Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Шуъба корхона мол-мулкини сотганда...

ОАЖ шаклидаги корхонамиз жамият бош­қаруви балансидаги кўч­мас мулклардан мақсадли фойдаланиш учун уларни туманларда ташкил қилинган савдо-шуъба, унитар корхоналар балансига берган. Шуъба, унитар корхоналар жамиятдан бошқа-бошқа ҳудудларда жойлашган.

Шуъба корхона балансида фойдаланмай турган кўчмас мулк қайта баҳоланиб, жамият бошқарувининг қарори билан биржа савдоларида сотилди ва пул маблағи шуъба корхонанинг ҳисобрақамига тушди. Сотувдан тушган пул маблағи кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати чегирилган ҳолда жамият бошқаруви ҳисобрақамига ўтказиб берилди.

Ушбу операциядан шуъба корхона ягона солиқ тў­ловини тўлайдими ёки жамият бош­қаруви тўлаган ягона солиқ тў­ловининг ўзи етарлими?

Р.Каримқулиев,

бош бухгалтер.

 

– Маълумки, Фуқаролик кодексининг 67-моддасига асосан шуъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисоб­ланади.

Солиқ кодексининг 35-моддасида юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти мазкур ало­ҳида бўлинмалар томонидан, агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва улар мустақил балансга эга бўлса, мустақил равишда бажарилиши назарда тутилган.

Солиқ кодексининг 16-мод­дасига кўра, юридик шахс деб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ҳамда уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилотлар эътироф этилган.

Жамият ва шуъба корхоналар ягона солиқ тўлови тўловчилари эканлигидан келиб чиқилса, сиз томонингиздан амалга оширилган операциялар бўйича солиқ оқибатлари қуйидагича бў­лади:

Шуъба корхонанинг мол-мул­кини сотиш бўйича. Солиқ кодексининг 355-мод­дасига асосан ялпи тушум ЯСТнинг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ҳам киритилади. Бунда шунга эътибор бериш керакки, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб қаралади ва ушбу даромад (фойда) солиқ солинадиган базага қўшилиб, ундан ЯСТ ҳисобланади.

Сотувдан тушган пул маблағидан кўчмас мулкнинг қолдиқ қийматини чегирган ҳолда жамиятнинг ҳисоб­рақамига ўтказиб бериш бўйича. Саволингизда шуъба корхонанинг ҳисобрақамидан жамиятнинг ҳисобра­қамига мол-мулк қийматининг бир қисми ўтишининг асоси келтирилмаган. Бундай ҳолда ушбу тушум жамият учун Солиқ кодексининг 135-моддасида назарда тутилган текин олинган мол-мулк ҳисобланиб, солиқ тўловчининг даромадига киради. Ушбу тушум Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан жамиятнинг бошқа даромади деб қаралади ва ундан ЯСТ тўланиши керак бўлади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 3555 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика