18.08.2014
Ҳуқуқ поймол этилганда
Ишга қабул қилиш чоғида ходим билан меҳнат шартномаси тузилмаган вазиятда нима қилиш керак? далее...»» |
18.08.2014
Раҳбар учун шартнома
Акциядорлик жамияти раҳбари билан муддатли меҳнат шартномасини янги муддатга узайтириш мумкинми? далее...»» |
18.08.2014
Ҳақ тўланмайдиган таътил – қонун бўйича
Мен Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кирдим. Бироқ ширкат хўжалигимизнинг раҳбари ва кадрлар инспектори мени кириш имтиҳонлари даврида навбатдаги меҳнат таътилини олишга мажбур қилишди. Улар тўғри иш қилишдими? Яқинда участка бошлиғи мени оғзаки буйруқ билан иш ҳақи сақланмайдиган таътилга жўнатиб, буюртма бўлса чақиришларини, агар бундай тартиб ёқмаса – ўз хоҳишим билан ишдан бўшашим мумкинлигини айтди! Мен бундай таътил – ишламаслик ҳолатида қанча муддат бўлишим мумкин ва менга қандай ҳақ тўлашлари керак? далее...»» |
18.08.2014
Бошлиқни ким ишга қабул қилади?
Сервис соҳасида янги ташкил этилаётган бизнес тузилмасига мени ижрочи директор сифатида таклиф қилишяпти. МЧЖ раҳбари (директори) билан меҳнат шартномасини ким тузиши ва имзолаши керак? далее...»» |
18.08.2014
Янги қоидалар бўйича
Коммунал сув таъминоти, оқава сувни чиқариш ва истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш тизимларидан фойдаланиш қоидалари ўз кучини йўқотди. Ушбу масалани тартибга солувчи муқобил ҳужжат борми? далее...»» |
18.08.2014
Қарзга ботган квартирамни ижарага бераман
Кўп квартирали уйдаги квартирани ижарага олдим. Бизнинг олдимизга эса деярли ҳар куни ХУМШ ходимлари ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар шикоят қилиб келишади. Маълум бўлишича, ушбу квартиранинг қарзи катта экан, биздан уни сўндириб, кейин ушбу суммани яшаш учун тўловдан ушлаб қолишни талаб қиляптилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Кейинчалик бундай вазиятдан қутула оламизми? далее...»» |
18.08.2014
Пудратчини танлов асосида топамиз
Уй томини тузаттирмоқчимиз. Умумий йиғилишда бу ишни пудрат ташкилотига топширишга қарор қилинди. Пудрат ташкилотни танлов асосида топмоқчимиз. Бунинг учун нималарга эътибор бериш ва ишни нимадан бошлаш керак? далее...»» |
18.08.2014
Пайваста ришталар
Амалиётда ХУМШ раҳбарлари ва ижрочи директорлар кўпинча давлат бошқаруви тизими деб аталган тизим асосида иш олиб борадилар. Бунда эса ўзбошимчалик, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш ҳоллари бот-бот учрайди. Шундай ҳоллардан энг кенг тарқалгани умумий мол-мулк таъминотига мўлжалланган бадалларнинг миқдорини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда, яъни муайян уй мулкдорларининг умумий йиғилишида эмас, балки ширкат раҳбариятининг изми билан белгиланишидир. далее...»» |
18.08.2014
Шундай саволим бор...
Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси томонидан ташкил этилган бевосита мулоқот ХУМШлар фаолиятининг турли жиҳатлари юзасидан керакли тушунтиришлар олиш имкониятини берди. далее...»» |
18.08.2014
Ҳар қарич ер ардофда
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб ўтган матбуот конференциясида давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш масалалари тушунтирилди. далее...»» |
18.08.2014
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
18.08.2014
Балиқчилик хўжалиги ижара ҳақи тўлайдими?
Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2003 йилдаги 350-сон Қарорига кўра табиий сув ҳавзалари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи вилоят ҳокимлиги билан балиқ овлаш корхонаси ўртасида тузиладиган, ижара ҳақини назарда тутадиган ижара шартномаси билан расмийлаштирилади. Бироқ Солиқ кодексининг 354-моддаси еттинчи қисмига кўра, ягона солиқ тўловини тўловчилар – юридик шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бўйича ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёзли қоида бизнинг балиқ овлаш корхонамизга татбиқ этиладими? далее...»» |
18.08.2014
Гуручимиз хорижга чиқмайди
Бир неча йил аввал Ўзбекистондан экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхати бўлар эди. У ҳозир ҳам борми? Хусусий корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор Қорақалпоғистонда етиштирилган гуручни Қозоғистонга олиб чиқиши мумкинми? далее...»» |
18.08.2014
Йўлда қўшимча юк ортилганда
Фирмамиз юк ташиш билан, шу жумладан халқаро миқёсда ҳам, шуғулланади. Баъзан юкнинг бир қисмини Тошкентда қолдирамиз, қолган қисмини эса бошқа вилоятларга олиб борамиз. Бунда машина, одатда, юк билан тўлмайди. Сафар рентабелли бўлиши учун бориш йўналишида машинани юк билан тўлдириш мумкинми? далее...»» |
18.08.2014
Давлат фойдасига
Товарларни божхонадан ўтказиш қимматга тушганлиги сабабли улар биз учун мутлақо фойдасиз бўлиб қолди. Бизга ушбу товарлардан воз кечиш мумкинлигини айтишди. Буни қандай қилиб кам харажат билан амалга ошириш мумкин? Ушбу таомил учун йиғим миқдори қанча бўлади? далее...»» |
18.08.2014
Илк одимлар: бухгалтерия ҳисобими, жойида!
1UZ дастурини ўрнатишдан аввал унинг дастлабки фойдаланувчилари фикр-мулоҳазалари, берган баҳоларини диққат билан кузатдим. Шу зайил бу дастурий маҳсулот ҳақида менда олдиндан дуруст таассурот туғилди. далее...»» |
18.08.2014
Барча тушум – даромад, бироқ даромаднинг ҳаммаси тушум эмас
Тушумни эътироф этиш масаласи молиявий ҳисоб назариясида энг мураккаб масалалардан бири ҳисобланиб, харажатларни белгилаш ва уларни эътироф этишга тенг. Шу сабабли ҳисоботда ушбу кўрсаткичнинг аҳамиятини кам баҳолаб бўлмайди. далее...»» |
18.08.2014
Ходим касал бўлиб қолганда
Ташкилотда 9 йил ишлаган ва 1 000 000 сўм маош оладиган ходим бир ойда 6 кун касал бўлди ва касаллик варақасини тақдим этди. Унга иш ҳақи қандай ҳисобланади? Касаллик варақасидан солиқ тўлаш керакми? далее...»» |
18.08.2014
Лотерея чипталари совға қилинса
ЯСТ тўловчиси бўлган ташкилот лотерея чипталарини харид қилди ва уларни ходимларига текинга тарқатди. Ҳисобда ушбу операциялар қандай акс эттирилади? Ушбу ҳолда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? далее...»» |
18.08.2014
Ялпи тушумдан
Авиачипталарни сотиш бўйича агент бўлган корхона ЯСТни қайси суммадан тўлаши керак – воситачилик ҳақининг умумий суммасиданми ёки ўзининг воситачилик ҳақи билан ёрдамчи агент – ташкилот воситачилик ҳақи ўртасидаги фарқданми? далее...»» |