Ўзим пенсионерман. Менинг уйимга пенсионер ҳисобланмиш хотиним ҳам рўйхатга олинган. Мен уйимга тегишли участкам учун ер солиғи тўлашим керакми ёки йўқми?
Назарбой Холиқбердиев,
пенсионер.
Бувайда тумани.
– Солиқ кодекси 290-моддасининг 5-бандига кўра ёлғиз пенсионерлар ер солиғидан озод қилинганлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.
Демак, сиз ёлғиз пенсионер ҳисобланмаслигингиз сабабли ер солиғидан озод қилиниш тарзидаги имтиёзга эга бўлмайсиз.
Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» СМТ
эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.