Бизнинг МЧЖ фермерлардан ижарага олинган 1 000 гектар боғдорчилик участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. 2016 йил I чораги якунларига кўра корхонанинг экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30%дан ортиқни ташкил этди ва ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига мувофиқ ЯСТнинг 50%га пасайтирилган ставкаси қўлланди. II чоракдан бошлаб корхона хўжалик товарларини ички бозорда сотиш учун импорт қила бошлади. Шунингдек корхона кейинчалик хорижга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан сотиб олади. Агар корхона тушуми: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан – 60 000 000 сўм, савдо фаолиятидан – 15 000 000 сўм, тайёрлов фаолиятидан – 25 000 000 сўмни (тайёрлов фаолиятидан ялпи даромад – 6 000 000 сўмни) ташкил этса, ЯСТнинг қандай ставкаси қўлланиши керак?
Бир нечта фаолият турини – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш (реализациянинг умумий ҳажмида 30%дан ортиқ), ички бозорда импорт товарларни сотиш ва тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи корхона учун ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби қандай?
Ф.Ҳамроев,
МЧЖ ходими.
– Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 10-1-иловага мувофиқ, 2016 йил учун қуйидаги ЯСТ ставкалари белгиланган: ишлаб чиқариш корхоналари учун – ялпи даромаднинг 5%и, улгуржи савдо корхоналари учун – 5%и, тайёрлов ташкилотлари учун – 33%и. Микрофирмалар ва кичик корхоналарда ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилиш улуши:
реализациянинг умумий ҳажмида 15%дан 30%гача бўлса, ЯСТнинг белгиланган ставкаси 30%га пасайтирилади;
30% ва ундан ортиқ бўлса – 50%га пасайтирилади.
ЯСТ ҳисоб-китоби МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-иловада келтирилган шаклда солиқ органларига тақдим этилади.
ЯСТ ҳисоб-китобига «Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш» 6-иловасида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) ЭАВда экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи амалга оширилаётган барча фаолият турларидан олинган реализациянинг умумий ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.
ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкалари 060-сатрда акс эттирилади ва барча фаолият турлари бўйича қайд этилади, сўнгра ЯСТ ҳисоб-китобига ўтказилиб, 080-сатрда кўрсатилади.
ЯСТ ҳисоб-китобида ягона солиқ тўлови суммаси 090-сатрда акс эттирилади, у ҳар бир фаолият тури бўйича 060-сатрни (Солиқ солинадиган база – жами) 080-сатрга (ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкаси) кўпайтириш йўли билан аниқланади.
ЯСТ ҳисоб-китобини тўлдириш тартибидан кўринишича, ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкаси экспорт улушига қараб Ҳисоб-китобда акс эттирилган, амалга оширилаётган барча фаолият турларига нисбатан қўлланади.
Шунга эътиборингизни қаратамизки, агар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилиш улуши юқоридаги мезонларга мувофиқ келса, ЯСТ ставкалари пасайтирилиши мумкин.
Сизнинг ҳолатда корхонанинг ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан тушуми 60 000 000 сўмни, савдо фаолиятидан – 15 000 000 сўмни, тайёрлов фаолиятидан ялпи даромад – 6 000 000 сўмни ташкил этса, ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Жами
|
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)
|
||
асосий фаолият тури – 1
|
2
|
3
|
|||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум
|
010
|
81 000 000
|
60 000 000
|
15 000 000
|
6 000 000
|
Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, %да
|
020
|
100
|
74%
|
19%
|
7%
|
Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр + 030-сатр)
|
040
|
81 000 000
|
60 000 000
|
15 000 000
|
6 000 000
|
Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр)
|
050
|
|
|
|
|
Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр)
|
060
|
81 000 000
|
60 000 000
|
15 000 000
|
6 000 000
|
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси
|
070
|
х
|
5%
|
5%
|
33%
|
Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига нисбатан, %да (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 6-иловасининг 060-сатри)
|
080
|
х
|
2,5%
|
2,5%
|
16,5%
|
Ягона солиқ тўлови суммаси – жами (060-сатр х 080-сатр)
|
090
|
2 865 000
|
1 500 000
|
375 000
|
990 000
|
ЯСТ ҳисоб-китобига 6-илова
Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Жами
|
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)
|
||
асосий фаолият тури – 1
|
2
|
3
|
|||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри)
|
010
|
81 000 000
|
х
|
х
|
х
|
шу жумладан:
|
|
|
|
|
|
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан, шу жумладан:
|
020
|
60 000 000
|
х
|
х
|
х
|
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан (мазкур иловага изоҳда кўрсатилган хом ашё товарларини ҳисобга олмасдан)
|
030
|
60 000 000
|
х
|
х
|
х
|
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи, фоизда (030-сатр / 010-сатр х 100)
|
040
|
74%
|
х
|
х
|
х
|
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси
|
050
|
|
5%
|
5%
|
33%
|
Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси
|
060
|
|
2,5%
|
2,5%
|
16,5%
|
Корхонангиз фермерлардан ижарага олинган боғдорчилик участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига биноан эса фермер хўжаликларига (шу жумладан боғдорчилик учун) ижарага берилган ер участкаларидан қатъий мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек субижарага берилиши мумкин эмас (Ер кодексининг 24-моддаси; «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси; ВМнинг 30.10.2003 йилдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом).
Шу сабабли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида фермерлардан ижарага олинган ер участкаларидан тўғри фойдаланаётганингизни қайта кўриб чиқишни тавсия этамиз.
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,
«Norma Online» эксперти.