Корхонамиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. 2016 йил июнда автотранспорт воситасининг сотилишини расмийлаштираётганда нотариусга 18 754 560 сўм миқдорида давлат божи тўланган, у давр харажатларига киритилган. 2017 йил май ойида хатимизга биноан корхонанинг ҳисоб-китоб счётига 12 503 040 сўм миқдорида ортиқча тўланган давлат божи келиб тушди.
1. 2016 йил июнда тўланган ва давр харажатларига киритилган, қайтарилган давлат божига 2017 йилда ЯСТ солинадими?
2. Илгари давр харажатларига ҳисобдан чиқарилган давлат божининг қайтарилишини қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштириш лозим?
Н.Султонова, бош бухгалтер.
1 |
Илгари тўланган ва давр харажатларига ҳисобдан чиқарилган давлат божининг қайтарилган суммасига ЯСТ солинмайди, сабаби у мажбурий тўловларга киради (Солиқ кодексининг 23-моддаси).
Солиқ тўловчилар мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 31-моддаси).
Шу тариқа, агар илгари тўланган давлат божини давр харажатларига киритган бўлсангиз, қайтариш амалга оширилган даврда ушбу суммани ортиқча тўланган тўлов сифатида акс эттиришингиз зарур.
2 |
Илгари тўланган ва харажатларга киритилган давлат божининг қайтарилишига доир бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади.
Ортиқча тўланган тўловнинг акс эттирилиши:
Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
Кт 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)».
Давлат божининг корхона ҳисоб-китоб счётига қайтарилиши:
Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)».
Дарина АБУХОВИЧ,
«Norma Online» эксперти.