Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 38 / Бухгалтерга ёрдам

ЭКИҲ ўзгарганда савдо йиғими

 

Алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс ДСИга Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобини топширади. Ушбу Ҳисоб-китобда йиғим суммаси энг кам иш ҳақига каррали миқдорда ойма-ой акс эттирилади. Маълумки, ушбу йиғимнинг бир қисми, масалан 5%и рухсат гувоҳномасини берганга, қолган қисми, яъни 95%и эса ДСИга ўтказилади.

1. ДСИга топшириладиган Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобидаги йиғим ставкасида 5 ЭКИҲ (шаҳарлардаги йиғим миқдори) кўрсатилиши керакми ёки 4,57 ЭКИҲ (йиғимнинг 95%и)?

2. Биз йиғимнинг белгиланган суммасини олдиндан тўлаб, Ҳисоб-китобни топширдик. ЭКИҲ ўзгарганда аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни қайта топшириш ва йиғим суммасида юзага келган фарқни тўлаш керак бўладими?

О.Сафаров,

МЧЖ бухгалтери.

 

1

Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобининг (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланган шаклида йиғим ставкасининг (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда) акс эттирилиши назарда тутилган.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғим ставкаси ойига 5 ЭКИҲни ташкил этади (Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегараланган ставкаларига қаранг, Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 22-илова). Шу сабабли Ҳисоб-китобда 5 ЭКИҲ миқдоридаги йиғим ставкасини акс эттириш зарур.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисобвараққа келиб тушиб, маблағлар кейин бюджет билан «бир дарча» қоидаси бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказ ўртасида тақсимланади.

 

2

Ҳа, ЭКИҲ миқдори ўзгарганда аниқлаштирилган ҳисоб-китобни қайта топшириш ва йиғим суммасида юзага келган фарқни тўлаш зарур. Бу Ҳисоб-китоб шаклига изоҳда назарда тутилган.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1772 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика