Корхонамиз умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади. Ён атрофимизда овқатланиш жойлари йўқ. Тушлик вақтида ходимларимиз овқатланиш учун узоқ-узоқларга бориб юрмаслиги, иш унумдорлигини ошириш мақсадида корхонамиз ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб, ходимларга иссиқ овқат тайёрлаб берамиз. Бу харажатларни ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар сифатида корхона маҳсулотининг таннархига киритмоқдамиз ва ишчи-ходимлар иш ҳақи ҳисобига киритиб, ЖШДС, суғурта бадали ва ЯИТ тўлаб келмоқдамиз. 2010 йилда бошқа корхонада бухгалтер бўлиб ишлаганимда ходимларга тайёрлаб берилган иссиқ овқат қийматидан суғурта бадали ва ЯИТ тўламас, фақат ҚҚС тўлар эдик.
Иссиқ овқат учун қилинган харажат қийматидан даромад солиғи, Пенсия жамғармасига суғурта бадали ҳамда ЯИТ ҳисобланган тақдирда ҚҚС ҳам ҳисобланадими-йўқми?
Г.Исаева,
МЧЖ бош бухгалтери.
Сирдарё вилояти.
– Ушбу масала, яъни ўз ходимларига тайёрлаб берилган иссиқ овқат қийматига ЯСТ ҳисобланмаслиги хусусида газетамизда чоп этилган «Харажатга ЯСТ ҳисобланмайди» материалида («СБХ», 25.02.2014 йилдаги 8 (1020)-сон) ёзилган эди. Агар газетамизга обуна бўлиб, унинг тахламларини варақлаб борганингизда, балки бу каби савол сизда туғилмаган бўлар эди.
Бевосита саволингизга жавоб бериб айтамизки, корхона томонидан ўз ходимларига тайёрлаб берилган иссиқ овқат қиймати ҚҚС объекти ҳисобланмайди. Тўғри, бу харажатлар ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар сифатида корхона маҳсулотининг таннархига киритилади.
Амалиётда мазкур ҳолатни кўпчилик хато равишда умумий овқатланиш фаолияти деб ҳисобланиб, реализацияга тенглаштирилади. Бу харажатларга ҚҚС ҳисобланиши солиқ юкининг сунъий равишда оширилишига, бир объектга икки марта солиқ солинишига олиб келади. СКнинг ҚҚСга тегишли бўлимида корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг таннархига киритиладиган харажатлар учун солиқ солиниши белгиланмаган. Умуман олганда, Солиқ кодексининг бирор-бир моддасида маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар реализация деб қаралиши белгиланмаган.
Солиқ кодексига мувофиқ озиқ-овқат қиймати иш берувчининг реализацияси эмас, балки ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги харажати ҳисобланади.
Келинг, Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яна бир бор чуқур таҳлил қилган ҳолда ўз ходимларига иссиқ овқат тайёрлаб берган корхонага солиқ солиш масаласига ойдинлик киритайлик.
СОЛИҚ КОДЕКСИ БЎЙИЧА
Солиқ кодексининг 24-моддасига кўра солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида солиқ тўловчилар, шунингдек ушбу солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур элементлар белгилаб қўйилган тақдирдагина белгиланган деб ҳисобланади.
Солиқ солиш объекти, базаси, солиқ ставкаси, солиқ ҳисоботини тақдим этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиблари ҳамда солиқ даври солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари ҳисобланади. Солиқ кодексининг 35-бобида ҚҚСнинг солиқ солиш объекти ва базалари белгиланган.
198-модда. Ушбу моддага кўра солиқ солинадиган оборот ҚҚС солиш объектидир. Лекин солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) бериш ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти бўлмайди. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ харажатлари чегирилмайдиган солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бундан мустаснодир (Солиқ кодексининг 199-моддаси).
Энди Солиқ кодекси моддаларини бирма-бир таҳлил қиламиз.
199-модда. Ушбу модданинг иккинчи қисми 1-бандида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайдиган ҳолатлар санаб ўтилиб, ушбу модданинг биринчи қисми 7-бандида назарда тутилган харажатлар мустасно эканлиги кўрсатилган.
Мазкур модданинг биринчи қисми 7-бандига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ чегирилмайдиган харажатлар реализация қилиш обороти деб эътироф этилади ва айнан шу харажатлар ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади.
147-модда. Мазкур моддада чегирилмайдиган харажатлар санаб ўтилган ва бу харажатлар Кодекснинг 199-моддасига асосан ҚҚС солинадиган оборот таркибига киради. Лекин, 147-модданинг 9-бандида Солиқ кодексининг 177-моддасида назарда тутилган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар таркибига кириши белгиланган.
177-модда. 2012 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2008 йилдаги ЎРҚ-196-сон Қонуни билан тасдиқланган Солиқ кодексининг 177-моддаси тўртинчи хатбошига асосан озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини тўлаш ёки озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини қоплаш харажатлари моддий наф тарзидаги даромадлар таркибига кирган. Шунинг учун 2012 йилга қадар ходимларга бепул берилган озиқ-овқат қиймати ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланган.
174-модда. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ 177-модданинг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотиб, озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини тўлаш ёки озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини қоплаш харажатлари Солиқ кодексининг 174-моддасига янги 11-банд сифатида киритилди ва бу харажатлар компенсация тўловлари (компенсация) ҳисобланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига қўшилди. Ходимнинг Солиқ кодексининг 174-моддасига асосан оладиган даромадлари эса корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажати ҳисобланади.
Айрим ҳолларда мазкур ҳолатни Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан корхонанинг ёрдамчи хўжаликлари томонидан ўз ходимларига ёки бошқа шахсларга хизматларни реализация қилиш деб баҳолашади. Шундай бўлган тақдирда ҳам хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан хизматларни реализация қилишдан олинган (олинадиган) маблағлар суммаси ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
Корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжалиги томонидан ўз ходимларига бепул иссиқ овқат тайёрлаб беришида эса даромад шаклланмайди.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЙИЧА
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 1.5.1.8-бандига асосан текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар ходимларига озиқ-овқатлар қиймати, хўжалик юритувчи субъект ходимларига бериладиган текин уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун пул компенсацияси суммаси) ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар таркибига киради. Ўз навбатида, бу харажатлар маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар таркибига киради.
21-сон БҲМС ва Солиқ кодексига мувофиқ корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари деганда фаолияти корхонанинг асосий фаолиятига хизмат кўрсатишга қаратилган ва мазкур корхонанинг мақсади бўлган товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган хўжаликлар тушунилади.
Санаб ўтилган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларини ҳисобга оладиган бўлсак, корхона маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган ходимларини озиқ-овқат билан таъминлаётган экан, у ҳолда мазкур таъминотга кетган харажатларни ҳам ушбу маҳсулот таннархининг таркибида акс эттириши лозим.
21-сон БҲМСга асосан 2500-«Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган моддалар қуйидаги харажатларни ўз ичига олади:
а) машина ва асбоб-ускуналарни сақлаш ва фойдаланиш бўйича;
б) ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситаларни таъмирлашга кетган харажатлар;
в) ишлаб чиқариш мулкини суғурталаш бўйича харажатлар;
г) ишлаб чиқариш хоналарини иситиш, ёритиш ва сақлашга кетган харажатлар;
д) ишлаб чиқариш хизмати билан банд бўлган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;
е) ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш ходимини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
|
дебет
|
кредит
|
Умумишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар бўйича эскириш (масалан, ошхона анжомлари – агар улар асосий воситалар сифатида таснифланган бўлса)
|
2510
|
0220-0299
|
Умумишлаб чиқариш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари сарфланди
|
2510
|
1010-1090
|
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича етказиб берувчиларнинг хизматлари (энергия, сув, газ, алоқа ва ҳоказо)
|
2510
|
6010
|
Ишлаб чиқариш хизмати билан банд бўлган ходимларнинг (ошпазлар, идиш-товоқ ювувчилар ва ҳоказо) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар ҳисобланди
|
2510
|
6710
|
Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар умумишлаб чиқариш харажатларига олиб борилди
|
2510
|
6520
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи бўйича харажатлар ҳисобланди
|
6710
|
2510
|
Умумишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотнинг таннархига киритилди
|
2010
|
6710
|
Хулоса қилиб айтганда, Солиқ кодексининг 174-моддасига асосан ходимга бепул берилган озиқ-овқат қиймати корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажати ҳисобланади ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар таркибига киради. Бу эса Солиқ кодексининг 199-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланмайди.
Модомики, ходимга бепул берилган озиқ-овқат қиймати корхона учун реализация эмас, харажат ҳисобланар экан, бу харажат нафақат ҚҚС, балки газетамизнинг ўтган сонларида таъкидлаганимиздек, ЯСТ учун ҳам солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Жавобни «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти эксперти
Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.
1-мисол. Тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг балансида ошхона бўлиб, унда фақат корхона ходимлари овқатланишади. Овқат учун ходимлардан маҳсулот таннархининг 70%и миқдорида ҳақ олинади, қолган 30%и эса корхона харажатлари ҳисобланади.
