Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 28 / Амалий бухгалтерия

Капитални кўпайтирувчи харажатлар

 

Корхона 01-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган бинони реконструкция қилишга рухсатнома олди, материаллар эса 10-ҳисобварақда ҳисобга олинади.

Бино реконструкциясини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин? Бино реконструкцияси ва мукаммал таъмирланишида унинг қиймати қандай оширилади?

Н.Иванова,

бош бухгалтер.

– 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 21-бандига мувофиқ, асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қийматини ўзгартиришга улар реконструкция қилинган ҳолатда йўл қўйилишидан сўз бошлаймиз.

5-сон БҲМСнинг 23-бандига кўра, бинони реконструкция қилишга доир харажатлар у тугатилганидан сўнг унинг бошланғич қийматини ҳам оширади, яъни капиталлаштирилади, шу сабабли уларни капитал қўйилмалар деб ҳам номлайдилар. Бунда қурилиш ишлари:

бинодан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойдани ошириши;

бино фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичларини (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, майдони, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшилаши (ошириши) шарт.

Бинони мукаммал таъмирлаш харажатлари улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври харажатлари: ишлаб чиқариш биноси бўйича – ишлаб чиқариш таннархига, маъмурий бино бўйича – давр харажатлари таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 48-банди).

Шу тариқа, бинонинг қийматини Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 9.03.2016 йилдаги ­70-сон қарорига 2-илова) белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилган реконструкция харажатлари ҳисобига ошириш мумкин.

Бино реконструкцияси ва мукаммал таъмирланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади.

 

Бино реконструкцияси:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Пудрат усули

 

Пудрат ташкилотига бўнак ҳисоблаб ўтказилди (15%)

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

Пудрат ишлари бажарилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Бўнак ҳисобга киритилди (15%)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Пудрат ташкилотига пул маблағлари (85%) ҳисоблаб ўтказилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

Бино реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

Хўжалик усули

 

Капитал қўйилмалар акс эттирилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар (ЯИТ)»

 

Реконструкциядан сўнг бинонинг фойдаланишга топширилганлиги акс эттирилди

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

 

Бинонинг мукаммал таъмирланиши:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Пудрат усули

 

Пудрат ташкилотига бўнак ҳисоблаб ўтказилди (15%)

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

Пудрат ишлари бажарилди

 

9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)

 

Бўнак ҳисобга киритилди (15%)

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Пудрат ташкилотига пул маблағлари (85%) ҳисоблаб ўтказилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

Ҳисобварақларнинг ёпилиши

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)

 

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

Хўжалик усули

 

Мукаммал таъмирлаш харажатлари акс эттирилди

 

9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар (ЯИТ)»

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)

 

Ҳисобварақларнинг ёпилиши

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9420-«Маъмурий харажатлар» (маъмурий бино)

 

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» (ишлаб чиқариш биноси)

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

 

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2066 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика