Муассис 8890-ҳисобвараққа 85 млн сўмлик помидор, бодрингни кирим қилди. Кирим қилинган хом ашёдан тайёр маҳсулот – 101 млн сўмлик консерваланган сабзавотлар тайёрланди. Муассис уни таннархи бўйича сотиб олиши мумкинми?
Агар мумкин бўлса, уни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак, бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур?
МЧЖ бош бухгалтери.
– 21-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ 8890-«Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағи қайтарилмайдиган мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳаракатини акс эттириш учун мўлжалланган.
8800-ҳисобварақларда тижорат фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланмаган мақсадли тушумлар, грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари ҳисобга олинади. Ушбу маблағлар мақсадли бўлиб, нотижорат тусдаги дастурларни молиялаштириш учун олинади. Сизнинг муассисингиз берган хом ашё учта усул билан кирим қилиниши мумкин: устав фондига ҳисса, қайта ишлашга берилган хом ашё ёки текинга олинган мол-мулк сифатида. Уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз.
1. Устав фондига киритамиз
Агар устав фондингиз тўлиқ шакллантирилган бўлса, сиз белгиланган тартибда ваколатли органларда қайта рўйхатдан ўтказган ҳолда уни кўпайтириш тўғрисида эълон қилишингиз лозим.
Биз ҳиссалар ҳисобини алоҳида 6630-«Устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича муассислардан қарз (ўзгартиришлар рўйхатга олингунча)» ҳисобварағида юритишни тавсия қиламиз.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Хом ашёнинг муассис томонидан устав фондига ҳисса сифатида киритилиши акс эттирилган
|
1010
|
6630
|
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
Хом ашё қиймати ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган
|
2010
|
1010
|
Юкхат
|
Омборга тайёр маҳсулот кирим қилинган
|
2810
|
2010
|
Юкхат
|
Жисмоний шахс томонидан тайёр маҳсулотнинг харид қилинишидан даромад ҳисоблаб ёзилган
|
4010
|
9010
|
Ҳисобварақ-фактура
|
Реализация қилинган тайёр маҳсулот ҳисобдан чиқарилган
|
9110
|
2810
|
Ҳисобварақ-фактура
|
Харидор томонидан пул маблағлари билан тўланган ёки муассис дивидендлари ҳисобига тўланган
|
5110 (5010) 6610 |
4010 4010 |
Банк кўчирмаси, кирим касса ордери, муассислар йиғилиши баённомаси
|
2. Шакарни олиб, шоколад тайёрланг
Қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқаришда жисмоний шахс билан уни қайта ишлашга шартнома тузилади. Буюртмачининг қабул қилинган хом ашё ва материаллари балансдан ташқари 003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ҳисобварағида шартномада назарда тутилган нархларда ҳисобга олинади. 003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари бўйича юритилади.
Сизнинг ҳолатингизда мазкур хом ашёни тайёр маҳсулотга қайта ишлаш қиймати 16 млн сўмни ташкил қилади. Ушбу суммани (ёки режадаги фойдани ҳисобга олганда ундан кўпроғини) буюртмачи сизнинг ҳисобрақамингизга қайта ишлов учун тўлов сифатида ўтказиши керак.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг
|
Ҳисобварақлар
|
Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Қайта ишлаш учун хом ашё олинган
|
003
|
|
Қайта ишлашга берилган хом ашёни қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш харажатлари акс эттирилган
|
2010
|
0200 1000 6010 6710 ва бошқа тегишли ҳисобварақлар |
Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоблари
|
Қайта ишлашга берилган хом ашё қиймати у қайта ишланганидан ва буюртмачига қайта ишлаш маҳсулоти қайтарилганидан кейин ҳисобдан чиқарилган
|
|
003
|
Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилган
|
9130
|
2010
|
Ҳисобварақ-фактура
|
Қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлардан даромад ҳисоблаб ёзилган
|
4010
|
9030
|
Ҳисобварақ-фактура, қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш маҳсулотини қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
Иш учун буюртмачи томонидан пул маблағлари билан ҳақ тўланган ёки муассис дивидендлари ҳисобига ҳақ тўланган
|
5110 (5010) 6610 |
4010 4010 |
Банк кўчирмаси, кирим касса ордери, муассислар йиғилиши баённомаси
|
3. Текинга олинг
Солиқ кодексининг (СК) 135-моддасига кўра мол-мулк текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади, у ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади.
Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:
жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;
етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);
оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
биржа маълумотлари;
давлат статистикаси органларининг маълумотлари.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг
|
Ҳисобварақлар
|
Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Бошқа шахслардан хом ашё текинга олинган
|
1010
|
8530
|
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
Хом ашёнинг қиймати ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган
|
2010
|
1010
|
Юкхат
|
Тайёр маҳсулот омборга кирим қилинган
|
2810
|
2010
|
Юкхат
|
Тайёр маҳсулотни жисмоний шахс харид қилишидан даромад ҳисоблаб ёзилган
|
4010
|
9010
|
Ҳисобварақ-фактура
|
Реализация қилинган тайёр маҳсулот ҳисобдан чиқарилган
|
9110
|
2810
|
Ҳисобварақ-фактура
|
Харидор томонидан пул маблағлари билан ҳақи тўланган ёки муассиснинг дивидендлари ҳисобига ҳақи тўланган
|
5110 (5110) 6610 |
4010 4010 |
Банк кўчирмаси, кирим касса ордери, муассислар йиғилиши баённомаси
|
ҚУЙИДАГИ ЖИҲАТЛАРГА ЭЪТИБОРИНГИЗНИ ҚАРАТАМИЗ:
● текин олинган мол-мулк қиймати солиқ солиш мақсадида корхонанинг жами даромадига киритилади (СКнинг 132-моддаси 4-банди) ва унга корхонангизда қабул қилинган солиқ солиш тартибига кўра солиқ солинади. Агар сиз ЯСТ тўловчиси бўлсангиз, ушбу даромадга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади;
● тайёр маҳсулот дивиденд сифатида берилганда корхонангиз тўлов манбаи сифатида 10% миқдорида дивиденд солиғи ушлайди (СКнинг 156-моддаси).
Мария САБИРОВА,
экспертимиз.