Соғлиғи ҳолатига кўра ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда унга ушбу ташкилотдаги бошқа ишни таклиф қилишлари керакми?
Р.Р.
– Ҳа, ташкилотда бундай иш бўлса, иш берувчи ходимга бошқа ишни таклиф қилиши керак.
Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт.
Камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда шундай ишга ўтказилган кунидан бошлаб 2 ҳафта мобайнида ходимларнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади (МКнинг 218-моддаси).
Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортганда ёки корхонада тегишли иш бўлмаганда меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.