Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 44 / Паспорт масалалари

Қайтиш учун сертификат

 

Фуқаролиги бўлмаган шахсман (ФБШ), ҳозир АҚШда яшаяпман. Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига ва доимий пропискага эгаман. 2018 йилда хорижий паспортнинг (яъни ФБШ учун ҳаракатланиш ҳужжати) амал қилиш муддати тугади. Фарзандим туғилганлиги сабабли ўз вақтида келишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистонга келсам бўладими? Ёки АҚШ фуқаролигини кутишим ва кейин келишиш керакми?

 

– АҚШ фуқаролигини олишни кутиш шарт эмас. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз ва Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат олишингиз керак.

Ушбу ҳужжат чет элда вақтинча бўлган Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқароларига республикага киритиш ҳуқуқини беради. Сертификат шахсини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки бўлиш мамлакатидан чиқиб кетилгунга қадар паспортининг (миллий паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси) амал қилиш муддати тугаб қолганда берилади (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1-банди).

Сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига белгиланган шаклдаги ариза топширилади. Унга 3 х 4 ўлчамдаги 3 дона фотосурат ҳамда имконият даражасида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

♦ бўлиш мамлакатининг ваколатли органлари томонидан берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганлиги ёки ўғирланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

♦ туристик гуруҳ раҳбари ёки бўлиш мамлакатидаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхонасининг тасдиқномаси;

♦ ариза берувчи ўқишда, даволанишда ёки хизмат сафарида бўлган тегишли ташкилотнинг тасдиқномаси;

♦ мазкур шахснинг консул бўлиш мамлакатига келганлиги тўғрисида бўлиш мамлакатининг ваколатли органи тасдиқномаси;

♦ фуқаролиги бўлмаган шахснинг паспорти ёки гувоҳномаси мавжуд бўлганда, уларнинг ксеронусхалари (Йўриқноманинг 4-банди).

Қайтиш сертификатининг амал қилиш муддати консул томонидан сертификат эгасининг Ўзбекистонга (чипта бўйича) жўнаб кетиш санасига қараб, бироқ 1 ойдан ортиқ бўлмаган даврга белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси қайтиш сертификати бўйича учинчи давлат орқали транзит ўтадиган бўлса, сертификатнинг орқа томонида учинчи давлатнинг транзит визаси қўйилади (Йўриқноманинг 8, 9-бандлари).

Қайтиш сертификати қуйидагиларга берилмайди:

♦ хорижий фуқароларга;

♦ хорижда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (Йўриқноманинг 10-банди).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 777 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика