Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Бухгалтер учун ўзгартиришлар

Қарзлар бўйича харажатлар рўйхатига тузатишлар киритилди

 

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 28.06.2017 йилда 1996-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қарзлар бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киритилди:

а) жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар (илгари қарзлар бўйича харажатларга фақат банклар ва кредит ташкилотларидан қарзлар бўйича фоизлар киритилган);

б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтларнинг (чегирмаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши (илгари мукофотлар, устамалар ҳам киритилган);

в) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва (ёки) лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари (илгари ҳисобда акс эттирилган молиявий ижара ва (ёки) лизингга тааллуқли тўловлар қарзлар бўйича харажатлар ҳисобланган).

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 3.07.2017 йилдаги 26 (786)-сонида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

 

Моҳина МИРЗАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика