Ҳурматли бухгалтерлар ва корхона раҳбарлари!
Маълумингизким, II чорак ҳам якунланди, демак давлатимиз солиқ хизмати ва давлат мақсадли жамғармалари тимсолида сиздан қонунда белгиланган шаклда тайёрланган фаолиятингиз муваффақиятлари тўғрисидаги “қисқача баённома”ни – яъни ҳисоботни кутмоқда. Бир сўз билан айтганда, ҳисобот топшириш вақти келди.
Барча ҳисоботлар электрон шаклда топширилади.
Дарвоқе, яхши янгилик – “Norma Ekspert” мутахассислари газетамизнинг бугунги сонида солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун 2016 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни тайёрлаганлар. Уни тайёрлашда ЯСТ бўйича ҳисобот шаклларига киритилган ўзгартиришлар ва алоҳида солиқ тўловчилар томонидан ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайдиган ва аниқлайдиган тартиблар ҳисобга олинган.
Ҳисоботларни муваффақият билан тайёрлаш ва топшириб олишингизни тилаб қолаймиз! Ўзгармас қоидани эсдан чиқарманг: вақтида топширилган ҳисобот ва тўланган солиқ – бош оғриғидан ишончли восита ҳисобланади.
Ахир солиқ ҳисоботлари, ҳисоб-китоблар ҳамда солиқлар, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган тартибда тақдим этганлик учун энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда (яъни 130 240 дан 390 720 сўмгача) молиявий жарималар назарда тутилган. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик учун эса мансабдор шахслар ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (ёки 651 200 дан 1 302 400 сўмгача) жаримага тортилишлари мумкин.
Мабодо сиз ҳали бизнинг газеталарнинг обуначиси бўлмасангиз ва экспертларимизнинг маслаҳатларидан фойдалана олмасангиз, у ҳолда обуна бўлимимизга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишнинг айни мавриди келибди:
(371) 200-00-30.