2-мисол. Қурилиш ташкилоти балансида ошхона бўлиб, унда ташкилот ходимлари ва бошқа шахслар овқатланадилар. Бошқа шахслардан ҳақ олинади (нақд пул шаклида ёки терминал орқали), ходимларнинг овқатланиши эса фақат шахсларнинг алоҳида тоифаси (маъмурий-бошқарув ходимлари) учун бепул асосда амалга оширилади, қолган ходимлар овқатга умумбелгиланган шартларда ҳақ тўлаб, унинг қиймати иш ҳақидан ушланади.
3-мисол. ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ходимларини профилактик овқат билан таъминлаши шарт бўлган корхона балансида ошхона бор. Ушбу ошхонада:
● бошқа шахслар ҳақ эвазига;
● ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона овқат билан таъминлаши шарт бўлган ходимлар бепул овқатланишлари мумкин.
Келтирилган мисолларнинг барчасида сўз хизмат кўрсатувчи хўжаликлар тўғрисида боряпти. 21-сон БҲМС ва Солиқ кодексига мувофиқ хизмат кўрсатувчи хўжаликлар деганда фаолияти мазкур корхонанинг мақсади бўлган товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар тушунилади. Солиқ кодексининг 139-моддасида назарда тутилишича, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ёрдамчи хўжаликлар, ошхоналар ва буфетлар, ўқув комбинатлари ҳамда шунга ўхшаш хўжаликлар, ўз ходимларига ёки бошқа шахсларга хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи ишлаб чиқаришлар ва хизматлар киради. Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра реализация қилиш деб сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобланади. Тегишинча, келтирилган мисолларнинг барчасида хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг хизматлари реализация қилинади.
Ҳар бир вазиятда солиқ оқибатлари бўйича таққослама жадвал
Солиқлар ва мажбурий тўловлар
|
1-мисол
|
2-мисол
|
3-мисол
|
Солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими
|
|||
Пенсия, Йўл, Мактаб жамғармаларига ажратмалар
|
Солиқ солиш объекти йўқ, чунки хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари СКнинг 132-моддасига кўра бошқа даромад ҳисобланади
|
Солиқ солиш объекти йўқ, чунки хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари СКнинг 132-моддасига кўра бошқа даромад ҳисобланади
|
Солиқ солиш объекти йўқ, чунки хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари СКнинг 132-моддасига кўра бошқа даромад ҳисобланади
|
ҚҚС
|
Солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади, солиқ солиш базаси бўлиб маҳсулот таннархи ҳисобланади (СК 204-моддасининг иккинчи қисми)
|
Солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади, беғараз топшириш ҳолларида эса солиқ солиш базаси бўлиб маҳсулот таннархи ҳисобланади (СК 204-моддасининг иккинчи қисми)
|
Бошқа шахслар учун солиқ солиш объекти бор, ходимлар учун – объект йўқ (СК 199-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди)*
|
Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи
|
Солиқ солиш базасига хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг фаолиятидан ижобий фарқ киритилади (СКнинг 139-моддаси)
|
Солиқ солиш базасига хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг фаолиятидан ижобий фарқ киритилади (СКнинг 139-моддаси)
|
Солиқ солиш базасига хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг фаолиятидан ижобий фарқ киритилади (СКнинг 139-моддаси)
|
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими
|
|||
ЯСТ
|
Солиқ солиш базасига хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг фаолиятидан ижобий фарқ киритилади (СКнинг 139-моддаси)
|
Солиқ солиш базасига хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг фаолиятидан ижобий фарқ киритилади (СКнинг 139-моддаси)
|
Солиқ солиш базасига хизмат кўрсатувчи хўжаликнинг фаолиятидан ижобий фарқ киритилади (СКнинг 139-моддаси)
|
Корхоналар ходимлари – жисмоний шахсларнинг солиқлари
|
|||
ЖШДС
|
Таннарх билан тушум ўртасидаги ижобий фарқ – яъни 30% (СК 177-моддаси биринчи қисмининг 3-банди)
|
Солиқ солиш базасига овқатланиш хизмати таннархи киритилади (СКнинг 174-моддасининг
|
Солиқ солиш объекти йўқ (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди)
|
ЯИТ, ижтимоий бадаллар
|
Солиқ солиш объекти йўқ, чунки ЎзР СКнинг 171–175-моддаларига тааллуқли эмас
|
*Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ юридик шахслар амалга оширадиган, меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни ЎзР меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даволаш-профилактика озиқ-овқати билан таъминлаш харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Солиқ кодекси 141–147-моддаларининг қоидаларига кўра мазкур харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш пайтида чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Солиқ кодекси 199-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида белгиланишича, солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш (бундан чегириладиган харажатлар мустасно) ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Мос равишда ҳар бир вазият бўйича бухгалтерия проводкалари
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
1-мисол
|
2-мисол
|
3-мисол
|
|||
дебет
|
кредит
|
дебет
|
кредит
|
дебет
|
кредит
|
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлатиладиган асосий воситаларнинг эскириши (масалан, ошхона анжомлари – агар улар асосий воситалар сифатида таснифланган бўлса)
|
2710
|
0220-0299
|
2710
|
0220-0299
|
2710
|
0220-0299
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг эҳтиёжларига материаллар сарфланган (озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар)
|
2710
|
1010-1090
|
2710
|
1010-1090
|
2710
|
1010-1090
|
Етказиб берувчилар (энергия, сув, газ, алоқа ва ҳоказо) ва бошқа кредиторларнинг хизматлари
|
2710
|
6010 6990 |
2710
|
6010 6990 |
2710
|
6010 6990 |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларнинг (ошпазлар, идиш-товоқ ювувчилар ва ҳоказо) меҳнат ҳақи харажатлари
|
2710
|
6710
|
2710
|
6710
|
2710
|
6710
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда суғурталаш харажатлари
|
2710
|
6510
|
2710
|
6510
|
2710
|
6510
|
Давлат мақсадли жамғармаларига хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари бўйича ажратмалар
|
2710
|
6520
|
2710
|
6520
|
2710
|
6520
|
Ўз эҳтиёжлари учун ошхона маҳсулотларидан фойдаланиш
|
–
|
–
|
–
|
–
|
2010 9410 9420 |
2710
|
Овқатланиш харажатлари (иш ҳақидан ушланадиган ёки бошқа шахсларга) ҳисобдан чиқарилди
|
9230
|
2710
|
9230
|
2710
|
9230
|
2710
|
Овқатланиш харажатлари (иш ҳақидан ушланмайдиган) ҳисобдан чиқарилди
|
6710
|
2710
|
6710*
|
2710
|
–
|
–
|
Овқатни бепул бериш харажатлари акс эттирилди*
|
–
|
–
|
9430
|
6710
|
–
|
–
|
Овқатланиш хизматларини ўз ходимларига реализация қилиш акс эттирилди
|
4790
|
9230
|
4790
|
9230
|
–
|
–
|
Овқатланиш хизматларини бошқа шахсларга реализация қилиш акс эттирилди
|
–
|
–
|
4890
|
9230
|
4890
|
9230
|
Овқат қиймати ходимларнинг иш ҳақидан ушланди
|
6710
|
4790
|
6710
|
4790
|
–
|
–
|
Бошқа шахслардан пул маблағлари олиниши
|
–
|
–
|
5010 5710 |
4890
|
5010 5710 |
4890
|
Кассадан нақд пуллар банкдаги ҳисобрақамларга қайд этиш учун инкассаторларга топширилди
|
–
|
–
|
5710
|
5010
|
5710
|
5010
|
Йўлдаги пул маблағлари банкдаги ҳисобрақамларга келиб тушди
|
–
|
–
|
5110-5530
|
5710
|
5110-5530
|
5710
|
Овқат қийматидан ЖШДС ушланиши
|
6710
|
6410
|
6710
|
6410
|
–
|
–
|
Овқат қийматидан ижтимоий бадаллар ушланиши
|
–
|
–
|
6710
|
6520
|
–
|
–
|
Овқат қийматидан ЯИТ ҳисоблаб ёзилиши
|
–
|
–
|
9430
|
6510
|
–
|
–
|
*1) 21-сон БҲМСга тўғридан-тўғри, 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» ҳисобварағи иштирокисиз, дебет бўйича 9430-ҳисобварақдан фойдаланиш тавсия қилинган, бироқ мазкур суммалар ЖШДС, ЯИТ ва ижтимоий бадаллар бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши боис, биз уларни қарз ҳисобварағи орқали, транзит тарзда акс эттирдик;
2) 21-сон БҲМСга асосан 9220-ҳисобварақдан фойдаланиш мумкин. Лекин сизнинг вазиятингизда 9230-ҳисобварақдан фойдаланишни тавсия қиламиз.
«RASTAX GROUP» МЧЖ
солиқ маслаҳати ташкилоти.
2014-04-03 12:30:08 M.Usmanov-Norma [админ]:
Обращаем Ваше внимание на: "Наш завод находится в удаленном месте. Поэтому руководство приняло решение об организации бесплатного питания для сотрудников. Я посоветовала организовать учет затрат столовой....",
и поэтому:
"Кроме того, у плательщиков НДС стоимость питания, организуемая предприятием в собственной столовой, включается в облагаемые НДС обороты (пункт 1 части первой статьи 199 Налогового кодекса Республики Узбекистан)."
Кто прав, кто виноват? Вот в чём вопрос!!!!!