«Банкларнинг ходимлари кредит олишда ёрдам берадилар. 2 млн рублгача. Шундай қиламизки, уни қайтармаслик мумкин бўлади». Екатеринбургда ана шундай эълонлар пайдо бўлди.
Бу каби ўзини унутиб, бошқаларга ғамхўрлик қилишнинг ғалати тарзда авж олишининг сири оддий. Эълонларнинг муаллифлари кредит олишда ёрдам бериб, сумманинг ярми эвазига хавфсизлик хизматидаги «алоқаларни ишга солиш» ва қарздорни банк реестридан чиқаришни ваъда қилишмоқда. Бироқ, ўз улушини олгач, «мурувват кўрсатувчилар» ғойиб бўлишади, қарз эса қолади.
Интернет тармоғи материалларидан.