Россия Сенати «2011 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон ва томонлар ўртасидаги эркин савдо зонаси тўғрисидаги Шартномани қўллаш Баённомасини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни ратификация қилди.
Ўзбекистон МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисида»ги Шартноманинг тўққизинчи аъзоси бўлади. Ушбу шартнома эркин савдо зонасининг зарурий тартибда ва самарали фаолият юритишини таъминлаш, халқаро савдо тизими ва жаҳон иқтисодиётига интеграцияланишга кўмаклашиш, товарларнинг эркин айланмаси учун шароит яратиш мақсадида тузилган эди. 2011 йил 18 октябрь куни МДҲнинг 8 та давлати томонидан имзоланган мазкур ҳужжат Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Украина ва Россияда кучга кирди. Шартноманинг иккита аъзо-давлати – Қирғизистон ва Тожикистон уни ҳозирча ратификация қилгани йўқ.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида ҳамкорликка фаол қўшилиш, Божхона Иттифоқи аъзо давлатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо режимларини унификация қилишга имконият яратади. Шунингдек, шартнома қоидалари Ўзбекистон ва томонлар ўртасида айрим шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда амал қилади. Масалан, 2020 йил 31 декабрга қадар ёки Ўзбекистоннинг Халқаро савдо ташкилотига киришигача (қайсиси илгари юз берса) Ўзбекистон ва томонлар ўзаро савдода миллий режимларни тақдим этиш бўйича мажбуриятлардан озод қилинади. Ушбу қоида тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувнинг 3-моддасига мувофиқдир. Бундан ташқари, барча низоларни икки томонлама музокаралар асосида ҳал этиш тартиби сақланиб қолади.
Парламентнинг иккала палатаси томонидан маъқулланган қонун давлатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан 2013 йил 27 декабрь куни имзоланганлигини эслатиб ўтамиз.
podrobno.uz.