Norma.uz

Автомобиль рақами белгисини қандай тиклаш мумкин

 

 

ЙТҲдан тортиб жиноятчиларнинг қилмишларигача бўлган турли сабаблар автомобиль давлат рақами белгилари йўқотилиши ва шикастланишига олиб келиши мумкин. Ушбу материалда давлат рақамини қонуний равишда тиклаш ҳақида сўз юритилади.

 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев саволга жавобан давлат рақами белгиларини йўқотганлик, шикастлаганлик (бузганлик) муносабати билан транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидалари (ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига 1-илова) билан тартибга солинишини қайд этди.

 

Хусусий ёки корпоратив автомобиль рақами белгилари йўқотилган, ўғирланган, шикастланган ёки бузилганда қандай йўл тутиш лозим? Ҳаракатлар алгоритми қуйидагича бўлади:

► ДЙҲХХ ҳудудий органига белгиланган шаклда ариза ёзилади;

► белгиланган давлат божи тўланади;

► транспорт воситаси кўздан кечириш учун тақдим этилади.

 

Яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари таъмирланмайди, уларнинг ўрнига янгилари берилади. Бунда эгасининг аризасига асосан шикастланган ёки бузилган давлат рақамлари ўрнига дубликатлар берилиши мумкин. Улар ДЙҲХХ ҳудудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йиғим ундирилмасдан илгари фойдаланилган давлат рақами белгилари берилади (Қоидаларнинг 5-боби 7-банди).

 

Автомобиль давлат рақами белгиларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар:

► йўқолгани (бузилгани) ўрнига давлат рақами белгисини берганлик учун – 4,5 ЭКИҲ;

► автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома берганлик учун – ЭКИҲнинг 20%и;

► уларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун – ЭКИҲнинг 10%и;

► мажбурий техник кўрикдан ўтказганлик учун (агар ундан ўтишнинг навбатдаги муддати келган бўлса) – ЭКИҲнинг 10%и.

 

Саида Жонизоқова,

«Norma Online» мухбири.

 

Прочитано: 1995 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика