Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

10% солиқни ушлашингиз шарт

Корхонамиз қарз шартномасига асосан маълум миқдорда қарз олган эди. Ушбу шартноманинг шартларида белгиланишича, тегишли фоизлар унинг муддати охирида тўлаб берилади.

Шуниси муҳимки, бизга қарз берган МЧЖ корхонамизнинг таъсисчиларидан бири бўлиб, энди у ўзига тегишли қарз фоизларини бизнинг устав фондимизга киритишга, яъни корхонамизнинг устав фондини кўпайтиришга қарор қилди. Ушбу фоизлардан 10%ли солиқнинг ушланиши лозим бўладими?

Равшан Бердиёров, корхона раҳбари.

Тошкент вилояти. 

 

– Солиқ кодексининг 156-моддасига асосан дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади.

Шу тариқа, қарз берувчи олинган пул маблағларини қандай тасарруф этишга қарор қилишидан қатъи назар, фоизлардан қарз шартномаси бўйича тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ ушланиши керак бўлади.

Шуни қайд этиш лозимки, Солиқ кодексининг 156-моддасига кўра, юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди.

Демак, олинган маблағлар устав фондини кўпайтиришга йўналтирилганда солиқ солишдан озод қилиш кўрини­шидаги имтиёз фақат дивидендлар бўйича қўл­ланади.

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» СМТ

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2345 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика