Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 29 / Солиқ солиш

Занжир узилган бўлса

 

Ягона буюртмачи хизмати Мудофаа вазирлиги объектларини капитал қуриш ва таъмирлашни режалаштириш, бошқариш ва техник кузатиш фаолиятини амалга оширади.

ВМнинг фармойишига мувофиқ Академия объектларида «Трест-12» МЧЖ пудрат ташкилоти (ҚҚС тўловчи) қурилиш ишларини олиб бормоқда. Жалб этилган ёрдамчи пудрат ташкилоти ЯСТ тўловчиси ҳисобланади.

Ёрдамчи пудрат ташкилоти материаллар ва ускуналарни ҚҚС билан сотиб олади ҳамда ­«Трест-12» МЧЖга товарлар етказиб берувчисининг ҳисобварақ-фактураси нусхасини тақдим этади:

Товарларнинг номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Сони

 

Баҳоси

 

Қиймати

 

Ставка

 

Акциз

 

Ставка

 

ҚҚС

 

ҚҚС билан етказиб бериш қиймати

 

1

 

дона

 

1

 

1 000

 

1 000

 

акцизсиз

 

20%

 

200

 

1 200

 

 

«Трест-12» МЧЖ ҳисобварақ-фактурани 240 сўмга (1 200 х 20%) оширган ҳолда қўяди, сабаби ёрдамчи пудратчи таннархни 1 200 сўм деб ҳисоблайди. Бу қурилиш қимматлашишига олиб келмоқда. Шу тўғрими?

 

– Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби, шу жумладан ягона солиқ тўлови тўлаши назарда тутилган юридик шахслар ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайди. Бунда улар ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашлари мумкин (Солиқ кодексининг 197-моддаси).

Келтирилган вазиятда ёрдамчи пудрат ташкилоти ҚҚСни ихтиёрий асосда тўламайдиган ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Тегишинча, материаллар харид қилинаётганда уларни олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда харид қиймати бўйича кирим қилинади. Бунда ҚҚС суммаси материаллар таннархига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Капитал қурилишда Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (ВМнинг 21.05.2004 йилдаги 02-556-сон баённома қарори билан тасдиқланган) бошланғич ҳисоб ҳужжати саналади. Ёрдамчи пудрат ташкилоти бажарилган ишларни топшираётганда Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани, шу жумладан ҚҚС билан олинган материаллар бўйича ҚҚСсиз тўлдиради, сабаби у мазкур солиқни тўламайди.

«Трест-12» МЧЖ пудрат ташкилоти ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Бажарилган ишлар ҚҚС солинадиган оборот саналади. Тегишинча, бажарилган ишлар буюртмачига топширилаётганда у ёрдамчи пудратчилардан (ҚҚС тўловчиси эмас) ҚҚС ажратиб кўрсатилмаган ҳолда қабул қилинган ишга ҳам, материаллар ва ускуналарга ҳам ҚҚС ҳисоблайди. Ишларда ҚҚС тўламайдиган шахс иштирок этгани сабабли ҚҚС тўловчилар занжири узилган, бу эса ишларнинг қимматлашишига олиб келади. Бироқ бунда Солиқ кодекси билан белгиланган ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоблаш тартиби бузилмаган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1045 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика