Белоруссиялик солиқчилар мамлакат фуқароларининг харажат ва қарзларига ўзларининг ўткир нигоҳларини қаратдилар. Кўпинча расмий даромади кўп бўлмаган жисмоний шахслар квартира ёки машина харид қилиб, буни дўстлари ва қариндошларидан пул қарз олганликлари билан изоҳлайдилар. Инспекторлар қарз суммасига даромад сифатида қараб, унга 13 фоизлик ставкада солиқни қўшимча ҳисоблаяптилар.
Қарз тўлангандан кейин солиқни чегирма тарзида қайтариш мумкин. Ҳозирча ҳеч ким чегирма хусусида мурожаат қилмаган. Бу эса, солиқчиларнинг фикрича, даромадларнинг «ғайриқонунийлиги»ни тасдиқлайди.
Тўғри, ҳар ҳолда бир оила солиқдан қутулишга муваффақ бўлди. Ёш эр-хотин квартирани тўйда совға қилинган пулга сотиб олган. Инспекторлар маблағларнинг манбаини кўрсатишни ва меҳмонларнинг номма-ном рўйхатини улар совға қилган суммалар билан бирга тақдим этишни талаб қилдилар. Меҳмонларнинг ҳаммасидан сўраб чиқиб, солиқчилар даъволаридан воз кечдилар.
Интернет тармоғи материалларидан.