Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 31 / Шахсий манфаат

Солиқ мажбуриятлари мерос сифатида ўтади

 

Квартира 1972 йилда эрнинг номига олинган эди. У оила боши эди. 2003 йилда у вафот этди. Хотини ва иккита фарзанди қолган. Мерос бўйича хотини ва иккала фарзандига ҳужжатлар топширилди. Хотини пенсионер. Бир фарзанди Тошкентда яшайди, иккинчиси эса пропискадан чиқарилган ва Россияда яшайди.

Агар квартира бир нечта меросхўрга тегишли бўлса, мол-мулк солиғини ким ва қандай қилиб тўлаши керак?

Е.Мухамедшина,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Агар хотини ва иккала фарзанди муайян улушларга эга бўлган кўчмас мулк мулкдорлари бўлса, уларнинг учаласида ўз улушларига мутаносиб равишда мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади. Солиқ кодексининг 277-моддасига мувофиқ, бир нечта мулкдорнинг умумий улушли мулкида бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мулкдорларнинг ҳар бири томонидан уларнинг ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, ўша шахс солиқ тўловчидир (Солиқ кодексининг 272-моддаси).

Шу тариқа, тўлаш учун мол-мулк солиғининг умумий ҳисоб-китоби амалда квартирада яшовчи шахсларга тақдим этилади.

Солиқ кодексининг 275-моддаси ­5-бандига мувофиқ, пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди.

Шу муносабат билан хотини (пенсионер) квартиранинг умумий майдонидаги ўз улушига мутаносиб бўлган майдон юзасидан мол-мулк солиғи бўйича имтиёз олишга ҳақли деб ҳисоблаймиз. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Имтиёзга ҳақли бўлган шахслар буни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этадилар.

Пенсионерларга имтиёзлар:

60 кв.метрлик солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида берилади (белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчамидан ортиқ майдон учун умумбелгиланган тартибда мол-мулк солиғи тўланади);

мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади;

тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солиш объектларига нисбатан қўлланилмайди.

Солиқ тўловчи мол-мулк солиғи суммасини мол-мулкнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра инвентаризация қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда ҳисоблаб чиқариши мумкин.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 19-илова билан тасдиқланган:

 

Солиқ солинадиган объектларнинг номи

 

Солиқ ставкаси, мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан %да

 

Турар жойлар, квартиралар (бундан умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлганлари мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар

 

1,5

 

Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони қуйидагича бўлган турар жойлар ва квартиралар:

 

 

200 кв.м дан ошиқ ва 500 кв.м гача бўлган

 

1,8

 

500 кв.м дан ошиқ бўлган

 

2,5

 

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар

 

1,8

 

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг инвентаризация қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб белгиланади, бироқ 3 000 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган инвентаризация қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 328,0 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833,0 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.

Солиқ даври учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни солиқ тўловчи ҳисобот йилининг 15 октябригача тўлаши шарт.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика