Ташкилот (ЯСТ ва ҚҚС тўловчиси) болалар боғчаси биносини қолдиқ қиймати бўйича ҳокимиятга бепул топширяпти. Бинонинг бошланғич қиймати – 80 млн сўм, ҳисоблаб чиқарилган амортизация суммаси – 50 млн сўм.
Мазкур операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
– ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан тушган даромадлар киритилади, тегишли равишда, бинони бепул топширишда корхонада солиқ оқибатлари вужудга келмайди (Солиқ кодекси 355-моддаси ва АВ томонидан 28.03.2007 йилда 1667-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди).
Ягона солиқ тўловчилари 2006 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 27.12.2005 йилдаги ПҚ-244-сон Қарори 7-бандига мувофиқ ягона солиқ тўлови миқдорини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлаш ҳуқуқига эга.
Солиқ кодекси 199-моддасига биноан асосий воситаларни бепул топширишда қўшилган қиймат солиғи объекти юзага келмайди.
21-сон БҲМС асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисобини 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағида олиб боришни тавсия қилади. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида (ҳисобдан чиқарилишида) уларнинг бошланғич қиймати асосий воситалар ҳисоби ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилади, ушбу вазиятда 0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» ҳисобварағидан 9210 дебет ҳисобварағига, 9210 кредит ҳисобварағи бўйича корреспонденциялардаги реализациядан тушган тушумлар, шунингдек объектни ҳисобдан чиқариш санасида ҳисобланган эскириш ҳам «Пул маблағлари ҳисоби» ҳисобварақлари ёки 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағи билан акс эттирилади.
Реализация натижаси – 9210-ҳисобварақнинг дебет ва кредит обороти ўртасидаги фарқ 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» ёки 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.
Т/р
|
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||||
1.
|
Топширилган болалар боғчаси биносининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
80
|
9210
|
0120
|
Асосий воситаларнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура
|
2.
|
Болалар боғчаси биноси бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилди
|
50
|
0220
|
9210
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
3.
|
Бепул топширишдан зарар акс эттирилди
|
30
|
9430
|
9210
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Материал ўзбек тилидаги
«Солиқлар: саволлар ва жавоблар»
электрон қўлланмасидан олинди.