Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 38 / Амалий бухгалтерия

Воситачи орқали импорт

 

А корхона Б корхона билан воситачилик шартномасини тузди. Шартномага кўра Б корхона А корхона учун сотиб олинадиган хом ашё материаллари ҳақини чет эллик етказиб берувчига валюта суммасида тўлайди. А корхона Б корхонага сўмда ҳақ тўлайди. Шартнома шартларига кўра А корхона Б корхонага шартнома тузилган кунда МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича 100% олдиндан ҳақ тўлади, хом ашё материаллари эса 2 ойдан кейин бошқа курсда келиб тушди.

Воситачи хорижий валютага сотиб олган хом ашё материалларини комитент корхона қайси ҳужжатлар асосида ва қандай курс бўйича ҳисобга қабул қилади? Комитент воситачилик шартномаси бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозим?

О.Сафаров,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Воситачилик операциялари бўйича ҳужжатлар Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) IV бўлимига мувофиқ расмийлаштирилади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда А корхона комитент, Б корхона воситачи ҳисобланади.

Воситачи комитент учун материалларни сотиб олган ой тугагандан сўнг 5 банк куни давомида (агар воситачилик шартномасида бундан кам муддат белгиланмаган бўлса) воситачи комитентга ҳисобот тақдим этиши шарт. Унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

воситачи томонидан сотиб олинган материаллар миқдори ва қиймати. Бунда ҳисоботга воситачи томонидан материаллар сотиб олинганлигини тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар), БЮД ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;

воситачи томонидан ҳақиқатда сарфланган ва комитент томонидан қопланиши лозим бўлган маблағлар суммаси. Бундай харажатларга воситачи томонидан амалга ошириладиган операцияларни комитент ўзи бажарган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган, воситачи томонидан учинчи шахсларга воситачилик шартномаси бўйича топшириқни бажариш муносабати билан (товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш) тўланган маблағлар тааллуқли. Ҳисоботга ушбу харажатлар юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Воситачилик шартномаси шартларига кўра воситачи импорт қилинган материалларни божхонада расмийлаштириш билан шуғулланган бўлса, БЮД ва божхона тўловларини тўлаш учун тўлов топшириқномаларининг нусхалари унинг харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар деб ҳисобланади;

шартнома шартларига мувофиқ воситачининг (агар воситачи ҚҚС тўловчиси бўлса) ҚҚСни ўз ичига олувчи ҳақи суммаси;

комитентдан олинган бўнаклар суммаси;

воситачилик шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига тўланиши лозим бўлган сумма.

Чет эллик етказиб берувчи тақдим этган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, инвойс, БЮД) асосида воситачи ўз номидан комитент номига ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида ўз номига қўшимча равишда «Воситачи» деб кўрсатади. Воситачи ушбу ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда комитентга ўзининг ҳақи суммасига ҳисобварақ-фактурани ва комитент томонидан имзоланадиган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги далолатномани тақдим этади. Воситачилик ҳақи суммасидан ташқари ушбу далолатномада комитент воситачига қоплаб бериши шарт бўлган харажатлар ҳам кўрсатилади.

Агар воситачилик шартномаси сўмда тузилган бўлса, томонлар ўртасидаги мажбуриятлар сўмда акс эттирилади ҳамда валюта курси ҳисобга олинмайди. Агар шартнома хорижий валютада тузилган бўлса, ўзаро ҳисоб-китоблар 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га (АВ томонидан 21.05.2004 йилда ­1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.

Воситачилик шартномаси бўйича операцияларни комитент ҳисобида акс эттириш тартибини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. Комитент хом ашё материалларини сотиб олишга 100 фоиз олдиндан ҳақ сифатида 26 млн сўмни (материаллар қиймати 10 000 АҚШ доллари ва тўлов кунида МБ курси 2 600 сўм ҳисобидан келиб чиқиб) воситачига ўтказди. БЮДни расмийлаштириш санасида материаллар қиймати сўмдаги эквивалентда 29 млн сўмни ташкил этди (МБ курси 2 900 сўм бўлганда 10 000 АҚШ доллари). Воситачилик ҳақи суммаси – 2 млн сўм. Божхона расмийлаштируви билан комитент шуғулланган дейлик. У тўлаган божхона тўловлари суммаси 7 млн сўмни ташкил этган.

 

1-вариант. Воситачилик шартномаси сўмда тузилган, шу сабабли томонлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун валюта курси ҳисобга олинмайди.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Сумма,
млн сўм

 

дебет

 

кредит

 

Воситачига олдиндан ҳақ ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

26

 

Воситачидан материаллар келиб тушди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

29

 

Воситачилик ҳақи суммаси акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

2

 

Божхона тўловлари ҳисоблаб ёзилди ва тўланди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

7

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС)» (агар комитент ҚҚС тўловчиси бўлса)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати уларнинг шартномадаги қийматидан ошганлиги муносабати билан воситачилик шартномаси бўйича молиявий натижа акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

3

 

Илгари ўтказилган бўнак ҳисобга киритилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

26

 

Воситачига воситачилик ҳақи ўтказилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

2

 

 

 

Агар комитент ҚҚС тўловчиси бўлмаса, импорт қилинаётган товарлар бўйича ҚҚС суммаси уларнинг харид қийматига қўшилади, агар комитент ҚҚС тўловчиси бўлса, Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ (Солиқ кодексининг 219 ва 221-моддалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда) ҳисобга қабул қилинади.

БЮДда кўрсатилган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати уларнинг шартномадаги қийматидан ошиши муносабати билан комитентда юзага келган фарқ бошқа даромад деб ҳисобланади.

 

2-вариант. Воситачилик шартномаси АҚШ долларида тузилган, томонлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар МБ томонидан белгиланган тегишли валюта курсида амалга оширилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Сумма,
млн сўм

 

дебет

 

кредит

 

Воситачига олдиндан ҳақ ўтказилди

(10 000 АҚШ доллари х 2 600 сўм)

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

26

 

Воситачидан материаллар келиб тушди

(10 000 АҚШ доллари х 2 900 сўм)

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

29

 

Воситачилик ҳақи суммаси акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

2

 

Божхона тўловлари ҳисоблаб ёзилди ва тўланди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

7

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС)» (агар комитент ҚҚС тўловчиси бўлса)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Воситачининг қарзи (олдиндан тўланган ҳақ) қайта баҳоланди

(10 000 АҚШ доллари х (2 900 – 2 600))

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

3

 

Воситачига олдиндан ўтказилган ҳақ ҳисобга киритилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

29

 

Воситачига воситачилик ҳақи ўтказилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

2

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика