Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 09 / Назорат

Солиқни вақтида тўламаган бўлсангиз

 

Илгари фуқаролар солиқларни ўз вақтида тўламасликдан унча ташвишга тушмас эдилар. Қарз учун жарималар ҳисоблаб ёзилса ҳам – ҳамёнларига оғирлик қилмасди. Ҳозир ҳеч ким жарима тўлашни истамайди. Солиқлар ва мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланиши ҳақида қайғурувчи қонунга итоаткор фуқаролар тадбиркорлар сафини тўлдирди. Аммо солиқ ёки мажбурий тўловни муддатида тўлашга улгурмаган бўлсангиз – қандай йўл тутиш лозим? Қонун қатъий – жавобгарликдан озод қилмайди. Айни шу сабабли солиқ органларининг камерал назорат чоғидаги талабларини ижро этиш муддатига (10 кун) аниқ риоя қилиш, шунингдек ўз вақтида ҳисоботларни тақдим этиш ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш зарур. Акс ҳолда улар сизга нисбатан жарима чораларини қўллашга мажбур бўладилар.

Безовта бўлиш ўрнига вазиятни ўрганиб, тўғри хатти-ҳаракат қилган маъқул. Хуллас...

 

Бир томондан, солиқ органининг позицияси қонунга асосланган, амалдаги ҳолатлар умуман олганда тўғри белгилангандек туюладиган ишлар тоифаси мавжуд. Бошқа томондан олганда эса – солиқ тўловчи ДСИ қабул қилган қарорни сезиларли даражада ўз фойдасига ўзгартиришига имкон ҳам бор. Солиқ агенти ушлаб қолиши ва ҳисоблаб ўтказиши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш муддатини бузиш (ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаслик) ҳақидаги низолар ана шундай ишлар тоифасига киради (Солиқ кодексининг ­120-моддаси).

Кўпинча ўртамиёна солиқ тўловчи молия соҳасида у ёки бу ҳаракатни содир этар экан, унинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлигини англамайди.

Қарздорлар тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033% миқдорида пеня ҳисоблаш (Солиқ кодексининг 120-моддаси) ҳамда корхона директори ва бухгалтерига ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача маъмурий жарима солиш (МЖТКнинг 174-моддаси) воситасида жазоланишлари тайин. Кўп ҳолларда солиқ органи Солиқ кодексининг 11, 109, 110, 111-моддаларида назарда тутилган солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни белгилаш мажбуриятини ижро этишдан ўзини халос этади. Ҳолбуки, қонуннинг ­қатъий­лигига қарамай, улар назарда тутилган. Олий суд Пленумининг 31.05.2013 йилдаги 8-сон қарорига асосан, ҳуқуқбузарликнинг биринчи марта содир этилиши, молиявий аҳволи оғирлиги, йўл қўйган ҳуқуқбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилгани, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактининг йўқлиги (масалан, агар бир турдаги солиқлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги мажбурий тўловлар учун тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қоплаcа ва Солиқ кодексининг 56-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда) енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳисобга олинади, бу жарима миқдорини камайтириш ёки ундан тўлиқ озод этиш учун асос бўлади.

Солиққа оид ва маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳақида қарор олгандан кейин эмас, балки солиқ текширувини ўтказиш босқичида – бир вақтнинг ўзида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақида арз қилиш ва жаримани камайтириш ҳақида сўраш лозим.

Яъни солиқ инспекцияси ҳисоб-китоб рақамингиздан ягона ижтимоий тўлов суммасини сўзсиз ундиришга инкассо топшириқномасини қўйган, солиқ инспектори билан ўтказилган солиштириш далолатномасига кўра эса тўланмаган ЯИТни тўлиқ қопловчи суммада ягона солиқ тўлови бўйича ортиқча тўлов мавжуд бўлса, солиқ органлари корхонанинг мансабдор шахсларини маъмурий жаримага тортишга ҳақли бўлмайдилар. Солиқ тўловчининг оқилона позицияси (солиқ органи раҳбари ёки инспектори солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётганда) кам деганда судда низолашмай жарима миқдорини камайтириш, вақт, куч ва маблағни тежаш имконини беради.

Агар солиқ органи солиқ тўловчининг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш ҳақидаги илтимосини асоссиз рад этса, бу солиқ тўловчининг судга мурожаат қилиши учун қўшимча далил бўлади.

 

Дилдора КАРИМОВА,

«Victory Yurconsalt» МЧЖ бухгалтери.

Прочитано: 1810 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика