Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 29 / Амалий бухгалтерия

Солиқ оқибатларисиз компенсация тўловлари

 

Ходим шахсий автомобилида юриб, корхона ишлари билан шуғулланади. Ундан фойдаланганлик учун компенсация тўланмаган.

Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ўтган қанча даврга компенсация ҳисоблаш мумкин, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Н.Каимов.

 

– Ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсацияни корхона раҳбари тегишли буйруқ чиқарган пайтдан бошлаб тўлаш мақсадга мувофиқдир.

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарлари бундан мустасно) фойдаланганлик учун компенсация миқдорлари ва тўлаш тартиби Тартибда (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) белгиланган.

Корхона раҳбари ходимга компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Уни тўлаш учун асос бўладиган тегишли буйруқ расмийлаштирилади.

Компенсациянинг чекланган миқдорлари автомобиль двигатели қувватига қараб белгиланган. Компенсация олиш учун ходим бухгалтерияга техник паспорт нусхасини тақдим этади. Нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва ўртача иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинмайди.

Тартибда буйруқ чиқарилишидан олдинги давр учун компенсация тўлаш имконияти назарда тутилмаган.

Ташкилот тегишли буйруқ чиқарилишидан олдинги давр учун компенсация тўлашга қарор қилса, у ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинадиган рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов (Солиқ кодексининг ­173-моддаси 7-банди) деб топилиши мумкин.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1096 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика