Корхона Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олди. Бу ерда ўз ходимларимиз учун, шунингдек чет юридик ва жисмоний шахслар учун дам олиш уйи барпо этишни режалаштиряпмиз.
Мазкур ҳолда туризм фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш зарурми?
– Ўзбекистонда туризм фаолияти лицензияланиши керак. Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда (ВМнинг 11.11.2003 йилдаги 497-сон Қарори билан тасдиқланган) туризм фаолиятига саёҳатлар, экскурсиялар ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этишга доир фаолият (туристик агентликлар, туроператорлар, сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхоналар, кемпинглар ва бошқа яшаш жойлари, туризмга ихтисослашган бошқа ташкилотлар) киритилади. Агар сиз фақат ўз ходимларингиз дам олиши учун жой ташкил этмоқчи бўлиб, ундан даромад олиш ниятини кўзламасангиз, сиз туризм фаолиятига лицензия олишингиз керак бўлмайди.
Бироқ корхонангиз дам олиш уйини очиш ва унда ўз ходимлари ҳамда бошқа дам олувчилардан ҳақ олиш ниятида бўлса, сизга албатта туризм фаолиятини амалга оширишга лицензия керак бўлади.
Абдураҳмон БАХТИЕВ ва Тимур МЎМИНОВ,
эксперт-юристларимиз.