18.03.2017
Иш ҳақини сақланган ҳолда қайта тайёрлаш
Турмуш ўртоғим коллежда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Уни асосий ишидан бўшаган ҳолда кадрларни қайта тайёрлашга юбордилар. Бунда директор унга иш ҳақини тўламоқчи эмас. Кадрларни қайта тайёрлаш даврида ходимнинг иш ҳақи сақланадими? далее...»» |
18.03.2017
Фақат бюджетдагилар учун
Корхонамиз Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган, бундан ташқари, шу вилоятнинг Нуробод туманида яна битта филиал бор. Ургут тумани – тоғли, денгиз сатҳидан 950–1 000 м баландликда, Нуробод – олисда жойлашган. Президентнинг 2.02.2017 йилдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб: барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади; тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда амалга оширилади. Тоғли ва олис туманлар қандай норматив ҳужжатлар билан ва қайси мезонларга кўра белгиланади? далее...»» |
18.03.2017
Бериш ҳуқуқисиз
1. Якка тартибдаги тадбиркор фирма номини рўйхатдан ўтказиши мумкинми? 2. Шахсий банк картаси ёки тадбиркорнинг картасини банкда тўловларни тўлаш учун бошқа шахсга бериш мумкинми? Ишончнома керак бўладими? 3. ЯТТ фаолиятини қандай қилиб ва қанча муддатга тўхтатиб туриш мумкин? Бунинг учун нима қилиш лозим? далее...»» |
18.03.2017
Шахсий картани ишлаб чиқариш картаси билан чалкаштирманг
Якка тартибдаги тадбиркор (фаолият тури – ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш) банк пластик картасини олди. 1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картасидан маблағлар сарфи қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади? 2. Унинг банк картасидаги пул маблағлари қандай эҳтиёжларга сарфланиши керак? 3. ЯТТ иш ҳақи олмаслиги боис ЯТТнинг банк картасидаги маблағларни (солиқларни тўлагандан кейин) шахсий эҳтиёжларга сарфлаши мумкинми? 4. Агар мумкин бўлмаса, ўз ҳисобрақамидаги маблағдан шахсий эҳтиёжлари учун қандай усулда фойдаланиши мумкин? далее...»» |
18.03.2017
Истаганимча сарфлайман
Мен якка тартибдаги тадбиркорман. Яқинда банкимда жисмоний шахс картасини очдим, МБнинг қарорини рўкач қилган ҳолда ойига 10 ЭКИҲдан кўп бўлмаган миқдорда унга пул ўтказишимга рухсат беришди. ЯТТ учун бундай чеклов белгилаш тўғрими? далее...»» |
18.03.2017
Шартнома тузиш эркинлиги қоидасига кўра
Менинг банк картамни расмийлаштирган банк шу пайтгача банклараро ўтказмалар хизматини, масалан, Payme орқали улаб бермади. Тўлов дастаги фақат банк ичида ишлаяпти, қўшимча картани эса банк очмаяпти ва жисмоний шахслар билан ишламаяпти. Мисол учун, хизмат сафарида бўлганимда турмуш ўртоғимга дори-дармон олиш учун маблағ керак бўлиб қолди, мен эса унинг картасига маблағ ўтказа олмадим, сабаби у бошқа банкда расмийлаштирилган. Ўзбекистондаги барча банклар тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay ва ҳ.к.) орқали картадан картага банклараро ўтказмалар хизматини улашлари керакми? далее...»» |
18.03.2017
Ундирув учун далилларни шартномадан изланг
16.11.2016 йилда буюртмачи – АЖ ҚК ижрочи – МЧЖнинг транспорт хизматларига буюртмалар ҳажмини бир томонлама тартибда қисқартирди (40%дан ортиқ). Шартнома 31.03.2017 йилгача амал қилади ва ижрочи учун асосий ҳисобланади, сабаби МЧЖ бутун оборотининг 95%ини ташкил этади. 16.11.2016 йилдан 24.01.2017 йилгача бўлган даврда ижрочи тўлиқ олмаган оборот суммаси 18 760 000 сўмни ташкил этади. 1. Хизматлар ҳажмини камайтирганлиги учун буюртмачидан қанча суммадаги неустойкани (тўлиқ олинмаган оборотни ёки бошқача ҳисоб-китоб бўйича) талаб қилишимиз керак? 2. Неустойканинг ушбу ҳисоб-китобини буюртмачига юбориш зарурми ёки дарҳол бошқа инстанцияга мурожаат этиш лозимми? далее...»» |
18.03.2017
Паспорт сертификат ўрнини босмайди
Корхона мотор мойи ишлаб чиқармоқчи. Мувофиқлик сертификатини олгунга қадар ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни сифат паспорти асосида сотиш мумкинми? далее...»» |
18.03.2017
Газ сотиш учун махсус тартиб
МЧЖ баллонлардаги табиий газ (пропан) билан аҳолини таъминлаш хизматларини кўрсатиш билан шуғуллана оладими, бунга қандай тартибга солувчи ҳужжатлар асос бўлади? далее...»» |
18.03.2017
Ҳамма контентга ҳам лицензия керак эмас
ВМнинг 15.03.2012 йилдаги 72-сон қарорига мувофиқ ижтимоий тармоқларда онлайн-контентни ва онлайн-ўйинларни сотиш учун лицензия керакми? далее...»» |
18.03.2017
Учувчисиз учиш қурилмаси «учолмади»
Ҳукуматимизнинг Ўзбекистоннинг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга доир қарорига (26.11.2014 йилдаги 322-сон) асосан 2015 йилдан бошлаб республикамиз ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. далее...»» |
18.03.2017
Профилактик пайшанба қандай ўтди?
Мамлакатимизда аҳолини, айниқса, ёшларни турли зарарли оқимлар таъсиридан асраш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар осойишта ва фаровон турмушимизнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. далее...»» |
18.03.2017
Божхона бошлиғи тадбиркор ҳузурида
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» доирасида Наманган вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар ҳузурига бевосита ташриф буюриб, уларнинг кундалик ҳаёти билан яқиндан танишишни яхши анъанага айлантирди. далее...»» |
18.03.2017
Штатда декларант бўлиши керакми?
Божхона вакилларининг тадбиркорлар билан яқинда бўлиб ўтган учрашувлари давомида Ўзбекистон тадбиркорлари (юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) божхона брокери хизматларидан фойдаланмай ва штатда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлмай туриб, божхона юк декларациясини қўллаган ҳолда товарларни мустақил равишда декларациялашлари мумкинми деган савол кўп бор янгради. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини батафсил таҳлил қилмай туриб унга аниқ жавоб бериб бўлмайди. ЎзР Божхона брокерлари уюшмаси директори Арсен Айрапетьянцдан вазиятни шарҳлаб беришини сўрадик. далее...»» |
18.03.2017
«Қарздор корхонани оёққа турғизмоқчиман»
Мен бир корхонани (МЧЖни) юргизиш учун олдим. Корхонанинг қарзлари кўп – қарздорлик устав капиталидан ошиб кетган. Мен корхона қарзларини узиш ва уни самарали бошқариш учун қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширишим керак? далее...»» |
18.03.2017
Бетон маркаси аҳамиятга эга
Корхонанинг асосий фаолияти – товар бетони ва қурилиш қоришмасини ишлаб чиқариш. Фаолият давомида тузилган шартномаларга кўра қисман буюртмачининг материалларидан (яъни буюртмачи цемент беради, қум ва шағал эса ўзимиздан) товар бетони (100-марка) ишлаб чиқарамиз. Шартнома предмети – 100-маркали товар бетони ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга берилган (давал) хом ашёни қайта ишлаш. 1. Ҳисобварақ-фактурада нимани акс эттириш керак – «Товар бетони» ёки бетон давал хом ашёдан ишлаб чиқарилганда «Товар бетони ишлаб чиқариш учун давал хом ашёни қайта ишлаш» дебми? 2. Қайта ишлов берувчи бетон маркасини кўрсатиши шартми? далее...»» |
18.03.2017
Асосий воситалар қайта баҳоланмаса
Агар корхона АВни қайта баҳоламаган бўлса, солиқ соҳасидаги ёхуд бошқа қандай оқибатлар унга таҳдид солиши мумкин? далее...»» |
18.03.2017
Юридик шахсдан муассисга қарз
Юридик шахс – хусусий корхона (қарз берувчи) 2014 йилда жисмоний шахсга (қарздорга) 5%лик ставкада молиявий қарз берди. Молиявий қарз фойдаланиш даври учун фоизларни тўлаган ҳолда 2017 йилда қопланади. Бунда муассисга (сабаби бу вазиятда муассис қарздор бўлиб чиқмоқда) тўланадиган фойдани ҳисобга киритиш йўли билан қарз ва фоизларни тўлаш режалаштирилмоқда. 1. Жисмоний шахс корхонага фоизларни тўлаётганда солиқ (10%) тўлаш мажбуриятлари юзага келадими? Агар юзага келса, уни ким тўлайди? 2. 2017 йилдан амал қилаётган Солиқ кодексининг 135-моддасига ўзгартиришлар ушбу операцияга тааллуқли бўладими? 3. Фоизлардан солиқни ҳисоблашда (агар уни тўлаш зарурати юзага келса) қандай ставкадан фойдаланилади: жисмоний шахс билан тузилган қарз шартномаси бўйича фоиз ставкаси, қарз берилган санадаги (2014 йилги) МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси ёки қарз қопланган санадаги (2017 йилги) МБнинг қайта молиялаштириш ставкасиданми? 4. Тўланиши лозим бўлган фоизлар ва тўланадиган фойда билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши мумкин? далее...»» |
18.03.2017
Натура кўринишидаги қарз
Ташкилот муассиси – жисмоний шахс ўзига қарашли фирмага қурилиш материаллари, инвентарь ва ускуналар кўринишида қарз берди. 1. Муассис-жисмоний шахс қурилиш материаллари, инвентарь ва ускуналар кўринишида берган қарзни пластик карточкага пул эквивалентида қайтариш мумкинми? Бунда солиқ оқибатлари қандай бўлади? 2. Агар қарз ярим йил, 1 йил, 3 йил давомида қопланса, фоизларни тўлаш мажбуриятисиз қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам олинаётганда қарз олувчининг даромади қандай ҳисобланади? 3. Агар юридик шахс 2016 йил июлда 1 500 000 сўм миқдоридаги фоизларни тўлаш мажбурияти билан 150 000 000 сўм молиявий ёрдам олган бўлса, бироқ 2017 йил январда қарзни қайтарган ва фоизларни тўлаган бўлса, Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган қўшимчаларга мувофиқ шартномага ўзгартиришлар киритиш зарурми? далее...»» |
18.03.2017
БҲМС аниқлаштиришни талаб қилади
Қарийб бир йил аввал – 2016 йил 13 апрелда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг (бундан кейин – Қонун) янги таҳрири тасдиқланган эди. У дастлаб 1996 йил 30 августда қабул қилинган ва ўз вақтида МДҲ мамлакатларидаги илғор қонунлардан бири бўлган. Бироқ 20 йил ўтгач, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир янги талаблар, имкониятлар ва йўллар пайдо бўлди. Буларнинг бари янги таҳрирдаги Қонун қабул қилинишини тақозо этди. Унда Қонуннинг мақсадларига тузатиш киритилган, янги моддалар қўшилган. Янгиликлар бухгалтерия ҳисобини халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, эндиликда ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ажратиб белгиланган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, уларнинг бухгалтерия хизматлари масъулиятини оширишга йўналтирилган. далее...»» |