реализация қилиш усулига қараб фарқланади.

Нақд пулга ёки пластик карталардан фойдаланиб чакана сотиш чоғида харидорга НКМ ёки терминал чекини беринг. Ушбу ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босади.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан реализация қилинган тайёр маҳсулот юклаб жўнатилишини маҳсулотни омбордан бериш учун юкхат билан расмийлаштиринг.

Маҳсулот автотранспортда олиб чиқилса, товар-транспорт юкхати расмийлаштирилади. Унинг шакли ва тўлдириш тартиби Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномада (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган.

Реализация қилиш учун воситачига (вакилга) бериладиган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг.

Тайёр маҳсулотни беришга доир ҳужжатлар асосида бухгалтерия ёки сотиш бўлими ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради. Унинг шакли ва тўлдириш тартиби (шу жумладан воситачилик операциялари бўйича) қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-илова).

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1967 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика