Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Ҳисобот топширамиз

ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

2017 йил иккинчи чораги учун

 

«СБХ»нинг 11.04.2017 йилдаги 15 (1183)-сонида «Norma Ekspert» мутахассислари ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда юзага келаётган долзарб масалалар, шунингдек 2017 йил 1 январдан ва 1 апрелдан амал қилувчи асосий ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берганлар. Бугунги сонда солиқ ҳисоботини тўлдириш чоғида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритишда давом этамиз.

 

НИМАНИ ҚАЧОН ТОПШИРАМИЗ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-иловадаги шакллар бўйича тақдим этилади. 2017 йил I ярми якунларига кўра қуйидагилар 25 июлдан кечиктирмай топширилиши шарт:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);

● Маълумотларга 1-илова «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – 1-сон Расшифровка);

● Маълумотларга 2-илова «Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси» (бундан кейин – 2-сон Расшифровка).

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон қарорга 10-иловадаги шакллар бўйича ҳар ойда тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

● Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин – Ҳисоб-китоб);

● Ҳисоб-китобга 1-илова «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 1-илова);

● Ҳисоб-китобга 2-илова «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 2-илова);

● Ҳисоб-китобга 3-илова «Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 3-илова);

● Ҳисоб-китобга 4-илова «Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот» (бундан кейин – Ҳисоб-китобга 4-илова).

Бунда корхонада маълумотлар мавжуд бўлган иловаларгина тўлдирилади.

2017 йил январь–июнь ойлари учун ҳисобот 25 июлдан кечиктирмай ДСИга юборилиши керак.

 

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЖШДС бўйича ҳисоботда фақат Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жисмоний шахсларнинг даромадлари деб эътироф этиладиган, шу жумладан ЖШДС солишдан озод қилинган тўловлар кўрсатилади. Жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида келтирилган) ҳисоботга киритилмайди.

Шунингдек ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадлар кўрсатилади. Яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг ­172-моддаси), шу жумладан ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайдиган (имтиёзлар). Тегишинча, жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176–178-моддалари) Ҳисоб-китобда кўрсатилмайди.

 

ИЖАРА

Жисмоний шахсдан мол-мулкни ижарага олганда корхона қуйидаги хусусиятларни инобатга олиши керак:

биринчидан, ижарага берувчи унинг ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ижара тўлови суммасидан ЖШДСни энг кам ставкада (2017 йилда – 7,5%) ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт;

иккинчидан, ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ ҳисобланиши керак. 2017 йил учун улар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

1) ойига 1 кв.м учун:

турар жойлар:

Тошкент шаҳрида – 4,5 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 1,5 минг сўм;

нотурар жойлар:

Тошкент шаҳрида – 9 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 3 минг сўм;

2) фаолиятни амалга ошириш жойидан қатъи назар ойига 1 та транспорт воситаси учун:

енгил автомобиль – 330 минг сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 645 минг сўм (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова).

Энг кам нормативлар фақат солиқ солиш мақсадида белгиланган ва шартномага кўра ижара тўлови камроқ миқдорда белгиланиши мумкин эмаслигини англатмайди.

Агар шартномада белгиланган ижара тўлови ижара тўловининг энг кам ставкасидан кам бўлса, солиқ энг кам ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар шартномага кўра ижара тўлови юқорироқ бўлса, шартнома бўйича ижара тўловидан ЖШДС ҳисобланади. Корхона солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга солиқни ўтказади.

Агар жойнинг ижара шартномасига кўра коммунал харажатларни (электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти ва ҳ.к.) ижарага берувчи тўласа, ушбу суммалар ижара тўловидан чегирилмайди, яъни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадини камайтирмайди.

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахс (корхона ходими эмас) билан нотурар жойни (70 кв.м) ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара тўлови ойига 600 минг сўм этиб белгиланди. Ижарага берувчи коммунал тўловларни ўз ҳисобидан тўлайди.

Ҳақиқатдаги ижара тўлови суммаси (600 минг сўм) энг кам ставкада ҳисобланган 630 минг сўмдан (70 х 9 000) кам. ЖШДС каттароқ суммадан келиб чиқиб ҳисобланади ва ойига 47,25 минг сўмни (630 х 7,5%) ташкил этади. Ижарага берувчига 552,75 минг сўм (600 – 47,25) тўланади.

Ижара тўлови суммаси (600 минг сўм) ва ундан ушлаб қолинган солиқ (47,25 минг сўм) Маълумотларда акс эттирилади: ҳисобланган ижара тўлови 004, 007, 010-сатрларда кўрсатилади, солиқ суммаси 012, 015 ва 020-сатрлар кўрсаткичига киритилади, жисмоний шахсга ўтказилган ижара тўлови (552,75 минг сўм) – тўланган даромадлар умумий суммасига (019-сатр). 1-сон Расшифровкада даромаднинг ҳисобланиши (тўланиши), солиқнинг ушлаб қолиниши (ўтказилиши) тегишли операция бажарилган санада акс эттирилади.

Ижара тўлови – мулкий даромад (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди), у ЯСТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди, шу сабабли ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

 

МОЛ-МУЛК СОТИБ ОЛИШ

Жисмоний шахсдан мол-мулк сотиб олинганда олди-сотди шартномасида кўрсатилган реализациянинг бутун суммаси эмас, балки ушбу сумманинг сотилаётган мол-мулкнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган харид қийматидан ошиши даромад деб тан олинади. Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда реализация қилинган мол-мулк қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – инвентаризация қиймати билан реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб тан олинади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди). Шу тариқа, ЖШДС бўйича ҳисоботда тўловнинг бутун суммаси эмас, айни даромад акс эттирилади.

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар ЖШДСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди). Бироқ ушбу имтиёз қуйидагиларни сотишга татбиқ этилмайди:

1) қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги улушларини (пайларини);

2) яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;

3) кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, турар жойларни.

Бинобарин, жисмоний шахсдан 1 ва 2-бандларда келтирилган мол-мулкни сотиб олишда, ушбу шахс корхона ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, у даромад тўлаш манбаи сифатида реализациядан даромаддан ЖШДСни энг кам ставкада (2017 йилда – 7,5%) ушлаб қолиши шарт. Турар жойларни реализация қилишда жисмоний шахслар декларациялаш чоғида солиқни мустақил равишда тўлайдилар, яъни кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирдагина солиқ мажбуриятлари юзага келади.

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан 100 млн сўмга омбор сотиб олди, унинг инвентаризация қиймати – 32 млн сўм.

Жисмоний шахс омборни сотиб олган қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда 68 млн сўм (100 – 32) жисмоний шахснинг даромади деб тан олинади, ундан ЖШДС 5,1 млн сўмга (68 х 7,5%) тенг. Жисмоний шахсга 94,9 млн сўм (100 – 5,1) ўтказилиши керак. ЖШДС бўйича ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади: сотишдан даромад сифатида 68 млн сўм – Маълумотларнинг 004, 007, 010-сатрларида; 5,1 млн сўм солиқ – 012, 015 ва 020-сатрларда; 62,9 млн сўм – солиқ чегирилган даромад (94,9 млн сўмлик тўлов суммаси эмас) Маълумотларнинг 019-сатрида кўрсатилади. 1-сон Расшифровкада даромаднинг ҳисобланиши (тўланиши), солиқнинг ушлаб қолиниши (ўтказилиши) операция амалга оширилган санада акс эттирилади.

Омборни реализация қилишдан даромад жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига киради (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди), улар ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди, шу сабабли ушбу операциялар ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.

 

ХОДИМЛАРНИНГ ОВҚАТЛАНИШИ

Ихтисослаштирилган шохобчаларда (ўзининг ёки четдаги) ходимларнинг овқатланиши ташкил этилганда нормал меҳнат шароитларида ишловчи ходимлар учун овқатланиш қиймати компенсация тўловлари тарзидаги даромад ҳисобланишини ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинишини инобатга олиш лозим (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди). Овқатланиш учун қўшимча тўловларга ҳам солиқ солишнинг худди шундай тартиби татбиқ этилади.

Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар билан боғлиқ вазият ўзгача. Улар учун белгиланган нормалар бўйича олинадиган даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПО), сут (унга тенглаштирилган маҳсулотлар), газланган шўр сув (иссиқ цехларда ишлаганда) қийматига даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 1-банди) ҳамда Маълумотлар, ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

ДПО, шу жумладан сут бериш нормалари, тартиби жамоа шартномалари ва келишувларида, улар бўлмаганда – 0053-96-сон СанҚН, 0184-05-сон СанҚН ва бошқаларда белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан белгиланади. Даволаш-профилактика озиқ-овқатлари натура ҳолида берилиши керак, уни пуллик компенсацияга алмаштиришга рухсат берилмайди. Иш берувчи ходимларни белгиланган нормадан ортиқча озиқ-овқат билан таъминлаши мумкин, бу ҳолда нормадан ошиш суммаси ходимнинг компенсация тўловлари тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди) ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонаси жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат шароитларини текшириш ва баҳолаш натижаларига кўра:

меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларни белгиланган нормалар бўйича 1 иш кунида қиймати 12 000 сўмлик ДПО билан бепул таъминлайди;

нормал меҳнат шароитида ишловчи ходимларга иш кунида 8 000 сўм миқдорида овқатланиш учун қўшимча тўловларни тўлайди.

Белгиланган нормалар бўйича бериладиган ДПО қийматига ходимларнинг даромади сифатида қаралмайди, шу сабабли Маълумотлар ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди. Нормал меҳнат шароитида ишловчи ходимларга овқатланиш учун қўшимча тўловлар суммаси эса улар учун Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-бандига мувофиқ даромад ҳисобланади. Бу сумма Маълумотларда ҳисобланган ва солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммасида (004, 007, 008-сатрлар) кўрсатилади, улардан ушлаб қолинган солиқ эса 012, 013 ва 020-сатрлар кўрсаткичига киритилади. Тегишинча, солиқ чегирилган қўшимча тўловлар тўланган даромадларнинг умумий суммасига (019-сатр) киритилади. 1-сон Расшифровкада даромаднинг ҳисобланиши (тўланиши), солиқнинг ушлаб қолиниши (ўтказилиши) операция бажарилган санада акс эттирилади.

Компенсация тўловлари тарзидаги даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кириши боис овқатланиш учун қўшимча тўловларга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади ва, тегишинча, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 010, 030-сатрларида акс эттирилади.

 

МОДДИЙ НАФ

Солиқ кодексининг 177-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланганда (тўланганда) (совғалар бериш, мактабгача болалар муассасасидаги болаларни боқиш ҳақини тўлаш ва ҳ.к.) моддий наф тарзида ҳисобланган (тўланган) даромадлар суммалари улар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга 1-сон Расшифровкада кўрсатилади. Корхона жисмоний шахс учун тўланган иш ҳақидан (бошқа даромадлардан) суммаларни ушлаб қолганда унда даромад юзага келмайди.

 

МИСОЛ. Корхона 7 апрелда ходиманинг фарзандини болалар боғчасида боқиш қийматини тўлади. Бу ой учун иш ҳақи 28 апрелда ҳисобланган, 2 майда тўланган. 1-сон Расшифровкада моддий наф тарзидаги даромаднинг ҳисобланиши 28 апрелда, унинг тўланиши – 2 майда кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Май ойида корхонада режали текширув ўтказилган, унинг натижаларига кўра бухгалтерга 1 497 750 сўм миқдорида жарима солинган. Жарима ушбу суммани бухгалтернинг иш ҳақидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан корхона маблағлари ҳисобидан 26 майда тўланган.

Ушбу вазиятда бухгалтерда даромад юзага келмайди, сабаби корхона тўлаган жарима унинг иш ҳақидан ушлаб қолинади, тегишинча, 1 497 750 сўм ҳисоботга киритилмайди.

 

НАТУРА ҲОЛИДАГИ ТЎЛОВЛАР

Натура ҳолида тўланган даромадлар (совғалар, йўл чипталари, спорт клубларига абонементлар ва ҳ.к.) учун Маълумотларга 1-сон Расшифровкада алоҳида 8 ва ­9-устунлар назарда тутилган. 8-устунда натура ҳолида тўланган даромад суммаси, 9-устунда – солиқ солинадиган даромад, яъни ЖШДС бўйича имтиёз чегирилган ҳолда кўрсатилади. Бунда натура ҳолидаги тўловлардан солиқ у тўланган ой тугагандан кейин 5 кун ичида бюджетга ўтказилиши керак (Солиқ кодексининг 188-моддаси). Эслатиб ўтамиз, республикамизда меҳнатга натура ҳолида ҳақ тўлаш тақиқланган, ходимнинг аризасига кўра иш ҳақини ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида беришлари мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон қарорининг 1-банди).

