Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Жавоб берамиз

Қарама-қаршиликлар бартараф этилди

 

«Ташкилот акциялар сотиб олади» мақоласида («СБХ»нинг 20.06.2017 йилдаги 25-26-сони) Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга ­2-илова) 59-банди талабларига кўра акцияларнинг харид қийматини номинал қийматигача етказиш зарурлигини кўрсатган эдик. Бироқ «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг навбатдаги сонини чиқариш учун материал тайёрлаш чоғида Счётлар режасига тааллуқли бухгалтерия ҳисобига доир амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар қабул қилинди. Ўзгартиришлар молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 30.05.2017 йилда 1181-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан киритилди.

 

Ўзгартиришлар моҳияти ва заруратини англаш учун акция таърифига тўхталиб ўтамиз. Акция – ўз эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал қилиш муддати белгиланмаган, эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоз («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

«Ташкилот акциялар сотиб олади» мақоласида муаллифнинг кўрсатишича, акцияларни қоплаш даври мавжуд эмаслигига қарамай, қонун ҳужжатларида қимматли қоғозларнинг харид қийматини уларнинг номинал қийматига етказиш тақозо этилган эди.

Норматив ҳужжатнинг янги таҳририда қоплаш муддати давомида қимматли қоғозларнинг харид қийматини номинал қийматига етказиш ҳақида кўрсатма берувчи банддан акциялар чиқариб ташланди. Бу илгари қонун ҳужжатларида бўлган 2 та қарама-қаршиликни бартараф этиш имконини берди:

1) акциялар қарзга берилган қимматли қоғозлар ҳисобланмайди. Шу сабабли бухгалтерия ҳисобида уларни қоплаш даврининг белгиланиши акциянинг иқтисодий моҳиятига зид келар эди;

2) 12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»да фақат қарзга берилган қимматли қоғозлар учун қоплаш қийматигача етказиш зарурати белгиланган (11, 12-бандлари, АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Яъни иккита бухгалтерия ҳисоби стандарти – 12-сон ва 21-сон БҲМСда акцияларни ҳисобга олиш усуллари бир-бирига зид эди.

Жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб кучга кирган ўзгартиришларга мувофиқ, акциялар қандай қийматда кирим қилинади ва уларнинг қийматини номиналга етказиш керакми деган саволларга жавоблар қатъий маънода ифодаланиши мумкин:

акциялар қиймати 12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»да белгиланган усуллардан (15-банд) бири воситасида аниқланади;

● акцияларни харид қиймати бўйича ҳисобга олишда уларнинг қийматини номиналга етказиш керак эмас. Фақат инвестициялар қиймати пасайган тақдирда барча инвестицияларнинг баланс қиймати ўзгартирилади (вақтинча пасайишидан ташқари);

● акциялар қиймати пасайганда хусусий капиталда акс эттирилган уларни қўшимча баҳолаш суммаси ҳисобига камайтириш амалга оширилади (агар у илгари амалга оширилган бўлса). Агар акциялар қийматини пасайтириш суммаси қайта баҳолашдан даромад суммасидан ошса, ушбу фарқ харажат сифатида тан олиниши керак.

Акцияларнинг харид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқнинг дивидендлар ҳисобига қопланиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1478 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика