Президентнинг «2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида»ги қарорига (2.05.2017 йилдаги ПҚ-2942-сон) асосан ва илгари қабул қилинган Президентнинг «2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида»ги фармойиши (29.12.2016 йилдаги Ф-4772-сон) ва Президентнинг «2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида»ги қарорини (16.03.2017 йилдаги ПҚ-2839-сон) ҳисобга олган ҳолда Меҳнат вазирлиги томонидан 31.10.2016 йилда 02-05/3196-сон билан тасдиқланган 2017 йил учун иш вақти меъёрининг давомийлигига мувофиқ қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
● беш кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида иш вақти давомийлиги қуйидагиларни ташкил этади:
январь ойи учун – 168 соат, март ойи – 167 соат; I чорак учун – 495 соат; май ойи учун – 176 соат; II чорак учун – 504 соат; биринчи ярим йиллик учун – 999 соат; 9 ой учун – 1 510 соат; бир йил учун – 2 021 соат.
● олти кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида иш вақти давомийлиги қуйидагича:
январь ойи учун – 167 соат, март ойи учун – 165 соат; I чорак учун – 492 соат; май ойи учун – 173 соат; II чорак учун – 505 соат; биринчи ярим йиллик учун – 997 соат; 9 ой учун – 1 508 соат; бир йил учун – 2 020 соат.
● олти кунлик (36 соатлик) иш ҳафтасида иш вақти давомийлиги қуйидагича:
январь ойи учун – 150 соат, март ойи учун – 148 соат; I чорак учун – 442 соат; май ойи учун – 155 соат; II чорак учун – 455 соат; биринчи ярим йиллик учун – 897 соат; 9 ой учун – 1 357 соат; бир йил учун – 1 818 соат.
● беш кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони қуйидагича:
январь ойи учун – 21 кун, март ойи учун – 21 кун; I чорак учун – 62 кун; май ойи учун – 22 кун; II чорак учун – 63 кун; биринчи ярим йиллик учун – 125 кун; 9 ой учун – 189 кун; бир йил учун – 253 кун.
● олти кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони қуйидагича:
январь ойи учун – 25 кун, март ойи учун – 25 кун; I чорак учун – 74 кун; май ойи учун – 26 кун; II чорак учун – 76 кун; биринчи ярим йиллик учун – 150 кун; 9 ой учун – 227 кун; бир йил учун – 304 кун.
Меҳнат вазирлиги Ахборот хизмати
(mehnat.uz).