Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 12 / Бизнинг лойиҳалар

1UZнинг 10 фазилати

1. МАҲСУЛОТ ЛИЦЕНЗИЯЛАНГАН

Мамлакатимизнинг мазкур маҳсулотни ишлаб чиқувчилари дастур узлуксиз ишлаши ҳамда қонун ҳужжатларидаги ўзгартишларга мувофиқ вақтида янгиланиб бориши учун жавобгарликни кафолатлайдилар.

2. ФОЙДАЛАНИШДА ҚУЛАЙ ВА ЖЎН

Кўп меҳнат талаб қиладиган операцияларни автоматлаштириш ҳисобига бухгалтернинг ишини максимал даражада соддалаштиради. Қулай интерфейс, тез-тез ишлатиладиган функцияларни осонлик билан созлаб тўғрилаш. Керакли ҳамма нарсалар доимо қўл остида.

3. ИККИ ТИЛДА БОШҚАРУВ

Сиз дастурда ўзбек ёки рус тилларида ишлашингиз мумкин. Бошқарув у тилдан бу тилга дарҳол ўтказилади.

4. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ КОНСТРУКТОРИ БИЛАН

Ҳар хил турдаги корхоналар учун созлаб тўғрилаб қўйилган кўплаб миқдордаги конфигурациялар ва модулларнинг конструктори айнан сизнинг корхонангизга керакли дастурни йиғишга имкон беради.

5. МАЪЛУМОТЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШ

Дастурда бошқа бухгалтерия дастурларидан маълумотларни импорт қилишга (олишга) ёрдам берадиган воситалар бор.

6. «NORMA» БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ АСОСИДА

Бевосита 1UZ дан «Norma» тизимидаги қонунчилик базасига ўтиш таъминланади. Сўровга биноан ҳисоб дастуридан барча керакли ҳужжатлар ва маълумотнома йўсинидаги муҳим ахборотлар етказиб берилади.

 

1UZни СОТИБ ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:

7. СОТУВДАН ОЛДИНГИ НОЁБ СЕРВИС

Харид нархини тўлагунга қадар дастурнинг енгиллаштирилган ифодасини ишлатиб кўриш ҳамда унда ишлашни ўзлаштириш имкониятига эга бўласиз.

8. ҚИЙМАТНИНГ ОЧИҚ-ОШКОРАЛИГИ

Сотиб олувчи дастурий таъминотдан узоқ вақт фойдаланиш ва янгиланишларини олиш қийматини осонгина чамалаб кўради.

9. УЗОҚ МУДДАТЛИ ҲАМРОҲЛИК

Дастурий таъминотни сизга ўрнатиб берилган дастурга янги-янги вазифаларни киритган ҳолда янгилаб бориш имконияти.

10. КЎПЛАБ БОНУСЛАР

«NORMA» профессионал ривожланиш маркази томонидан ўтказиладиган мавзувий тренинглар ва семинарларда имтиёзли тарзда иштирок этиш. «NORMA» компанияларининг бошқа дастурий маҳсулотлари ва нашрларига, шунингдек «Город скидок» дисконт дастури иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган товарлар ва хизматларига сийловлар.

 

Бугун биз сизга «Norma Hamkor» компанияси ва «BePro» Дастурчилар маркази қўшма ишининг маҳсули бўлган янги 1UZ лойиҳасини тақдим этамиз. 1UZ лойиҳаси бухгалтерлар ва раҳбарлар учун мўлжалланган бир қатор дастурий маҳсулотларни ўз ичига олади:

1UZ – Бухгалтерия ҳисоби. Базавий.

1UZ – Бухгалтерия ҳисоби. Улгуржи савдо.

1UZ – Бухгалтерия ҳисоби. Ишлаб чиқариш.

1UZ – Омбор.

1UZ – Кадрлар бўлими.

1UZ – Ҳисобот.

 

Аввало биз энг талабгир дастурлардан бири – «1UZ – Бухгалтерия ҳисоби. Базавий» тўғрисида ҳикоя қиламиз. У ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўловчилари бўлган микро– ва кичик бизнес субъектлари учун ишлаб чиқилган ва мўлжалланган. Дастур бухгалтерия ҳисобининг барча участкалари: касса, банк, асосий воситалар ва товар-моддий захиралар ҳисоби, иш ҳақи, контрагентлар билан ҳисоблашишлар, базани белгилаш ва солиқларни ҳисоб-китоб қилишни автоматлаштиради. Дастур бухгалтерия ҳисобининг деярли барча операциялари бўйича проводкаларни автомат равишда шакллантиради, ҳисоб-китобдаги ва бухгалтерия хатоларидан ҳимоя қилиш тизими амал қилади. Дастурнинг оддий ва тушунарли интерфейси икки тилда – ўзбек ва рус тилларида ишлаш имконини беради.

Дастурларнинг ишлаб чи­қув­чилари қуйидаги асосий қоидаларга амал қилганлар:

ОДДИЙЛИК. Дастурларнинг интуитив тушунарли интерфейсини ишлаб чиқишга, турли жараёнлар ишлаши алгоритмини айниқса «Иш ҳақи» участкасида имкони борича соддалаштиришга жуда кўп вақт ажратилган.

ИШОНЧЛИЛИК. Дастурлар пухта тест синовидан ўтказилади, бу эса хатолар ва бошқа электрон «нуқсонлар» сонини қисқартириш имконини беради. Маълумотларни архивлаштириш (захира нусхаларни яратиш) дастак­лари ишлаб чиқилган.

● ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИГА ҚАТЪИЯН МУВО­ФИҚЛИК. Барча ўтказмалар ва барча участкалардаги иш алгоритмлари қонунлар, қарорлар ва Ўзбекистон қо­нун ҳужжат­ларининг бош­қа меъёрий ҳужжатларига мувофиқлиги текширилади.

1UZ дастурлари модуль қоидаси бўйича қурилган бўлиб, уни «конструктор»деб номласа бўлади. «Базавий» модуль асосий ҳисобни юритиш учун етарли бўлган барча умумий функцияларни ўз ичига олади.

Махсус имкониятлар ало­ҳида модулларга ажратилган, уларни хоҳишга кўра «Базавий»га улаш мумкин. «Улгуржи савдо» ва «Ишлаб чиқариш» модуллари ана шундай чизмага биноан ишлаб чиқилган.

Алоҳида ҳамда комплексда ишлайдиган дастурий модуллар тўплами фойдаланувчи ўз ишини тўғри ва қулай тарзда йўлга қўйиб олишига имкон беради. Зарурат бўлганда эса янги модуллар қўшиши ёки унда мавжуд бўлган ҳисоб тизими имкониятларини кенгайтириши мумкин.

«1UZ – Бухгалтерия ҳисоби. Базавий» дастурининг қиймати энг кам иш ҳақининг 6 бараварига тенг. Бу қийматга фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида дастурий таъминотнинг барча янгиланишлари, шунингдек сервис хизмати кўрсатиш киради.

Бошқа дастурий маҳсулотлар тўғрисида янада батафсил ахборотни 1uz.uz сайтидан олишингиз, саволларингизни эса e-mail: info@1uz.uz орқали беришингиз мумкин.

Тўлақонли маслаҳатлар ва сервис хизматини 230-21-12 телефони орқали ва 1uz.uz да олишингиз мумкин. Маҳсулотларнинг техник таъминоти пулли ёки бепул асосда амалга оширилади.

Дастурларни жорий этиш тажрибасига таянган ҳолда, биз 1UZ дастурларидан фойдаланувчиларни олдиндан ўқитишга катта аҳамият берамиз. У дастур билан ишлашга ўргатади, ундан фойдаланишнинг дастлабки босқичларида кўп хатоларга йўл қўймаслик имконини беради.

Биз тажрибали фойдаланувчилар учун ҳам, у билан энди иш бошлаганлар учун ҳам 4 академик соатдан тегишинча 5 ва 10 кунлик ўқув курсларини ишлаб чиққанмиз. Иккала курсда тестлаш таомилидан ўтилади. Ўқитиш қиймати 100 минг сўмни ташкил этади.

 

Таълим олган ва тестларни муваффақиятли топширганлар қуйидагиларга эга бўладилар:

«1UZ – Бухгалтерия ҳи­соби. Базавий» дастурини сотиб олишда ЭКИҲнинг 1 бараварига тенг чегирма;

сервис хизматидан фойдаланиш имкони;

«BePro. Norma» компанияси офисида 10 соатлик сервис хизмати кўрсатилишига купон;

«NORMA» профессионал ривожланиш маркази ўтказадиган иккита семинарда иштирок этиш;

«Город cкидок» дисконт картаси.

Реклама ҳуқуқида.

Прочитано: 2873 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика