Norma.uz
Норма маслахатчи / 2014 йил / № 22 / Паспорт масалалари

Уйга келиб хизмат кўрсатилади

УЙГА КЕЛИБ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИ

 

Онам 88 ёшга кирган, кўчага чиқмайди, уйда деворни ушлаб юради. Унга биометрик паспорт қандай берилади?

Виктор.

Янгийўл шаҳри.

 

– Сизга яшаш жойингиздаги ТИИБ хорижга чиқиш-ке­лиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бош­ли­ғига онангизнинг ёши улуғлиги ва саломатлиги ҳо­лати муносабати билан унинг биометрик маълумотларини олиш учун мобил гуруҳни манзилингизга юбориш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз. Ушбу мурожаат асосида мобил гуруҳ вакиллари яшаш жойи бўйича биометрик маълумотларни оладилар (бармоқ излари, суратга олиш). Кўрсатилган хизмат учун қўшимча ҳақ ундирилмайди.

 

ПРОПИСКА БЎЛИШИ ЗАРУР

 

АҚШда бўлганимда Ўзбекистондаги квартирамни ишончнома асосида сотдим. Мени суд орқали иштирокимсиз уй дафтаридан ўчиришди. Эски намунадаги паспортда ўчириш тўғрисидаги штамп қўйилмаган. Ҳозир Ўзбекистонда паспорт­ни биометрик паспортга алмаштирмоқчиман. Пропискасиз паспортимни алмаштириб беришадими, янги паспортга вақтинчалик пропискани қайд этса бўладими?

Алекс.

АҚШ.

 

– Ҳозир АҚШда бўлганингиз боис 6 ой мобайнида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасида (Нью-Йорк шаҳри ёки Вашингтон шаҳри) вақтинчалик консуллик ҳисобига туришингиз шарт. Ўзбекистонга қайтгач, сиз ўчириш жойидаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишингиз керак, бу ерда эски намунадаги паспортингизга суднинг ҳал қилув қарорига кўра ўчириш штампини қўядилар. Шундан кейин сиз яшаш жойидаги профилактика инс­пекторига (участка нозирига) сизни 6 ойгача муддатга ҳисобга қўйиш масаласи бўйича мурожаат қилишга ҳақли бўласиз.

Биометрик паспорт олиш учун сиз Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) биноан республика ҳудудида, доимий прописканинг махсус мақоми амал қиладиган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, доимий прописка қилинишингиз керак.

   

ЕТТИ ЎЛЧАБ БИР КЕСАДИЛАР

 

Онам Россияда туғилган, 3 ёшидан бери Ўзбе­кистонда яшайди, Ўзбекистон фуқароси паспортига эга. Паспортини алмаштираётганда ундан 3 ёшидан бугунги кунгача қаерда яшаганлиги тўғрисида тушунтириш хати ёзиб беришини сўрашди. 1991 йилдан бери у квартирада бронь бўйича вақтинча прописка қилинган эди. Ходимларда бу борада савол туғилиб, улар паспортни олиб қўйишди. Улар онамни ЎзР фуқаролигидан маҳрум қилишлари мумкинми, ахир у ана шу бутун вақт ичида шу ерда яшаган ва ҳеч қаерга кетмаганку?

Светлана.

Тошкент шаҳри.

 

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амал­га ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томо­нидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўт­казилган ИИВ буйруғига 1-илова) кўра паспорт бў­лин­маларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини бериш асосларини текшириш ҳу­қуқига эгалар, бироқ текширишни ўтказиш натижалари чиққунига қадар улар фуқарони паспортидан маҳрум эта олмайдилар.

Ўтказиладиган текширув очиқ-ошкор бўлиши муносабати билан ходимлар фуқарони Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини исботлашга мажбур эта олмайдилар. Хизмат вазифаларига кўра, агар фуқаронинг мавжуд паспорти уларда қонуний берилганлиги бобида шубҳа уйғотса, ходимлар ўз ташаббусларига кўра барча тегишли сўровларни амалга оширадилар ва шунинг натижасига кўра паспортни бекор қилиш ва унинг ўрнига яшаш гувоҳномаси бериш тўғрисида асосланган хулоса чиқарадилар. Текширув давомида паспорт ноқонуний берилганлиги аломатлари аниқланган тақдирда паспорт бўлими текшириш материалларини қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборади.

Юқорида кўрсатилган тадбирларни ўтказмасдан туриб паспорт бўлими сизни ЎзР паспортидан маҳрум қила олмайди. Паспорт олиб қўйилган тақдирда сиз юқори инстанцияларга ёки фуқаролик ишлари бўйича судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқингиздан фойдалана оласиз.

 

УЙГА – РУХСАТ БЕРУВЧИ СТИКЕРСИЗ

 

Малайзияда яшаб, шу ерда ҳам ишлаяпман, ҳам ўқи­япман. Ўзбекистондан 2010 йилда кетганман. Ўзбекистон элчихонасида ҳисобга турганман. Визалар ва рўйхатдан ўтказиш бўлимининг (ВРБ) визаси 2011 йилда тугаган. Ҳозир муддати ўтган стикер билан Малайзиядан чиқиш имкони йўқ деган миш-мишлар юрибди. Агар элчихона ВРБ визасини янгиламаса, фуқаролар нима қилишлари керак? Визанинг муддати кечиккани учун жарима санкциялари борми?

 

– Сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ барча зарур хатти-ҳаракатларни қилгансиз, улар сизнинг Ўзбекистон фуқароси сифатида Малайзияда легал бўлишингизни тасдиқлайди. Агар паспортингизда хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувнинг (стикернинг) амал қилиш муддати тугаган бўлса, бу сизнинг Малайзияда бўлишингизга таъсир қилмайди, зеро сизда Малайзия визаси бор, у мамлакат ҳудудида ўқиш ва ишлаш вақтида бўлишингизга рухсат беради.

Шунга қарамай 2015 йил 31 декабргача Ўзбекистон Рес­публикасига қайтишингиз ва эски намунадаги паспортни янги биометрик паспортга алмаштиришингиз зарур. Ушбу муддатгача сиз Ўзбекистон Республикасига муаммосиз қайта оласиз.

Муддати кечиктирилган стикер учун қонун ҳужжат­ларимизда маъмурий жавобгарлик мавжуд эмас.

 

ВАЪДАНИ БАЖАРИШЛАРИНИ УЧ ЙИЛ КУТАСИЗ

 

Тошкентда прописка қилингандан кейин қанча вақт ўтганидан сўнг квартирани ҳадя битими бўйича олиш мумкин? Фақат 3 ой ўтганидан кейин харид қилиш мумкинлигини биламан. Ҳадя қилиш пайтида ҳам шунча муддат амал қиладими?

Зара.

Тошкент шаҳри.

 

– Агар олаётган тараф:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқ­ланган) 2, 5, 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳ­рида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса, башарти Тошкент шаҳри ҳудудида доимий яшаш (лавозимда бўлиш) муддати 3 йилдан кам бўлмаса ва доимий прописка борлиги тўғрисида ИИБнинг маълумотномаси тақдим этилса, Тошкент шаҳрида турар жойни умрбод сақлаш ва ҳадя қилиш шарти билан олди-сотди, айирбошлаш, рента, учинчи шахсларга ўтказиш бўйича битимлар нотариал тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

БЕҲУДА ТАШВИШЛАНАЯПСИЗ

 

Ўзимнинг квартирамга прописка қилишлари учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим лозим? Кадастр хизматидан олинган уй режасининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси, паспорт ва бошқа ҳужжатлар пакетини топширдим. Уй режасининг асл нусхасини олиб қўйганлари ташвишга соляпти. Бу қонун ҳужжатларига тўғри келадими ёки йўқми?

Марина.

Тошкент шаҳри.

– Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғри­сидаги низомнинг (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) 40-бандига кўра фуқаро яшаши мўлжалланаётган жойга доимий рўйхатдан ўтиши учун қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ёки ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун);

турар жой ҳужжатлари;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болалар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича, улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади. Туман ИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг сиздан ҳужжатларни қабул қилиб олган ходими уларнинг сақланиши учун тўлиқ жавобгардир.

 

ҚЎЛ ИЗИНГИЗНИ ҚОЛДИРИНГ

 

Қўлларим терлаб туради, бармоқ изларини олганда аппаратда улар аниқ-равшан кўринмайди. Бу ҳолда нима қилиш керак?

Дилором.

Тошкент шаҳри.

 

– Агар бармоқ изларини олаётганда бармоқларнинг териси дағаллиги кўринса ёки қўллар жуда кўп терлайдиган бўлса, жойлардаги ТИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари терининг ҳолатини яхшилаш учун косметик воситалардан фойдаланишни таклиф қиладилар. Шундан сўнг фуқарога яна бармоқ изларини олиш таклиф этилади.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 4609 раз(а)

Комментарии к статье (3)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден.
2014-07-10 14:33:20, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».
2016-09-16 09:34:36, Гость_:
мен эски Узбекистон паспортини янги биометрик паспортга бошка вилоятда турган холда алмаштиришим мумкинми?
2016-09-16 13:10:56, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
мен эски Узбекистон паспортини янги биометрик паспортга бошка вилоятда турган холда алмаштиришим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаро паспорт олиши учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:
белгиланган шаклдаги ариза;
илгари берилган паспорт;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта расмийлаштирилаётганда);
35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат;
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика