|
01.11.2019
Таътилда касаллик варақаси очилган бўлса
Ходим таътилга чиқди. Таътил даврида у бетоб бўлиб қолди. Таътилдан чиққач касаллик варақасини тақдим этди. Ходим таътилини бетоб бўлган кунлари сонига узайтириш лозимми? далее...»» |
|
01.11.2019
Дипломми ёки тажриба?
2001 йилда мутахассис иқтисодиёт йўналиши бўйича техникумни тугатди. Тармоқда мутахассислиги бўйича 18 йил ишлади. Олий маълумоти йўқ. Олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ иш тажрибаси катта бўлган ходимни бош мутахассис лавозимига ишга олиш мумкинми? далее...»» |
|
01.11.2019
Ишончнома бўйича ва буйруқсиз
Компания директори тез-тез хизмат сафарларида бўлади. Шу муносабат билан у сафардалигида ҳужжатларни (буйруқлар, шартномалар ва бошқалар) имзолаш учун ўз ваколатларини ўринбосарига ўтказиши тўғрисидаги ишончномани имзолади. Директордан ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончнома мавжуд бўлганда, директорнинг вазифалари вақтинча унинг ўринбосарига юклатилганлиги тўғрисида буйруқ чиқариш лозимми? далее...»» |
|
01.11.2019
Иккита иш – иккита нафақами?
Эр-хотинлар битта корхонада ишлайди. Аёли ўриндошликда ишлайди, бир ойда 10 кун ишга келади. У ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болани парваришлаш таътилига чиқиш арафасида. Унинг асосий иши ҳам бор (расман ишга жойлашган). 1. Ўриндош ходима учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай ҳисобланади? 2. Болани парваришлаш таътилини расмийлаштиришимиз ва унга ҳақ тўлашимиз лозимми? 3. Унга бола туғилганлиги муносабати билан бир йўла нафақа тўлашимиз зарурми? далее...»» |
|
01.11.2019
Таътил давридаги иш
Ходим меҳнат таътилига чиқяпти. Маъмурият мазкур даврга унинг ўрнига ўзининг розилиги билан айнан ўша ходимни муддатли шартнома бўйича ишга расмийлаштиряпти. Ўз ходимини у таътилда бўлган даврда муддатли шартнома бўйича ўзининг розилиги билан ишга расмийлаштиришда маъмуриятнинг ҳаракатлари қонунийми? далее...»» |
|
01.11.2019
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
|
01.11.2019
Хорижий валюталар расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан динамикаси
2019 йилнинг III чораги учун далее...»» |
|
01.11.2019
Ёзма розилиги билан
Уйнинг кадастр ҳужжатлари отамнинг номига расмийлаштирилган бўлса, хорижий фуқарони рўйхатдан ўтказа оламанми? Отамнинг шахсан ўзи рўйхатдан ўтказиши лозимми ёки барча ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мен ҳам амалга ошира оламанми? далее...»» |
|
01.11.2019
Чегарада муаммолар бўлмасин
Ўзимга ва ўғлимга хорижий паспорт олдим. Фамилияларимиз турлича. Менинг фамилиям 2 хил ёзилади: KadirKHanova и KadirХanova. Паспортимда фамилиям «КН» билан, ўғлимнинг кузатув ҳужжатларида эса «Х» билан ёзилган. Чегарада муаммолар бўлмайдими? далее...»» |
|
01.11.2019
Қайтиш учун сертификат
Фуқаролиги бўлмаган шахсман (ФБШ), ҳозир АҚШда яшаяпман. Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига ва доимий пропискага эгаман. 2018 йилда хорижий паспортнинг (яъни ФБШ учун ҳаракатланиш ҳужжати) амал қилиш муддати тугади. Фарзандим туғилганлиги сабабли ўз вақтида келишнинг имкони бўлмади. Ўзбекистонга келсам бўладими? Ёки АҚШ фуқаролигини кутишим ва кейин келишиш керакми? далее...»» |
|
01.11.2019
Акам учун прописка
9 йил олдин акам Тошкент вилоятидан пропискадан ўчиб, Алматига кўчиб кетган. У ерда консуллик ҳисобида турган. Фуқароликдан воз кечмаган. Ҳозир у Ўзбекистонга қайтмоқчи ва хорижий паспорт олмоқчи ¬бўляпти. Уни уйимга прописка қилмоқчиман. Тошкент шаҳридаги квартира менинг номимга расмийлаштирилган, бироқ ТИИБда ака (турмуш қурган) сингилнинг уйига прописка қилинмайди деб айтдилар. Тошкент вилоятида амакимнинг номига расмийлаштирилган уй бор. Акамни ўша ерга прописка қилса бўладими? далее...»» |
|
01.11.2019
Пропискадан ўтганлар бор экан
2014 йилда эски уйни сотиб олдим. Уни қайтадан қуришга анча вақт кетди. Пропискани расмийлаштираётганимда бу уйда етти киши прописка қилинганлиги маълум бўлди. Қандай йўл тутиш керак? Нимадан бошлаш лозим? далее...»» |
|
01.11.2019
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
|
01.11.2019
Имтиёзлар – ТИФ ТН коди бўйича
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилот (МЧЖ) йўловчиларни шаҳар йўловчи ташиш транспортида (автобусда) ташийди, шунингдек юридик шахслар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ходимлар ва туристларни ташиш бўйича хизматларни кўрсатади. Ташкилот ҳаракатланувчи таркибни янгиламоқчи, бунинг учун Хитойдан янги автобуслар олиб келмоқчи ($ 50 000 дан 20 та автобус). Бу мақсадда банкдан кредит оляпмиз. Автобуслар божхонадан ўтаётганда ҚҚС тўлашимиз керак бўладими? Шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ёки туристларни ташиш учун автобусларни олиб келишга бирор-бир имтиёз борми? Автобуслардаги ўриндиқларнинг сони аҳамиятга эгами? ҚҚС тўлангудек бўлса (бу сумма эса биз учун салмоқли бўлади), уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашимиз мумкинми? ҚҚСдан ташқари божхонада яна қандай тўловларни тўлашимиз керак бўлади? далее...»» |
|
01.11.2019
Ижарага олинган мол-мулк ҳисоби балансдан ташқари счётда
Муассисимиз ижара шартномасига асосан вақтинча фойдаланиш учун офис мебели ва компьютерни ижарага бераяпти. Корхонамиз улардан фойдалангани учун ярим йилда бир марта ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўловини тўлайди. Ижарага олинган мол-мулк ва ижара тўлови тўланганлиги балансда қайси проводкалар орқали акс эттирилади? далее...»» |
|
01.11.2019
Хизмат уяли телефони: ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш
Корхона ходимлар фойдаланиши учун мобиль алоқа қурилмаларини (уяли телефонлар) харид қилди. 1. Уяли телефонлар қандай таснифланади: АВ ёки ТМЗ? 2. Муайян муддат ўтганидан кейин уяли телефонлар қандай ҳисобдан чиқарилиши ва корхонага қайтарилмаслиги мумкин? далее...»» |
|
01.11.2019
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар деганда у ёки бу сабабларга кўра калькуляциянинг бошқа моддаларида акс этмаган харажатлар тушунилади. Ушбу харажатларнинг аниқ таркибини корхонанинг ўзи ишлаб чиқариш хусусиятларига, харажатларнинг у ёки бу тури салмоқлилигига қараб белгилаши мумкин. далее...»» |
|
01.11.2019
Товар – хизмат эмас
Корхонамиз алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаради. «Ичимликлар индустрияси» журналига (Россия) обуна бўлганмиз. Россиялик ношир билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Журнални Тошкентда ўз почта бўлимимиз орқали оламиз. Обуна учун Россия рублида тўлов тўлаймиз. Етказиб бериш хизматлари шартномада алоҳида суммада белгиланмаган. 1. Бошқа давлатлар (Россия) даврий нашрларига тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан ҚҚС тўланадими ёки товар импортиданми? 2. Хорижий нашриётга тўлов тўланганда, норезидент даромадларидан солиқ ушлаб қолинадими? далее...»» |
|
01.11.2019
Туристик йиғим – ҚҚСсиз
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундиради. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари томонидан ундирилган туристик йиғимга ҚҚС солинадими? далее...»» |
|
01.11.2019
Солиқ солинадиган зарар
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланган воситачи воситачилик бўйича 150 000 сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 25 000 сўм) товарни реализация қилиш учун олади. Комитент ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Шартнома шартларига кўра товар олинган нархидан паст нархда сотилган тақдирда, воситачи томонидан комитентга товар олинган тўлиқ қиймат (150 000 сўм) қопланади. Товар 120 000 сўмга сотилган, шу жумладан ҚҚС – 20 000 сўм. Воситачи комитентга товар қиймати – 150 000 сўмни қоплади. Воситачи воситачилик ҳақи тарзида 1 500 сўм миқдорида даромад олди, шу жумладан ҚҚС – 25 сўм. Товар олинган ва реализация қилинган нархлар ўртасидаги фарқ – 30 000 сўм (150 000 – 120 000) воситачи томонидан ўз харажатлари таркибида акс эттирилди. Ушбу вазиятда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Товар олинган нархдан паст нархда реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими? далее...»» |
