|
Олий мажлис қонунчилик палатасида
|
|
Тадбир
- Янги Кодекс бўйича ишлаяпмиз
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодексини тарғиб қилиш ва амалиётда қўлланиши масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси, адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Божхона брокерлари ассоциацияси, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
|
|
Солиқ солиш
- Штатда чет эллик ходим бўлса
Ташкилотимиз меҳнат қилишига лицензия расмийлаштирилган, шунингдек турар жой ижарага олинган норезидент билан муддатли меҳнат шартномасини имзолади.
Ташкилот чет эллик жисмоний шахс билан муддатли меҳнат шартномасини тузган, шунингдек унинг фойдасига уй-жой ижараси ҳақини тўлаганда корхонада ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
- Қурилишнинг қимматлашуви: ҚҚСни қоплаш имкони
ЯСТ тўловчи корхона таъмирлаш-қурилиш ишларини бажариш учун тендерда ғолиб бўлди. Ишлар тўлиқ ҳажмда бажарилди, буюртмачи бажарилган ишлар далолатномасини имзолади, шунингдек экспертиза ўтказилди. Материаллар сотиб олинаётганда тўланган ҚҚСни қоплаш учун далолатномада 1,17 коэффициенти қўлланди. У Қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича республика комиссиясининг 3.02.2009 йилдаги 1-сон баённомаси билан белгиланган. Бир йилдан сўнг назорат ўлчови пайтида банк мутахассиси бажарилган ишлар далолатномасида ушбу коэффициент нотўғри қўлланганини аниқлаб, ҳажмларни чиқариб ташлади. Бироқ назорат ўлчови ўтказилганлиги тўғрисидаги хулосада бундай чиқариб ташлашнинг ҳеч қандай ҳуқуқий асоси келтирилмаган.
ЯСТ тўловчи корхона бажарилган ишлар далолатномасида материалларни сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚСни қоплаш учун назарда тутилган 1,17 коэффициентини қўллашга ҳақлими?
- Чақалоққа моддий ёрдам ота-онасининг икковига
Бола туғилганда, агар унинг ота-онаси битта корхонада ишласа, бир йўла тўланадиган 12 баравар миқдорида моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган, туғилганлик тўғрисидаги битта гувоҳнома асосида) олишлари мумкинми?
|
|
Тадбиркор ён дафтарига
|
|
Божхона
- Оширганлик учун ҳақ тўлаш зарур
Қозоғистондан «Мерседес» автомашинасининг фойдаланишда бўлган ўриндиқлари комплектини олиб келмоқчиман. Қандай қилиб ҳаммасини қонуний қилиш мумкинлигини, божхонада расмийлаштириш қанчага тушишини айтиб берсангиз.
- Яшириб янглишди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
- Тутамай ўчди
Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
|
|
Амалий бухгалтерия
- Фирмага даромад, муассис ҳам хурсанд
Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) автомобиль сотиб олди. У корхона балансида ҳисобга олинган, унга эскириш ҳисоблаб ёзилади. Ундан асосан муассис шахсий қатнов учун фойдаланади, ўз ҳисобидан ёқилғи қуйдиради. Муассис корхона ходими ҳисобланмайди.
Агар корхона автомобилидан ташкилот муассиси фойдаланса ва унга ёқилғи қуйдирса, бензин сарфи ҳисобини юритиш зарурми, йўл варақаларини расмийлаштириш шартми?
- Воситачи орқали импорт
А корхона Б корхона билан воситачилик шартномасини тузди. Шартномага кўра Б корхона А корхона учун сотиб олинадиган хом ашё материаллари ҳақини чет эллик етказиб берувчига валюта суммасида тўлайди. А корхона Б корхонага сўмда ҳақ тўлайди. Шартнома шартларига кўра А корхона Б корхонага шартнома тузилган кунда МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича 100% олдиндан ҳақ тўлади, хом ашё материаллари эса 2 ойдан кейин бошқа курсда келиб тушди.
Воситачи хорижий валютага сотиб олган хом ашё материалларини комитент корхона қайси ҳужжатлар асосида ва қандай курс бўйича ҳисобга қабул қилади? Комитент воситачилик шартномаси бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозим?
|
|
Бухгалтерга ёрдам
- Лизинг шартномасини бекор қилиш оқибатлари
Лизинг компанияси (ХХТУТ бўйича коди – 96190) ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш. Ушбу фаолиятдан фоизлар кўринишида олинадиган даромадлар Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ солиқлардан озод этилган. Олинадиган қўшимча даромадлардан 6% миқдорида (2016 йилда – 5%) ЯСТ тўланган.
Фаолият жараёнида қуйидаги ҳолат юзага келди: лизинг олувчилардан бири амалдаги шартнома бўйича лизинг тўловларини тўлай олмайди. Шу жумладан ҳисобланган фоизлар – 200 минг сўм, лизинг шартномасининг асосий суммаси – 1 000 минг сўм, лизинг жадвалига кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня – 10 минг сўм (рақамлар шартли равишда олинган). Лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйиб, уни 1 400 минг сўмга сотиб олишга тайёр бўлган бошқа ташкилотга (харидорга) олди-сотди шартномасига кўра сотишга қарор қилинди.
1. ВМнинг «2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, лизинг бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари берилмоқдами?
2. Ҳисобланган фоизлар ва пеня билан қандай йўл тутиш керак?
3. Қайтарилган объектнинг реализация қилиниши улгуржи фаолиятга кирадими? Улгуржи фаолиятга лицензия олиш талаб этиладими?
4. Олиб қўйилган лизинг мол-мулки реализация қилинганда бошқа даромад сифатида ЯСТ бўйича базага қайси сумма киритилиши керак?
- ЭКИҲ ўзгарганда савдо йиғими
Алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс ДСИга Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобини топширади. Ушбу Ҳисоб-китобда йиғим суммаси энг кам иш ҳақига каррали миқдорда ойма-ой акс эттирилади. Маълумки, ушбу йиғимнинг бир қисми, масалан 5%и рухсат гувоҳномасини берганга, қолган қисми, яъни 95%и эса ДСИга ўтказилади.
1. ДСИга топшириладиган Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар ҳисоб-китобидаги йиғим ставкасида 5 ЭКИҲ (шаҳарлардаги йиғим миқдори) кўрсатилиши керакми ёки 4,57 ЭКИҲ (йиғимнинг 95%и)?
2. Биз йиғимнинг белгиланган суммасини олдиндан тўлаб, Ҳисоб-китобни топширдик. ЭКИҲ ўзгарганда аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни қайта топшириш ва йиғим суммасида юзага келган фарқни тўлаш керак бўладими?
- Жисмоний шахснинг барча даромадларини ҳисоботда акс эттиринг
МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун шахсий мол-мулкни олди-сотди шартномалари бўйича жисмоний шахслар – ЎзР резидентларидан мунтазам равишда сотиб олади. Ҳужжатлар пакети: шартнома, жисмоний шахснинг паспорти нусхаси ва СТИР йиғилади. Мол-мулк олингандан кейин қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади (чунки жисмоний шахсда ҳисобварақ-фактура йўқ). Амалда харидор ҳисобланамиз, жисмоний шахслар эса етказиб берувчилардир. Фойдаланишда бўлган шахсий мол-мулкни сотиб олишимиз сабабли пулни уларнинг шахсий пластик карталарига ўтказамиз, ЖШДС солмаймиз.
Корхона фойдаланишда бўлган шахсий мол-мулкини сотиб оладиган жисмоний шахслар бўйича ҳисобот топшириши зарурми? Агар зарур бўлса, қандай ҳисоботни қайси муддатда топшириши керак?
- Қарз автомобиль билан қопланса
МЧЖнинг ягона муассиси (Ўзбекистон резиденти) устав капиталини 272 000 000 сўмдан 10 000 000 сўмгача камайтирди. МЧЖ (ЯСТ тўловчиси) муассис олдида қарздор бўлиб қолди. Унга бу қарзни асосий воситалар (автомобиль) билан, қолдиғини пул билан тўлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Автомобилнинг баланс қиймати – 49 224 758,6 сўм. Жамғарилган эскириш – 8 204 126,4 сўм. 1.08.2016 йилдаги ҳолатга кўра қолдиқ қиймати – 40 200 219,56 сўм.
1. Устав фонди камайтирилиши натижасида МЧЖ муассиси олдидаги қарзни қоплаш учун автомобилларни қандай баҳолаш керак?
2. Бу ҳолда МЧЖ ва жисмоний шахсга қандай тартибда солиқ солинади?
3. Автомобилларни нотариусда қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ким зиммасига олиши керак? Уларнинг миқдори қанча бўлади?
- Текин улуш
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона) иккита муассиси бор. Улардан бири – норезидент юридик шахс ўз улушини иккинчи муассис – ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахсга текинга бермоқчи. Натижада резидент жисмоний шахс 100 фоизли улуш билан ягона муассисга айланади.
Норезидент юридик шахс МЧЖдаги улушини резидент жисмоний шахсга текинга берганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
|
|
Тадқиқот
|