Натура ҳолида тўланадиган даромадларнинг алоҳида ажратилиши Маълумотларга 2-сон Расшифровкада ҳам назарда тутилган. Унинг 5-устунида тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси кўрсатилади, ундан қуйидагилар ажратилади: 6-устунда – пул кўринишидаги, 7-устунда – натура ҳолидаги дивидендлар (фоизлар).

 

МИСОЛ. Ходимга юбилейи муносабати билан 24 майда қиймати 1 500 000 сўмлик совға бердилар (солиқ солинмайдиган қисми – 898 650 сўм (149 775 х 6)). Бу ой учун иш ҳақи 31 майда ҳисобланган, 2 июнда тўланган.

1-сон Расшифровкада ЖШДС ва суғурта бадали (шартли равишда – 1 334 900 сўм) чегирилган моддий наф тарзидаги даромаднинг ҳисобланиши 31 майда 2-устунда кўрсатилади. Даромаднинг тўланиши 2 июнда 6 ва 8-устунларда (1 334 900 сўмдан) ҳамда 7 ва 9-устунларда (436 250 сўмдан (1 334 900 – 898 650)) кўрсатилади.

 

 

УШЛАНМАЛАР

Ходимнинг даромадларидан унинг корхона олдидаги қарзини сўндириш ҳисобига суммалар ушлаб қолинганда (масалан, аъзолик бадалларининг ушлаб қолиниши, қарзнинг сўндирилиши ва ҳ.к.) ушбу суммалар иш ҳақи кассадан тўланган (пластик карточкаларга ўтказилган) санада 6–7-устунларда тўланган сумма сифатида ­1-сон Расшифровкада акс эттирилишини инобатга олиш лозим. Суд қарорлари (алиментларни тўлашга), солиқ органларининг кўрсатмалари (жарималарни тўлашга) асосида ёки жисмоний шахснинг аризасига кўра (масалан, коммунал хизматлар ҳақини тўлашга) ушланмалар қилинганда ушлаб қолинган суммалар пул маблағлари ўтказилган санада 1-сон Расшифровкада акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ҳар ой касаба уюшмаси аъзоси бўлган ходимдан 1% миқдорида касаба уюшмасига бадал ушлаб қолади. Ходимнинг аризасига кўра даромадининг бир қисми 2 майда коммунал хизматлар ҳақини тўлашга ўтказилган. Ходимга 3 майда иш ҳақи тўланган.

Маълумотларга 1-сон Расшифровкада корхона ўтказган коммунал тўловлар суммаси у ўтказилган сана – 2 майда 6–7-устунларда кўрсатилади, тўланган иш ҳақи ва касаба уюшмасига бадал эса 3 майда акс эттирилади.

 

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА МИСОЛ

 

МИСОЛ. Корхона ходимларига (10 киши) биринчи ярим йил учун 72 000 000 сўм миқдорида иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар – 12 600 000 сўм ҳисобланган, шундан II чоракда иш ҳақи – 36 000 000 сўм, овқатланиш учун қўшимча тўловлар – 6 300 000 сўм.

Ходимлардан бирига 20 январда фарзандли бўлганлиги муносабати билан 500 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилган.

Ижро варақасига кўра бошқа ходимнинг даромадларидан 25% миқдорида (ҳар ой 262 500 сўмдан) алимент ушлаб қолинади ва ўтказилади.

26 январда корхона ходими 6 кунга Самарқандга хизмат сафарига юборилди. Хизмат сафари пули 380 000 сўмни ташкил этди, шундан 210 135 сўм – нормадан ортиқча суткалик пуллар.

Апрелда раҳбар 5 нафар ходимга (улардан учтасининг иши қатнов тусига эга) ҳар ой йўл чипталари сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилди. 1 та йўл чиптасининг қиймати 120 000 сўм. Май ойи учун йўл чипталари 28 апрелда, июнга – 31 майда, июлга – 30 июнда берилган.

30 июнда муассисга 28 000 000 сўм миқдорида дивидендлар ҳисобланган, улардан солиқ 2 800 000 сўмни ташкил этди, 25 200 000 сўм июлда муассиснинг пластик карточкасига ўтказилади.

I ярим йил учун ходимларга тўланадиган даромадлардан ЖШДС – 14 540 123 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 765 437 сўм (бюджетга ЖШДС – 13 774 686 сўм), суғурта бадали – 6 842 411 сўм, шундан II чорак учун ЖШДС – 7 313 400 сўм, шу жумладан ШЖБПҲ – 385 267 сўм (бюджетга ЖШДС – 6 928 133 сўм), суғурта бадали – 3 441 600 сўм.

1.04.2017 йилдаги ҳолатга кўра корхонанинг бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидаги миқдорни ташкил этди:

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича – 2 270 977 сўм;

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича – 126 023 сўм;

фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича – 1 128 000 сўм;

жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) – 8 575 000 сўм.

Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. II чоракда ходимлар Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган иш вақти календари бўйича барча иш кунларида, яъни апрелда – 20, майда – 22, июнда – 21 кун ишлаганлар.

 

Юқорида санаб ўтилган тўловлар жисмоний шахснинг даромадлари ҳисобланмайди ва, тегишинча, қуйидагилар ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди:

иши қатнов тусига эга бўлган ходимларга берилган йўл чипталари қиймати – 1 080 000 сўм (3 х 120 000 х 3 ой) (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди);

ходимга қоплаб берилган, ҳужжат билан тасдиқланган турар жойни ижарага олиш харажатлари, темир йўл чиптаси қиймати, белгиланган норма доирасидаги суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди).

Маълумотларга жисмоний шахсларнинг даромадлари деб тан олинадиган тўловлар киритилади:

иш ҳақи (Солиқ кодексининг 172-моддаси) – 72 000 000 сўм;

овқатланиш учун қўшимча тўловлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди) – 12 600 000 сўм;

моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 178-моддаси ­16-банди) – 500 000 сўм;

нормадан ортиқча суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди) – 210 135 сўм;

иши қатнов тусига эга бўлмаган иккита ходимга берилган йўл чипталари қиймати – 720 000 сўм (120 000 х 2 х 3 ой);

дивидендлар – 28 000 000 сўм.

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 114 030 135 сўмни (72 000 000 + 12 600 000 + 500 000 + 210 135 + 720 000 + 28 000 000) ташкил этади, шундан 113 530 135 сўмга (114 030 135 – 500 000) солиқ солинади, бунда 500 000 сўм – солиқ солинмайдиган сумма доирасида ходимга I чоракда тўланган моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадлар уларга нисбатан қўлланадиган солиқ ставкаларига қараб белгиланган шкалада солиқ солинадиган даромадлар, энг кам ва энг юқори ставкада (7,5% ва 23%), 10%лик ставкада солиқ солинадиган даромадларга табақалаштирилади. Мисол маълумотларига кўра шкала бўйича (85 530 135 сўм) ва 10%лик ставкада (28 000 000 сўм) солиқ солинадиган даромадлар мавжуд.

Маълумотларнинг 012, 017-сатрларидаги кўрсаткичлар 1-сон Расшифровкадаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Тегишинча, 012-сатрда ЖШДС ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда 16 574 686 сўм (13 774 686 + 2 800 000) миқдорида кўрсатилади.

Чорак учун ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси 89 847 601 сўмни (114 030 135 – 14 540 123 – 2 800 000 – 6 842 411) ташкил этади.

Тўланган даромадлар, бюджетга ўтказилган ЖШДС ва ШЖБПҲ суммаси 1-сон ва 2-сон Расшифровкалар асосида аниқланади.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР

(йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади)

(сўмда)

N

 

Кўрсаткичлар

 

Сатрлар

 

Тўловчининг маълумотлари бўйича

 

1

 

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, жами (киши)

 

001

 

10

 

шу жумладан:

 

 

 

асосий иш жойи бўйича

 

002

 

10

 

асосий бўлмаган иш жойи бўйича

 

003

 

 

2

 

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

 

004

 

114 030 135

 

2.1

 

шулардан солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар

 

005

 

 

3

 

Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси

 

006

 

500 000

 

4

 

Солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база), шу жумладан: (004-сатр – 005-сатр – 006-сатр):

 

007

 

113 530 135

 

4.1

 

солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

008

 

85 530 135

 

4.2

 

дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар

 

009

 

28 000 000

 

4.3

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

010

 

 

4.4

 

жисмоний шахснинг аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

011

 

 

5

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси, шу жумладан

(1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр):

012

 

16 574 686

 

5.1

 

008-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

013

 

13 774 686

 

5.2

 

009-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича (2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

014

 

2 800 000

 

5.3

 

010-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

015

 

 

5.4

 

011-сатрда кўрсатилган даромадлар бўйича

 

016

 

 

6

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси

(1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

017

 

765 437

 

7

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

(004-сатр – 012-сатр – 017-сатр фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси)

 

018

 

89 847 601

 

8

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси (1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

 

019

 

71 005 101

 

9

 

Бюджетга тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси

(1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

020

 

14 838 332

 

10

 

ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси

(1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри)

021

 

833 991

 

 

Маълумотларга 1-илова II чорак учун тегишли операциялар ўтказилган кунлар бўйича тўлдирилади. ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси 2-устунда даромад ҳисобланган санада кўрсатилади. Бунда 3-устунда солиқ солинадиган даромадлар кўрсатилади. II чоракда имтиёз бериладиган даромадлар бўлмаган, шу сабабли 2 ва ­3-устунлардаги кўрсаткичлар тенг.

Тўланган даромадлар суммаси 6-устунда тегишли санада, устун кўрсаткичидан солиқ солинадиган даромадларни – 7-устун ва натура ҳолидаги тўловларни – 8, 9-устунлар (мисол маълумотларига кўра – йўл чипталари) ажратган ҳолда кўрсатилади. Бунда 6-устунга жисмоний шахсларга тўланган барча суммалар (банкдан олинган, жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ва банкдаги счётларига ўтказилган), моддий наф тарзидаги даромадлар, натура ҳолидаги тўлов, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар (мисол маълумотларига кўра – алимент) киритилади.

Иш ҳақи бўйича аванс тўланган даромадлар устунларида (6 ва 7) ҳамда махсус 10-устунда (ҳар ой 2 000 000 сўмдан) акс эттирилади.

Иши қатнов тусида бўлмаган ходимларга берилган йўл чипталари қиймати карточкалар берилган санада, яъни 28 апрель, 31 май ва 30 июнда кўрсатилади (шу жумладан 8–9-устунларда натура ҳолидаги тўлов сифатида). Бунда ушбу тўловлардан солиқ йўл чипталари берилган ой тугагандан кейин 5 кун ичида бюджетга ўтказилиши керак (Солиқ кодексининг 188-моддаси).

Корхонанинг алимент тўлаш учун ушланмалари пул маблағлари ўтказилган санада акс эттирилади. Масалан, апрель учун даромадлардан алимент 2 майда ушлаб қолинди ва ўтказилди, иш ҳақи эса 3 майда тўланди. 1-сон Расшифровкада алимент суммаси 2 майда акс эттирилади.

«Чорак бошига қолдиқ» сатрида «Чорак охирига қолдиқ» сатридан ўтган чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади. «Чорак охирига қолдиқ» сатри 1-сон Расшифровкага изоҳда келтирилган қуйидаги формулалар бўйича автоматик равишда ҳисобланади:

2-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

«Йил бошидан жами» сатри ўтган чоракдаги «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичлари ва жорий чоракдаги «Жами» сатри кўрсаткичлари суммаси сифатида аниқланади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб
қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

1-ИЛОВА

2017 ЙИЛ II ЧОРАГИ УЧУН ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ЎТКАЗИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲАМДА ШЖБПҲга БАДАЛЛАР СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

(БУНДАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР МУСТАСНО)

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқаролар суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисобланган даромадлар суммаси

 

шулардан солиқ солинадиган даромадлар

 

ШЖБПҲга ҳисобланган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар

 

Шулардан натура шаклида тўланган даромадлар суммаси

 

6-устундан бўнак (аванс) сифатида тўланган иш ҳақи

 

ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси

 

Бюджетга ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг суммаси (ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда)

 

жами

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

жами (6-устундан)

 

шу жумладан солиқ солинадиган

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

Чорак бошига қолдиқ

 

8 575 000

 

8 575 000

 

126 023

 

2 270 977

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

03.04

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

126 023

 

2 270 977

 

04.04

 

 

 

 

 

8 575 000

 

8 575 000

 

 

 

 

 

 

17.04

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

28.04

 

10 680 000*

 

10 680 000

 

127 423

 

2 293 377

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

 

 

 

02.05

 

 

 

 

 

262 500

 

262 500

 

 

 

 

127 423

 

2 293 377

 

03.05

 

 

 

 

 

8 177 500

 

8 177 500

 

 

 

 

 

 

16.05

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

31.05

 

10 830 000*

 

10 830 000

 

129 422

 

2 325 378

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

 

 

 

02.06

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

129 422

 

2 325 378

 

05.06

 

 

 

 

 

8 590 000

 

8 590 000

 

 

 

 

 

 

16.06

 

 

 

 

 

2 000 000

 

2 000 000

 

 

 

2 000 000

 

 

 

30.06

 

10 755 000*

 

10 755 000

 

128 422

 

2 309 378

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

240 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

32 265 000

 

32 265 000

 

385 267

 

6 928 133

 

32 325 000

 

32 325 000

 

720 000

 

720 000

 

6 000 000

 

382 868

 

6 889 732

 

Чорак охирига қолдиқ

 

8 515 000

 

8 515 000

 

128 422

 

2 309 378

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами

 

64 647 601

 

64 147 601

 

765 437

 

13 774 686

 

71 005 101

 

70 505 101

 

720 000

 

720 000

 

6 000 000

 

833 991

 

14 838 332

 

 

 

*2-устунда ЖШДС (шартли равишда ҳисобланган) ва суғурта бадалларини (8%лик ставкада ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланган) чегирган ҳолда ҳисобланган даромад суммалари кўрсатилган:

апрель учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 000 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл чипталари) – 2 420 800 (ЖШДС) – 1 139 200 (суғурта бадали) = 10 680 000 сўм;

май учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 200 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл чипталари) – 2 454 800 (ЖШДС) – 1 155 200 (суғурта бадали) = 10 830 000 сўм;

июнь учун: 12 000 000 (иш ҳақи) + 2 100 000 (овқатланиш учун қўшимча тўлов) + 240 000 (йўл чипталари) – 2 497 800 (ЖШДС) – 1 147 200 (суғурта бадали) = 10 755 000 сўм.

 

Маълумотларга 2-илова тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади. Ҳисобланган дивидендлар умумий суммаси (28 000 000 сўм) 30 июнда 2-устунда, ҳисобланган солиқ – (2 800 000 сўм) – ­3-устунда, солиқ чегирилган дивидендлар (25 200 000 сўм) – ­4-устунда кўрсатилади. II чоракда дивидендлар тўланмаган (улар июлда тўланади), улардан солиқ ҳам тўланмаган, тегишинча, 5–8-устунлар тўлдирилмай қолдирилади.

 

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб
қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга

2-ИЛОВА

2017 ЙИЛ II ЧОРАК УЧУН

ТЎЛАНГАН ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАР ҲАМДА ЎТКАЗИЛГАН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ СУММАСИНИНГ

РАСШИФРОВКАСИ

Операцияларни содир этиш санаси (кк/оо)

 

Дивиденд ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси

 

Дивиденд ва фоизларнинг тўланган суммаси (6-устун + 7-устун)

 

шу жумладан

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўтказилган суммаси

 

пул шаклида

 

натура шаклида

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Чорак бошига қолдиқ

 

х

 

 

 

х

 

х

 

х

 

х

 

30.06

 

28 000 000

 

2 800 000

 

25 200 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

28 000 000

 

2 800 000

 

25 200 000

 

 

 

 

 

Чорак охирига қолдиқ

 

х

 

2 800 000

 

25 200 000

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Йил бошидан жами*

 

28 000 000

 

2 800 000

 

25 200 000

 

 

 

 

 

 

 

*Ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри йиғиндиси сифатида аниқланади. Биринчи чоракда «Йил бошидан жами» сатрида биринчи чоракнинг «Жами» сатри қиймати кўрсатилади.

 

Изоҳ.

«Чорак бошига қолдиқ» сатрида ўтган чорак учун бўлган Расшифровканинг «Чорак охирига қолдиқ» тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади.

«Чорак охирига қолдиқ» сатрида:

3-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 8-устуни;

4-устун = «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 5-устуни.

 

Мисол маълумотларига кўра ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдирамиз. Унда фақат ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг 172-моддасида келтирилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади. Шу сабабли ҳисоб-китобга иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар, иши қатнов тусида бўлмаган ходимлар учун йўл чипталари қиймати ва ўтган чоракда тўланган нормадан ортиқча суткалик пуллар киритилади. Дивидендлар – мулкий даромад, моддий ёрдам – ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмаган бошқа даромад киритилмайди.

Шу тариқа, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси 85 530 135 сўмга (72 000 000 + 12 600 000 + 720 000 + 210 135) тенг, у Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида кўрсатилади.

ЯИТни ҳисоблашда корхона микрофирма сифатида 15%лик ставкани қўллайди. Шу сабабли кўрсаткичлар 4-устунга қайд этилади, 5-устун эса тўлдирилмай қолдирилади.

Январь–июнь учун ЯИТ суммаси 12 829 520 сўмни (85 530 135 х 15%), суғурта бадаллари – 6 842 411 сўмни (85 530 135 х 8%) ташкил этади.

ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб тўлдирилади. Корхона микрофирма ҳисобланганлиги сабабли ЯИТнинг энг кам миқдори ЭКИҲнинг 65%идан (97 354 сўм) келиб чиқиб ҳисобланади.

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ой ҳисобланади. Маълумотнома-ҳисоб-китоб Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади.

Мисол маълумотларига кўра ходимлар жадвал бўйича барча кунларда ишлаб берганлар ва энг кам миқдор ҳисоб-китоб қилинган ЯИТдан кам, яъни қўшимча ҳисоблаш йўқ.

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғарма-сига суғурта бадаллари

 

жами

 

шу жумладан:

 

умумбелги-ланган ставка бўйича

 

имтиёзли ставка бўйича

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

010

 

85 530 135

 

85 530 135

 

 

85 530 135

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари

 

011

 

 

 

х

 

х

 

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри); фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

 

020

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган база (010-сатр + 011-сатр – 020-сатр)

 

030

 

85 530 135

 

85 530 135

 

 

85 530 135

 

Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар ставкаси, %

 

040

 

х

 

15

 

 

8

 

Ижтимоий жамғармаларга ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси (030-сатр х 040-сатр)

 

050

 

12 829 520

 

12 829 520

 

 

6 842 411

 

Ҳисобот даври учун ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090-сатри)

 

060

 

 

 

х

 

х

 

Ҳисобот даврида тўланиши лозим (050-сатр + 060-сатр), шу жумладан:

 

070

 

12 829 520

 

12 829 520

 

 

6 842 411

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси ((050-сатр /
040-сатр х 25%) – 050-сатр)

 

080

 

 

 

х

 

х

 

Умумбелгиланган ставкада ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун тўланади (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

 

 

 

 

 

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига

3-ИЛОВА

2017 ЙИЛ ИЮНЬ УЧУН
МАЪЛУМОТНОМА-ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ
ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

жами

 

шу жумладан:

 

1-иш ҳафтаси

 

2-иш ҳафтаси

 

... иш ҳафтаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

...

 

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинадиган ходимлар сони

 

010

 

x

 

10

 

 

 

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари

 

020

 

x

 

210

 

 

 

Ҳисобот даврида иш кунлари сони

 

030

 

x

 

21

 

 

 

ЯИТ нормативи

 

040

 

x

 

97 354

 

 

 

ЯИТнинг энг кам миқдори (020-сатр / 030-сатр х

040-сатр)

050

 

973 540

 

973 540

 

 

 

Ҳисобот даврида ЯИТнинг ҳисобланган суммаси (ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни – аввалги ҳисобот даври учун ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобининг 050-сатри 4-устуни)

 

060

 

2 151 000

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 060-сатр)

 

070*

 

0

 

х

 

х

 

х

 

Аввалги ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 090-сатри)

 

080

 

0

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври охирига ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (070-сатр + 080-сатр)

 

090

 

0

 

х

 

х

 

х

 

 

 

*Агар 3-устуннинг 060-сатри қиймати 3-устуннинг 050-сатри қийматига тенг ёки катта бўлса, 3-устуннинг ­070-сатрида «0» қиймати кўрсатилади.

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича имтиёзлар назарда тутилган тўловлар амалга оширилмаган, шу сабабли Ҳисоб-китобга 1-сон ва 2-сон иловалар тўлдирилмайди.

2017 йил июнь учун Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 4-иловада ходимларга ҳисобот даври учун ҳисобланган суғурта бадаллари (1 147 200 сўм) ҳар битта жисмоний шахс бўйича кўрсатилади – 4-устунда аввалги ҳисобот даври, яъни май ойининг охиридаги (январь–май учун сумма) суғурта бадаллари суммаси, 5-устунда – июнь учун суғурта бадали, 6-устунда – ҳисобот даври охиридаги (январь–июнь) суғурта бадаллари кўрсатилади.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 2558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика