Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қўшма корхона хорижий корхонага айланди

 

2008 йилда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ муассислари хорижий фуқаро (50%) ва Ўзбекистон фуқароси (50%) ҳисобланади. Ўзбекистон фуқароси Россия фуқаролигини расмийлаштирмоқда.

Ҳужжатлар қай тартибда қайта расмийлаштирилади? Муассислари фақат хорижий фуқаролар бўлган МЧЖ фаолият юрита оладими? Хорижий фуқарони жалб этишга рухсатнома расмийлаштириш ва унга меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун лицензия олиш зарурми?

Ф.Шакурова, бош бухгалтер.

 

– Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий фуқаролар МЧЖнинг иштирокчилари бўлишлари мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси). Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муассислари хорижий фуқаролар бўлган МЧЖ ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкин.

Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги маълумотларга киритилган ўзгартиришлар (қўшимчалар) мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади (Низомнинг 21-банди, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова). Таъсис ҳужжатларининг ҳозирги намунавий шаклларида таъсисчилар – жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари кўрсатилмайди. Бироқ таъсис ҳужжатларингизда бундай маълумотлар кўрсатилган бўлса, ўзгартиришлар иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун ичида қайта рўйхатдан ўтишингизга тўғри келади.

Юридик шахс Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда ҳам, юридик шахс жойлашган жойдаги «ягона дарча» марказига ўзи келиб ҳам қайта рўйхатдан ўтказилиши мумкин (Низомнинг 30-банди).

Муассис – хорижий фуқаро МЧЖда ишласа ва энди ЎзРда доимий пропискага эга бўлмаса (яшаш гувоҳномасини расмийлаштирмаган бўлса), рухсат берувчи ҳужжатларни олиш лозим (Қоидаларнинг 3-бўлими, ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига ­2-илова). Бу ҳолда МЧЖ ўзи учун хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатнома расмийлаштириши, ходим учун эса меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома (лицензия) олиши зарур.

 

Лайло Ашурова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика