Norma.uz
СБХ / 2013 йил / № 46 / Бевосита мулоқот

Шаҳарда ягона ер солиғи тўланадими?

Корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 21240) Самарқанд туман ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ягона ер солиғини тўлар эдик. Самарқанд шаҳри кенгайтирилгач, бизнинг манзил шаҳар ҳудудига ўтказилди. Самарқанд шаҳар солиқ хизмати ходимлари шаҳарда ягона ер солиғи тўланмайди деб бизни ягона солиқ тўловига ўтказишмоқчи. Шу тўғрими?

 

 

           – Ягона ер солиғини тўлаш учун корхонанинг жойлашган ҳудуди эмас, балки Солиқ кодексининг 362-моддасида келтирилган талаблар инобатга олиниши керак бўлади, жумладан:

– қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;

– қишлоқ хўжалиги йўна­лишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.

Бир вақтнинг ўзида қуйи­даги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хў­жалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Демак, сиз юқоридаги та­лабларга бир вақтнинг ўзи­да жавоб берсангиз, ­ягона ер солиғини тўловчиси бўли­шингиз мумкин. Акс ҳолда ягона солиқ тўловини ёки умумбелгиланган тартибдаги солиқларни тўлайсиз.

Жавобни экспертимиз Умидбек САФАРОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2590 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика