Фирмамиз турар жой комплекслари қурилиши билан шуғулланади. Иккита муассисга эга. Улардан бири расмийлаштирилган ва директор бўлиб ишлайди.
Фирма иккинчи муассисни менежер лавозимига қабул қилиши мумкинми?
Г.Абдуллаева.
– Қонун ҳужжатлари айрим тоифадаги ходимларни ишга қабул қилишни чеклайди. Чунончи, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади (МКнинг 79-моддаси).
Меҳнат кодексида муассис билан, шу жумладан бирининг иккинчисига бевосита бўйсуниши шарти билан меҳнат шартномасини тузишга тақиқ белгиланмаган.
Абдусалом Рисқуллаев,
«Norma Online» етакчи эксперти.