Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 21 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Лавозим маошидан 15%

 

Президентнинг 6.05.2017 йилдаги ПҚ-2960-сон қарори билан аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тизими жорий этилди.

 

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари аҳоли бандлиги ўсишининг тасдиқланган ҳар чорак прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаган тақдирда, уларга лавозим маошларининг 15%и миқдорида мукофот тўланади, прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган тақдирда – лавозим маошларининг 15%и миқдорида жарима шаклида интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Уларнинг биринчи ўринбосарларига, шунингдек иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига лавозим маошларининг 20%и миқдорида мукофот тўланади, прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган тақдирда – лавозим маошларининг 20%и миқдорида жарима солинади.

Ҳудудлар кесимида жорий йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари кейинроқ тасдиқланади. Кейинги йилдан бундай параметрлар ҳар чорак бўйича тақсимланган ҳолда ҳар йилги Аҳоли бандлиги дастурига (ҳудудий манзилли дастурларга) киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шунингдек уларнинг биринчи ўринбосарларига мукофотлар тўлаш ва улардан жарималар ундириш тўғрисидаги қарор Комиссиянинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарорларига асосан, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига — иқтисодий комплекснинг республика органлари раҳбарлари қарорларига асосан мукофотлар тўланади ва улардан жарималар ундирилади.

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1399 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика