Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 28 / Божхона

Ўзаро ҳамкорлик руҳида

 

ШҲТнинг Тошкентдаги юбилей Саммити доирасида Давлат божхона қўмитасида Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Монголиянинг божхона хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

Россия тарафининг ташуббусига кўра уюштирилган ДБҚ раиси Зоҳид Дусановнинг РФ ФБХ раҳбари Андрей Бельянинов (фотосуратда) билан икки томонлама учрашуви давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Россия Федерациясига экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун «яшил коридор» тамойилини жорий этиш имконияти муҳокама қилинди. Учрашув натижалари бўйича идоралараро муносабатларни ривожлантиришга доир бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

ХХР бош божхона бошқармасининг вакилларини қабул қилиш давомида божхонаа идораларининг раҳбарлари Зоҳид Дусанов ва Юй Гунчжоу ҳар иккала мамлакат божхона органлари томонидан илгари имзоланган ҳукуматлараро ҳужжатларнинг ижроси масалалари, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ҳар икки тараф манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек Монголия божхона хизматининг раҳбари Пурев Суренжав бошчилигидаги божхона вакилларининг ташрифи ҳам бўлиб ўтди. Икки томонлама учрашув давомида яқин йиллар оралиғида мамлакатларимизнинг божхона хизматлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисида сўз борди.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2213 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика