Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 34 / Амалий бухгалтерия

Бир неча касбда ишлаганда декрет пули

 

Ходима болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлайди. У 2015 йил 1 июндан декретга чиқди, ўша пайтда унинг маоши 466 600 сўмни ташкил этар эди. Декретга чиқиш олдидан май ойида тарбиячи вазифаси билан бирга энага вазифасини ҳам бажарган. Якунда май ойи учун унинг маоши 699 910 сўмни ташкил этган.

Бюджет ташкилотида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қай тартибда ҳисоблаб ёзилади? Бир неча касбда ишлаганини инобатга олган ҳолда ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб нафақа ҳисоблаб ёзилиши қонунбузарлик саналмайдими?

Д.Хайруллаев,

бухгалтер.

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш тартиби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. У тижорат ва бюджет ташкилотлари томонидан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган барча тўловларни ўз ичига оладиган ходиманинг ҳақиқатдаги иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. Нафақани ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Умумий тартибга кўра нафақани ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олинган тарифдан ташқари тўловларнинг 1/12 қисмини ҳисобга олинаётган ойдаги иш ҳақига қўшиш йўли билан аниқланади. Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходималарга нафақа ойлик лавозим маоши, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда кунлик ёки соатбай тариф ставкаси ва ўртача ойлик тарифдан ташқари тўловлар (мукофотлар) суммасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Низомнинг 60-бандида белгиланишича, ходим асосий иш жойидан ташқари ўша ёки бошқа корхонада ўриндошлик асосида ишласа, нафақа барча иш жойидаги умумий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Яъни ходимангизга нафақа бир неча касбда ишлаганини ҳисобга олган ҳолда умумий маошидан, яъни 699 910 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланиши керак, бу қонунбузарлик саналмайди.

Сиз келтирган маълумотларга кўра, бир неча касбда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ суммаси ходиманинг асосий маошининг 50%ини ташкил этади. Бироқ Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган) 25-бандига мувофиқ, бюджет ташкилотларида қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг 30%идан юқори бўлиши мумкин эмас.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2477 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика