22.02.2016
Перед стартом нового ТК
Своеобразной визиткой февраля стал новый Тамо¬женный кодекс (утв. Законом от 20.01.2016 г. N ЗРУ-400), которому предстоит после 21 апреля значительно изменить жизнь как таможенников, так и бизнес-сообщества. Этому законодательному акту была посвящена пресс-конференция «Новая редакция ¬Таможенного кодекса – правовая основа совершенствования таможенного дела», проведенная 16 февраля под эгидой Законодательной палаты Олий Мажлиса и ГТК в Национальном пресс-центре. далее...»» |
22.02.2016
Кто получит льготы?
Акционерные общества Узбекистана переживают сейчас довольно сложный период реформирования. Наша газета посвятила ему несколько материалов. Авторы сегодняшней публикации поднимают еще один вопрос, волнующий акционеров. далее...»» |
22.02.2016
Дебиторлик қарзи учун ким жавоб беради
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланишича, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 174-моддаси 1-қисми), агар у анча миқдорда содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш уларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисми). Бу юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун фақат корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери жавобгарликка тортилади деган маънони англатадими? далее...»» |
22.02.2016
Ободонлаштириш соҳасининг «устаси фаранглари»
Уюшган жиноятчилик ҳақида моҳиятан нималарни биламиз? Шахсан менинг бу борада билганларим яқин-яқинларгача бадиий фильмлар билан чекланган эди, холос. Биринчи навбатда, Италия гангстерлари ҳақидаги «Спрут» («Саккизоёқ») сериали ёдга тушарди дарҳол. Ўша фильмлар, қолаверса, шов-шув бўлган суд процесслари уюшган жиноятчилик ҳақидаги тасаввурларимизнинг шунчаки чизгилари бўлиб, ҳокимият идораларида ҳам жиноий гуруҳларнинг ўз одамлари ва ришталари бўлганидан далолат берарди. далее...»» |
22.02.2016
Камида иккига бўлиниш керак
Президентнинг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сон) билан акциядорлик жамиятлари устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15%дан кам бўлмаслиги кераклиги тартиби жорий этилди. Бизнинг АЖда 100 дан зиёд акциядор бор, устав капиталимизда хорижий инвесторлар иштирок этмайди. Шу сабабли компаниямиз 2016 йил 1 июлгача кўрсатилган миқдорда чет эл инвесторларини жалб этиши ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга қайта ташкил этилиши керак. Кейинги ҳолат муносабати билан савол туғилади: агар бирорта акциядор жамиятдан чиқиш ва ўз акцияларини сотиш ниятида бўлмаса, биз қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўтишимиз мумкин? далее...»» |
22.02.2016
Принтер – асосий восита эмас
Корхона 2 000 000 сўмга принтер сотиб олмоқчи. Уни корпоратив карточка орқали сотиб олса бўладими? Принтерни қандай таснифлаш лозим – инвентарь сифатидами ёки асосий восита дебми? далее...»» |
22.02.2016
Дастгоҳ тўхтадими? – Консервацияланг
Тикув корхонамиз 2015 йил мартдан фаолиятини тўхтатди. Биз ягона солиқ тўловчилари ҳисобланиб, мол-мулк солиғини тўламасдик. Ҳозирда ускуналар ишламаяпти, харидор қидиряпмиз. Солиқ кодексида амортизация ажратмалари нормасини камайтириш мумкин деб кўрсатилган. Агар ускуналардан бутунлай фойдаланилмаётган бўлса, ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаса-чи? Фаолиятнинг мавжуд эмаслиги муносабати билан асосий воситалар эскиришини ҳисоблаб ёзмасак бўладими? далее...»» |
22.02.2016
Таъмирлаш қийматни оширмайди
2015 йилда ташкилот бинони пудрат усули билан капитал таъмирлади. Бинони капитал таъмирлаш муносабати билан унинг баланс қийматини кўпайтириш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай? далее...»» |
22.02.2016
Мақсадли даромадларни мақсадли харажатларга
Жамоат ташкилотида бухгалтерия ҳисоби қандай хусусиятларга эга? Аъзолик бадаллари бухгалтерия ҳисобининг тартиби қандай? Унинг аъзолигидан чиқишда бирор-бир шартнома тузиш керакми? далее...»» |
22.02.2016
2016 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Февраль ойида иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167; 36 соатлик иш ҳафтасида – 150. Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 21; 6 кунлик иш ҳафтасида – 25. ♦ 2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг далее...»» |
22.02.2016
2016 йилги солиқ янгиликлари
БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ 2015 йилда шундай бўлган эди 2016 йилда шундай бўлади Изоҳлар Ставкалар 2015 йилда Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон ва 13.08.2015 йилдаги ПҚ-2388-сон қарорлари билан тасдиқланган божхона далее...»» |
22.02.2016
Хайрия ўз жойини топсин
Фойда солиғи тўловчилари учун хайрия ташкилотларига ажратмалар бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган? далее...»» |
22.02.2016
Ёрдамни беғараз беринг
Корхонамизга баъзан жамоат ташкилотлари (масалан, кўрлар жамияти ёки маҳалла) ёрдам учун озроқ миқдорда пул ўтказишимизни сўраб ёзма мурожаат қилишади. 10–15 йил аввал корхонага «Нуроний» хайрия жамғармасига муайян суммани ўтказиб, ягона солиқни ана шу суммага камайтиришга рухсат беришар эди чамамда. Ҳозир ЯСТ бўйича ҳисобот шаклида «Хайрия жамғармасига пул ўтказиш ҳисобига камайтиришга» сатри мавжуд эмас. Тўланадиган ЯСТ суммаси расмий тарзда рўйхатдан ўтказилган хайрия жамғармаларига йўналтирилган пул маблағлари суммасига камайтириладими? Қандай ташкилот расмий равишда рўйхатдан ўтказилган хайрия жамғармаси ҳисобланади? ННТ, жамоат ташкилоти ва хайрия жамғармаси бир-бирларидан қандай фарқ қиладилар? далее...»» |
22.02.2016
Тушум харажатларни қопламаганда
Бизнинг МЧЖ (ХХТУТ бўйича коди – 84300) реклама хизматларини кўрсатади. Ўтган йили иш ҳажми оз бўлди, IV чоракда буюртмалар умуман бўлмади. Молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботда харажатлар соф тушумдан 30 млн сўмга ошганлиги маълум бўлди. Агар тушум йўқ бўлса, реклама хизматлари кўрсатувчи корхона IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблайди? Реклама хизматларини кўрсатиш таннархи билан ундан олинган соф тушум ўртасидаги фарққа ЯСТ солинадими? далее...»» |
22.02.2016
Кўчма ер участкаси
Агар корхона кадастрдагидан катта ер участкасидан фойдаланса, йил мобайнида участка майдони ўзгарса ва ундан автойўл ўтса, ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисоблаб чиқарилади? далее...»» |
22.02.2016
Сувсиз қайнамайди
Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонада асосий фаолият тури пиво пишириш ҳисобланади. Ўз ишлаб чиқариш хонасини у ЯСТ тўловчидан ижарага олган. Унинг ҳудудида шаҳар водоканал тармоғидан бошқа сув манбалари мавжуд эмас. Корхона пиво пишириш учун шаҳар водоканал тармоғидаги ичимлик сувдан фойдалана оладими? Ушбу ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш лозимми? далее...»» |
22.02.2016
Коррупцияга қарши қаратилган ислоҳот: дастлабки якунлар
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул Ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистонда ўтказилган мониторингнинг 3-раунди якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Матбуот хизмати Тошкент давлат юридик университетида матбуот конференцияси ўтказди. Мониторинг якунлари ҳақида мамлакатимиз ОАВ вакилларига мониторинг гуруҳи аъзолари Инесса Куште (ИҲТТ1 тармоғи котибияти) ва Ольга Зудова (БМТнинг гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси) ахборот бердилар. далее...»» |
22.02.2016
Уйда ўтириб тўлаш мумкин
Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 декабрдаги «Электрон тўловлар тўғрисида»ги Қонуни электрон ҳисоб-китобларни, хусусан, банк тўлов тизимларини кенг қўллаш орқали электрон ҳисоб-китобларни янада ривожлантиришга имконият яратди. далее...»» |
22.02.2016
Посилкада эҳтиёт қисмлар жўнатилса...
Биз компьютер жиҳозлари, шунингдек бошқа офис жиҳозларини таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатамиз. Бизга улар учун эҳтиёт қисмларни хориждан Интернет-дўконлар орқали сотиб олиш мумкинлигини айтишди. Бунда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Айтишларича, расмийлаштиришнинг қандайдир янги тартиби пайдо бўлибди. Ҳақиқатан ҳам бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга ноль даражали ставка мавжудми? Ёки жўнатма учун барибир божхона божлари ва яна қандайдир йиғимларни тўлашга тўғри келадими? Агар тўғри келса, тахминан қанча тўланади? далее...»» |
22.02.2016
Божхона ишининг ҳуқуқий асоси
Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири – божхона ишининг ҳуқуқий асоси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |