Norma.uz
Кадрлар бўлими
25.07.2017 Бир неча касбда ишлаганлик учун ҳақ тўлаш шарт
Компания (ЯСТ тўловчи) ходимлари штати катта эмас. Маъмуриятда: директор, кадрлар бўйича ходим ва бош бухгалтер. Директор бандлиги сабабли нақд пул: иш ҳақининг бир қисми ва хизмат сафари харажатларини олиш учун банкка бора олмайди, бош бухгалтер эса банкда иш ҳақи олишга ҳақли эмас. Қўшимча ҳақ белгиламаган ҳолда кассир вазифасини буйруқ билан кадрлар бўйича ходим зиммасига юклаш мумкинми?
далее...»»
25.07.2017 Биринчи таътил
Ходимга биринчи йили 6 ой узлуксиз ишлагунига қадар йиллик ҳақ тўланадиган таътил бериш мумкинми?
далее...»»
25.07.2017 Меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга 2 босқичда ўтилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.07.2017 йилдаги 462-сон қарори билан Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
далее...»»
27.06.2017 Пенсияга чиқиш чоғидаги тўловлар
Ошпаз пенсияга чиқди. Мазкур корхонадаги умумий иш стажи 13 йилни ташкил этади. Унинг таъкидлашича, ишлаган ҳар бир йили учун компенсация олиши лозим. Аслида корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация, кўп йил ишлаганлиги учун қўшимча ҳақ, шунингдек ишдан бўшатиш чоғида тўланадиган нафақани тўлади. Корхона ушбу ходимга яна қандай компенсация ёки қўшимча ҳақ тўлаши керак?
далее...»»
27.06.2017 Ходим дам олиши керак
Ходим 2009 йилдан бери ишлайди, навбатдаги йиллик таътилга атиги 1 марта, бунинг устига 12 иш кунига чиққан. Тўғри тушунган бўлсам, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни у фақат меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда пул кўринишида олиши мумкин. Умуман олганда, бу таътиллар «куядими» ёки йўқми?
далее...»»
27.06.2017 Таътилга чиқиш ва ундан қайтиш фақат буйруқ асосида
Ходим 20 кунга (2017 йил 19 майдан 7 июнгача) иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди, буйруқ расмийлаштирилди. Бироқ у олдинроқ – 2017 йил 30 майда қайтишга қарор қилди. Ходимнинг ташаббуси билан ҳақ тўланмайдиган таътилдан эртароқ қайтиши тўғрисида буйруқни расмийлаштириш зарурми?
далее...»»
27.06.2017 Компенсация тўланади
Корхона ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг ташаббусига кўра бекор қилинмоқда. У иш вақтида 4 турдаги таътилдан фойдаланган: йиллик асосий таътил – 15 иш куни (МКнинг 134-моддаси); қўшимча таътил – меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган иш учун бериладиган 12 иш куни (МКнинг ¬137-моддаси); қўшимча (ижтимоий) таътил – 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор аёл сифатида 3 кун (МКнинг 232-моддаси); бир марталик таътил – корхонада 15 йилдан ортиқ ишлаган меҳнат фахрийси сифатида 1 кун (ушбу имтиёз тармоқ келишуви ва жамоа шартномасида назарда тутилган). Меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда қандай таътиллар учун компенсация тўлашимиз керак?
далее...»»
27.06.2017 Ички ўриндошликни расмийлаштирамиз
Ташкилотимиз штатида атиги 10 киши бор, шу жумладан бош бухгалтер 0,5 ставкада ишлайди. Бухгалтер ёрдамчисини ишга олдик, у кассир вазифасини ҳам бажаради. Ушбу лавозимни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори 16-бандига асосан «Бош бухгалтер ёрдамчиси/кассир» дея номлашга қарор қилдик. Бундай лавозимни белгилашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ходимларнинг қайси тоифасига киради ва Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори (ММСК) бўйича қандай кодга эга бўлади?
далее...»»
27.06.2017 Меҳнат дафтарчаси тўлди. Янгисини олайми?
Ходимимизнинг меҳнат дафтарчаси саҳифалари тугаб қолди, унга навбатдаги ёзувни қайд этиш керак. Меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ олиш учун хат билан меҳнат биржасига мурожаат қилдим. Менга айни пайтда қўшимча варақ йўқ, янги меҳнат дафтарчасини олиб, биринчи варағини йиртиб олиш, иккинчи варағида эса «Қўшимча варақ» деб ёзиб, келгусида фойдаланиш керак дея ёзма жавоб бердилар. Меҳнат дафтарчаси тўлганда ундаги ёзувларни қўшимча варақда эмас, балки янги меҳнат дафтарчасида давом эттириш тўғрими?
далее...»»
13.06.2017 Қачон таътил ўрнига компенсация олиш мумкин
2 йил учун фойдаланилмаган меҳнат таътилини олаётган ходимга унинг энг кам муддатидан ортиқ кунлар учун компенсация бериш мумкинми?
далее...»»
13.06.2017 Қонунга кўра бўлинмайди
МКнинг 146-моддасига мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим. Ходимнинг розилигига кўра меҳнат таътилининг узлуксиз қисмини қисмларга бўлиш мумкинми?
далее...»»
13.06.2017 Сменали иш: нимадан бошлаш лозим
Ишлаб чиқариш фирмаси айрим ходимларни сменали иш графигига, яъни икки сутка ўтказиб бир сутка ишлаш тартибига ўтказмоқчи. Қолган ходимлар ҳафтасига 5 кун ишлайдилар. 1. Сменали иш графигига ўтишни қандай қилиб ҳужжатли расмийлаштириш мумкин? 2. Табелда ишланган соатларни (кунларни) қандай қайд этиш керак?
далее...»»
13.06.2017 Касаллик варақаси учун стаж ҳисоби
Касаллик варақасининг тегишли устунини тўлдириш учун ходимнинг стажини ҳисоблаб чиқаришда болани 2–3 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган даври стажга кирадими?
далее...»»
13.06.2017 Агар ходим шуни хоҳласа
Иш берувчи 3 ёшга тўлмаган боласи бор ходима билан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми?
далее...»»
01.06.2017 Ўқитувчининг узоқ дам олиши
Давлат мактаби ўқитувчилари учун таътиллар давомийлиги қандай белгиланади ва қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?
далее...»»
01.06.2017 Кадрларга оид мажбурий ҳужжатлар
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, ходимларнинг сонидан қатъи назар, кадрларга оид ҳужжатлар албатта юритилиши керак. Бу ҳужжатлар Меҳнат кодексида тўғридан-тўғри ёхуд билвосита тилга олинган ва ҳар бир иш берувчида бўлиши шарт.
далее...»»
01.06.2017 Хизмат сафарини расмийлаштирамиз
Корхонамиз Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида объект қурилиши учун пудрат шартномасини тузди. Корхонамиз раҳбари ишларни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун объектга бориши зарур. 1. Тошкент шаҳридаги буюртмачи раҳбаримизнинг хизмат сафари гувоҳномасида у бошқа минтақада қурилаётган объектга келганлиги ва кетганлиги ҳақида белги қўя оладими? 2. Хизмат сафари гувоҳномасини қандай қилиб тўғри ва қанча муддатга бериш мумкин? Агар хизмат сафари объект қурилиши тугагунча давом этиши мумкин бўлса, бироқ раҳбар вақти-вақти билан Тошкент шаҳрига келиб турса, буйруқни қандай расмийлаштириш лозим? 3. Меҳмонхонада яшаганлик тўғрисида бир неча кунлик чеклар бор. Тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган кунларда яшаш ҳақини қандай тўлаш мумкин?
далее...»»
01.06.2017 Компенсация тўланиши лозим бўлган таътиллар
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун компенсацияда қўшимча таътилларни (масалан, нефть-газ соҳасидаги иш стажи учун) ҳисобга олиш зарурми?
далее...»»
01.06.2017 Янги ходимлар учун жадвал – келишувга кўра
Янги ходимлар ишга қабул қилинганда тасдиқланган таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритиладими?
далее...»»
16.05.2017 Ўриндошни ўтказиш: расмийлаштириш вариантлари
Компаниямизда ўриндош ходим ишлайди. 2017 йил 1 майдан ўриндошлик асосидаги ишдан шу лавозимдаги асосий ишга ўтказилади. Ходим ўриндошлик асосидаги меҳнат шартномаси бекор қилинишини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланишини расмийлаштиришдан бош тортмоқда. Меҳнат шартномасига қўшимча битимни ва ўриндошни асосий ишга ўтказишга буйруқни, шунингдек меҳнат дафтарчасига ёзувни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика