Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Бухгалтер учун ўзгартиришлар

Счётлар режасида қандай ўзгаришлар бўлди

 

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 30.05.2017 йилда 1181-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Улардан энг муҳимларини кўриб чиқамиз.

1. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасидан (21-сон БҲМСга 1-илова) 0450-«Ташкилий харажатлар» счёти ва тегишинча, 0550-«Ташкилий харажатларнинг амортизацияси» счёти чиқариб ташланди.

Бу эса ташкилий харажатлар илгарироқ номоддий активлар таркибидан чиқариб ташланганлиги билан боғлиқдир (молия вазирининг АВ томонидан 14.02.2009 йилда 1485-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи таҳриридаги 7-сон БҲМС).

2. Счётлар режаси 2 та янги балансдан ташқари счётлар билан тўлдирилди:

015-«Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси бўйича олинган мол-мулк»;

016-«Фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган номоддий активлар».

Тегишинча, Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага (21-сон БҲМСга 2-илова) мазкур балансдан ташқари счётлар бўйича хўжалик операцияларини акс эттириш тартиби киритилди.

Энди биргаликдаги фаолиятнинг ишончли шахслари оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларига тегишли бўлган мол-мулк ва 015-балансдан ташқари счётда биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун олинган мол-мулк ҳисобини юритадилар. 015-счёт бўйича таҳлилий ҳисоб ҳар бир мулк объекти бўйича олиб борилиши лозим. Мол-мулк мулкдорга қайтарилган тақдирда 015-счётдан ҳисобдан чиқарилади.

Лицензия, муаллифлик ва бошқа шунга ўхшаш шартномаларга асосан вақтинчалик фойдаланишга олинган номоддий активлардан фойдаланувчилар ­016-счётда ҳисоб юритишлари ва улар бўйича маълумотларни умумлаштиришлари лозим. 016-счётдаги номоддий активлар шартномада қабул қилинган нарх бўйича ҳисобга олинади. 016-счёт бўйича таҳлилий ҳисоб ҳуқуқ эгалари бўйича ва ҳар бир номоддий актив объекти бўйича юритилиши керак. Номоддий активлар ҳуқуқ эгасига қайтарилганда балансдан ташқари 016-счёт кредитланади.

3. Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётга (6600) янги 6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича таъсисчилар улушлари» счёти жорий қилинди. Энди таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар киритилган улушлар бўйича таъсисчилар олдидаги мажбуриятлар 6630-счётнинг кредити бўйича активларни ҳисобга олувчи тегишли счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганидан сўнг 6630-счёт 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счёти билан корреспонденцияда таъсисчилардан илгари олинган қўшимча улушларни ҳисобга олиш йўли билан дебетланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2009 йилдаги ­63-сон қарорига асосан Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 2.4-«Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлари» бўлими чиқариб ташланган эди.

Шу муносабат билан Счётлар режасидан 9440-«Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счёти чиқариб ташланди.

5. Бошқа корхоналарга тақдим этилган узоқ муддатли қарзлар ҳисоби энди инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (0600) 0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» счёти дебети бўйича ҳисобга олинади. Илгари улар 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётида ҳисобга олинар эди. Тегишинча, Йўриқномадан 76-банднинг «ж» кичик банди чиқариб ташланди.

6. Ўтган йилдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Йўриқномага тегишли тузатишлар киритилди:

√ Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 6-бандига асосан микрофирмалар ва кичик корхоналарга асосий воситаларни 3 йилда 1 марта қайта баҳолаш ҳуқуқи берилди. Ушбу нормадан келиб чиқиб Йўриқноманинг 5-бандига ўзгартиришлар киритилди;

√ 5-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 9.09.2016 йилда 1299-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда 23, 30 ва 32-бандларга тегишли тузатишлар киритилди;

√ Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби (АВ томонидан 5.06.2000 йилда 932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бекор қилинганлиги ва янги Низом (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) жорий қилинганлиги муносабати билан Йўриқноманинг 182-бандига ўзгартиришлар киритилди;

√ юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни  бюджетга  тўлаш  бўйича берилган имтиёзларнинг бухгалтерлик ҳисоби Низомга (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилишини эътиборга олган ҳолда 369-бандга қўшимчалар киритилди;

√ Йўриқноманинг кўпгина бандларида «Хўжалик операциясининг мазмуни» ва «Счётлар корреспонденцияси» устунлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди ва уларга аниқлаштиришлар киритилди.

Эътиборни шунга қаратамизки, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар корхонанинг ҳисоб сиёсатида тегишли тарзда акс эттирилиши лозим. Қонун ҳужжатлари ёки бухгалтерия ҳисобини меъёрий бошқариш тизимига киритилган ўзгартиришларга кўра ҳисоб сиёсатига календарь йил давомида ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилади (1-сон БҲМСнинг 56-банди, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 5.06.2017 йилдаги 22 (782)-сонида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 5440 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика