Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Божхона

Ҳукм сайёр судда ўқилди

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқимизнинг суд тизимига ишончини қатъий мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

 

Мазкур йиғилишдан кейин соҳа ходимлари, суд органлари томонидан одил судловни амалда таъминлашга масъул бўлган судьялар халқ билан яқинлашишга ҳаракат қилмоқда. Жойларда ­судьяларнинг аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқотлари ва сайёр судлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида божхона соҳасига оид содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти Маъмурий ишлар бўйича суди судьяси У.Ҳасанов, Урганч шаҳар Маъмурий ишлар бўйича суди раиси Ғ.Худойбергановлар томонидан божхона ходимлари билан ҳамкорликда сай­ёр суд мажлиси ўтказилди. Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган 11 та ҳуқуқбузарлик айнан сайёр судда муҳокама қилинди.

Жумладан, «Урганч аэропорт» чегара божхона пости орқали «Москва–Урганч» йўналиши билан учиб келган У.Ҳ. ўзи билан «НР» русумли ноутбук хотирасида 90 та беҳаё мазмундаги видеолавҳаларни олиб кирган. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати сайёр судда кўриб чиқилиб, айбланувчига нисбатан белгиланган тартибда жарима жазоси тайинланди, ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ноутбук давлат фойдасига мусодара қилинди.

Яна бир ҳолатда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан Урганч шаҳрига келган З.И. ўзи билан йўловчи божхона декларациясида қайд қилмасдан 1 дона «Лазерная указка» лазерли нур тарқатгични олиб келганлиги аниқланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарори билан лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш тақиқланган. Мазкур ҳолат ҳам сайёр судда кўрилиб, айбдорга нисбатан белгиланган тартибда жарима жазоси тайинланди, келтирилган жиҳознинг йўқ қилиниши белгиланди.

Жойларда ўтказилаётган сайёр судлар унда иштирок этаётган юртдошларимиз учун ўзига хос тарбия ва ибрат вазифасини ўтамоқда, қолаверса жиноятга жазо муқаррар эканлигини яна бир бор исботламоқда.

 

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1826 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика