Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 31 / Амалий бухгалтерия

Иш ҳақи қариндошининг фойдасига ўтказилса...

 

Корхонамиз ходимаси ўз иш ҳақидан сўндириш ҳисобига холаваччасининг тиббий хизматлар (санаторий), коммунал хизматлар ҳақини шартнома бўйича пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўради.

Ходимамизнинг корхонамизда ишламайдиган қариндошларига кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашимиз мумкинми? Бу ҳолда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Ушбу операцияни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Н.Шевченко,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ходимнинг аризасига асосан чиқарилган директорнинг буйруғига (фармойишига) кўра ходимнинг иш ҳақи (ёки унинг бир қисми) ходим кўрсатган мақсадлар (шу жумладан тиббий хизматлар, санаторийга йўлланма ва ҳ.к.) учун учинчи шахслар фойдасига ўтказилиши мумкин.

Иш берувчи корхонанинг банк ҳисобрақамидан пул маблағлари ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб ходимга иш ҳақи (ёки унинг бир қисми) тўланган деб ҳисобланади. Бунда ходим ўз аризасида тўловнинг барча тафсилотларини, пул маблағлари ўтказилаётган тарафнинг банк реквизитларини (коммунал тўловларни тўлаш ҳолатида бўлганидек шартнома мавжуд бўлмаганда) кўрсатиши, шунингдек хизматларни етказиб берувчиларнинг шартномалари нусхаларини илова қилиши керак. Коммунал хизматлар ҳақини тўлашда Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 15.05.2001 йилда 1031-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим.

Хизматлар ҳақини тўлаш учун ходимнинг иш ҳақини учинчи шахс фойдасига ўтказиш ушлаб қолиш деб ҳисобланмайди, шу сабабли Меҳнат кодексининг 164-моддасида кўрсатилган миқдорларда (яъни барча солиқлар тўлангандан кейин ходимга тегишли бўлган иш ҳақининг 50%и миқдорида) чеклаш ушбу тўловларга татбиқ этилмайди. Тўловларнинг миқдори турлича бўлиши мумкин, бироқ тўланиши лозим бўлган иш ҳақи доирасида бўлиши керак. Агар тўлов миқдори олинадиган иш ҳақидан ошадиган бўлса, бу ҳолда ходим билан қарз шартномасини расмийлаштирган маъқул, у шартномада белгиланган вақт давомида ходимга ҳисобланган даромадлар ҳисобига сўндирилади.

Тўлов топшириқномасида ушбу тўлов ходимнинг аризасига асосан унинг иш ҳақи ҳисобига тўланаётганини кўрсатиш зарур. Солиқ органлари ходимга иш ҳақи тўланмаган деб даъво қилмасликлари учун, шунингдек ушбу тўлов ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади, яъни юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш (Солиқ кодексининг 177-моддаси) сифатида талқин этилмаслиги учун шундай йўл тутиш лозим.

Ходимга иш ҳақини тўлашнинг бундай шакли иш берувчининг мажбурияти ҳисобланмайди. Корхона маъмурияти банк хизматлари ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни зиммасига олишни истамаса, ходимга тўланиши лозим бўлган иш ҳақини бундай шаклда тўлашдан бош тортишга ҳақли.

Маълумки, юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш унинг учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси), унга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди), бироқ ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 307-моддаси). Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи корхона маблағлари ҳисобига эмас, қариндошининг иш ҳақи ҳисобига тўланганда, унинг фойдасига тўлов тўланган учинчи шахсда (холаваччасида) моддий наф тарзидаги даромад юзага келмайди. Жисмоний шахслардан пул ва натура шаклидаги даромад текин олинганда бошқа даромад юзага келади, бироқ бунда Солиқ кодексининг 179-моддаси 15-бандига асосан унга солиқ солинмайди.

Шунингдек даромади ҳисобига хизматлар ҳақи тўланган корхона учун ҳам, ходима учун ҳам мазкур операция ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди (меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида ҳисобланган даромаддан ушлаб қолинган ЖШДС, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ШЖБПҲга бадаллардан ташқари).

 

Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга доир ёзувлар қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходимага иш ҳақи ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

9420-«Маъмурий харажатлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

Иш ҳақидан фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ЖШДС ушланди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

Учинчи шахс фойдасига турли хизматлар ҳақи тўланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб ҳисобварағи»

 

Иш ҳақи бўйича ходим олдидаги қарз сўндирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

 
Прочитано: 2255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика