Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Божхона

Четдан келтирилган «ўз товаримиз»

Контрафакт электр ҳисоблагичлар ушлаб қолинди

 

Самарқандлик божхоначилар вилоятдаги қўшма корхона номига темир йўл орқали юборилган контейнерлардан бирини ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишди. Бир қарашда ҳаммаси қонунийдек эди – контейнерда йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилганидек жинси матолари келтирилган.

 

Лекин жинси матолари синчиклаб текширилганда улар орасига кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 2 120 дона электр ҳисоблагичлар яширилганлиги маълум бўлди. Энг қизиғи, Хитойда контрафакт тарзда ишлаб чиқарилган ушбу қурилмаларнинг аксариятига харидорларни чалғитиш мақсадида «Электрон ҳисоблагич МЧЖ шаклидаги ўзбек-хитой қўшма корхонаси. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган» деган ёзувлар қайд қилинган. Ҳар бир қадоқланган қурилмага ҳисоблагич паспортлари ва Ўзбекистон Миллий сертификация тизими томонидан тасдиқланган мувофиқлик сертификатлари илова қилинганига нима дейсиз? Дастлабки суриштирувлар давомида мазкур қурилмаларнинг тахминий қиймати 300 млн сўмдан ошиши маълум бўлган.

Олиб борилган текширув ва суриштирув ишлари давомида ушбу ҳисоблагичлар контрафакт товарлар эканлиги аниқланиб, қонуний тарзда фаолият юритаётган корхоналарга тегишли савдо белгилари остида, ушбу ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилган ҳолда ишлаб чиқарилган, барча техник паспортлар ва мувофиқлик сертификатлари қалбакилаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ҳисоблагичлар орасидаги «DDS28u» русумлисини ишлаб чиқариш 2016 йилдан бошлаб тўхтатилган. Эспертларнинг хулосасига кўра, мазкур контрафакт товарлар электр энергиясидан фойдаланиш давомида кўрсаткичларни юқори кўрсатиб, тез ишдан чиқади ва ўрнатилган техник талабларга жавоб бермайди.

Республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилган бу товарлар ҳолати юзасидан божхона органлари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Барча қалбаки ҳисоблагичлар олиб қўйилган ва божхона омборига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сон) мувофиқ, табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш ҳамда етказиб беришда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги устувор вазифа сифатида энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш белгиланган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика