Корхона Ўзбекистон норезиденти билан импорт қилинган ускунани ижарага олишга контракт тузди. Контракт ана шу ускунани харид қилишга янги шартнома тузилиши муносабати билан бекор қилинди. Бунда ускуна 31-божхона режимидан 40-режимга ўтказилмади. Ускуна Ўзбекистон ҳудудида.
Бунда ишлар, хизматлар импортидан ҚҚС солинадиган оборот юзага келадими?
– Солиқ кодексининг (СК) 207-моддасига мувофиқ Ўзбекистон норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматларга, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, солиқ солинади. Бунда ҚҚС тўловчиси бўлиб Ўзбекистон солиқ тўловчиси – ушбу ишлар, хизматларни олувчи ҳисобланади. Унда солиқ солинадиган база Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда олинган даромад бўйича тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқ суммаси чегириб ташланмаган ҳолда белгиланади.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ солинадиган база ва ҚҚС ставкасидан (20%) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ишлар, хизматлар учун ҳақ чет эл валютасида тўланган тақдирда, солиқ солинадиган оборот бу оборот амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.
Агар биринчи шартномани (ижарани) бекор қилгунга қадар сиз ускунадан фойдаланган (ҳатто агар у 31-«Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)» режимида бўлган бўлса ҳам) ва уни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирган бўлсангиз, сизда СКнинг 207-моддаси билан белгиланган тартибда хизматлар импорти (ижара хизматлари) учун ҚҚС солинадиган оборотлар юзага келади.
Комила КАРИМОВА,
экспертимиз.