Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 31 / Жавоб берамиз

Мақсадсиз имтиёзлар ҳисоби: хатоларни тузатамиз


Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклигини тушунтириб берсангиз.

Ўзгартиришлар киритилгунча корхона бухгалтериясида божхона тўловлари бўйича қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қайд этилган: олиб кирилган ТМЗга (2014 йил январидан 12 июнгача) – Дт 1010–Кт 6991 – 100,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); олиб кирилган ТМЗга Дт 6991–Кт 8840. 2014 йил 15 июндан йил охиригача: Дт 1010–Кт 6991 – 1 000,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); Дт 6991–Кт 8840.

Ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича бўшаган суммалар балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттириладими? Юқоридаги бухгалтерия ёзувларини (2014–2015 йиллар учун) қандай қилиб тузатиш зарур?

Газетхон.

 

– МВ, ИВ, ТИАИСВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 13.06.2014 йилда 1932-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 31.03.2009 йилда ­1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1932-сон Низом) 2-бандига ўзгартиришлар киритилган эди. Ушбу ўзгартиришларга мувофиқ, тасдиқланган рўйхатга кўра (1932-сон Низомга 1-илова) ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган (уларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши – реализациянинг умумий ҳажмида 60%дан ортиқ бўлган) корхоналарга божхона тўловлари бўйича бериладиган имтиёзлар мақсадли имтиёз деб ҳисобланмай қўйди.

Ўзгартиришлар киритилгунга қадар божхона тўловлари бўйича имтиёз мақсадли бўлган, яъни ушбу имтиёз берилиши муносабати билан бўшаб қолган маблағлар мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтирилган. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1463-сон Низом) 5-бандига кўра, мақсадли солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда ҳисоблаб ёзилган божхона тўловлари, солиқлар (мазкур солиқ тўловчилари учун ҚҚС, шунингдек қонунга мувофиқ ҳисобга қабул қилинадиган акциз солиғидан ташқари) ва бюджетга мажбурий тўловлар умумбелгиланган тартибда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа хил мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилади. Демак, 16.06.2014 йилгача солиқлар ва божхона тўловлари бўйича мақсадли имтиёзни (ҚҚС ва акциз солиғини тўламайдиганлар учун) беришга доир бухгалтерия проводкалари қуйидаги кўринишда бўлган (сизнинг маълумотларингизни ҳисобга олганда):

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, млн сўм

 

Материалларнинг харид қийматига киритиладиган божхона тўловлари бўйича қарз акс эттирилди

 

1000-«Материаллар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
(ҚҚС, акциз солиғи);

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона божи учун)

100

 

Мақсадли фойдаланиш шарти билан ҳисоблаб ёзилган солиқлар акс эттирилди (8840-ҳисобвараққа ҳисобдан чиқариш)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
(ҚҚС, акциз солиғи);

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (божхона божи учун)

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари»

 

100

 

 

Ўзгартиришлар амалга киритилган санадан, яъни 16.06.2014 йилдан бошлаб божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мақсадли деб ҳисобланмай қўйди.1463-сон Низомга мувофиқ, мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва, тегишинча, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди. Божхона тўловлари бўйича мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағлар турларига кўра 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварағида албатта ҳисобга олинади. Имтиёзли давр тугагач, 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағи дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади. Яъни 16.06.2014 йилдан бошлаб берилган мақсадсиз имтиёз бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлиши керак эди:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма,
млн сўм

 

Ҳар бир тўлов (ҚҚС, акциз, божхона божи) тури бўйича ҳисоблаб чиқарилган, бўшаган маблағлар суммаси акс эттирилди

 

013

 

 

1 000

 

Имтиёзли давр ўтгач бўшаган маблағлар суммалари ҳисобдан чиқарилди (яъни 31.12.2017 йил)

 

 

013

 

1 000

 

 

Сизнинг ҳолатда йўл қўйилган хатолар оқибатида сотиб олинган материаллар қиймати оширилган, 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари» баланс ҳисобварағида мақсадсиз имтиёз нотўғри акс эттирилган. ТМЗнинг ошган қиймати ўз навбатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи ошишига ва, оқибатда тақсимланмаган фойда пасайишига олиб келган. Агар бўшаган маблағларнинг 8840-ҳисобвараққа киритилган суммаси – 1 000 млн сўм мақсадли вазифалар учун қўлланган бўлса, баланс ҳисобварақлари сальдосида ҳам хатолар юзага келади. Масалан, агар янги технологик ускуна сотиб олинган бўлса, 8530-«Текинга олинган мулк» ҳисобварағи кредити бўйича нотўғри сальдо юзага келади.

Сиз жорий 2016 йил бошидаги бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари бўйича тузатувчи проводкаларни беришингиз зарур. 3-сон БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»нинг (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 16-бандига мувофиқ, олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида йўл қўйилган xатоларга киритилган тузатиш миқдори (қиймати) ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарга қўшилади. Ўтган даврларда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси (корхонангиз учун тузатиш суммаси – 1 000 млн сўм фундаментал сумма бўлса керак) ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган (жамғарилган) фойда сальдосини ўзгартириш ҳамда автивлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилади (Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидаларининг 15-банди, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Сальдони ўзгартириш сабаблари 2016 йил учун йиллик молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида албатта акс эттирилган бўлиши керак.

Агар корхонангиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлса, солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарурати юзага келмайди, чунки хатоларнинг туси ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика