Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 21 / 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

«Курмак» сув ичмасин!..

 

Бугун тадбиркорларга бизнесни юритиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Фақат, афсусланарлиси, мазкур қулайликлардан инсофсиз ишбилармонлар ҳам фойдаланиб қолишни исташади. Бу худди «шолининг орқасидан курмак ҳам сув ичади» деган нақлга ўхшайди. 

 

«Ишонч телефонлари» мудом ишлагай…

Давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефонлари» орқали ўтган ҳафта давомида (10 майдан 17 майгача) жами 195 та (6 та юридик шахслардан ва 189 та жисмоний шахслардан) мурожаат қабул қилинган.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.

 

Қарор ва ижро

Президентимизнинг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (15.02.2017 йилдаги ПҚ-2777-сон) ижроси юзасидан НКМ ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик, тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 429 тадан ортиқ текширишлар ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилаётган назорат тадбирларида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан НКМни қўлламасдан товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш, тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмасдан яшириш, тўлов шаклидан келиб чиқиб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ва товарларни тегишли ҳужжатларсиз ноқонуний сотиш каби ҳолатлар бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шўрчи туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор С.Б.га қарашли шохобчада солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида тадбиркор харидорга 4 минг сўмга НКМ чекини бермаган, 5 млн 567 минг сўм нақд савдо пуллари НКМдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Узун туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор «Ҳамро Сабрина» корхонасига қарашли шохобчада ҳам кузатилган. Назорат тадбирида шохобчада 1 млн 774 минг сўм нақд савдо пули борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилган.

 

Ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар

Солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 2 037 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу жумладан:

► бино, иншоот ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 37 нафар;

► уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 193 нафар;

► даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 213 нафар;

► ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 81 нафар;

► автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 391 нафар фуқаро;

► савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 430 нафар;

► солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 315 нафар;

► дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 36 нафар;

► солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган 106 нафар мансабдор шахс маъмурий жазога тортилган.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1 110 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланиш тарзидаги ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддат ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 97 нафар жисмоний шахс судлар томонидан маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

 

Музаффар Юсуф НАЗАРОВ,

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати бошлиғи.

Прочитано: 1451 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика