Norma.uz
Кадрлар бўлими
12.09.2020 Мажбуриятларни юклаш ҳужжатлар билан расмийлаштирилади
Электрон меҳнат шартномалари ва меҳнат дафтарчалари тизими билан ишлашда ходимга мажбуриятларни юклаш тўғрисида буйруқ чиқариш зарурми?
далее...»»
12.09.2020 Устамани бекор қилиш – интизомий жазо эмас
Меҳнатни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхонаси бўлинмасининг барча ходимларининг иш ҳақига ойлик шахсий устамалар белгиланган. Бир ходим меҳнат интизомини бузганлиги аниқланди (техник ҳужжатларни расмийлаштиришда хатога йўл қўйган, иш вақти тугамасдан ишдан кетиб қолган). Раҳбар уни шахсий устамадан маҳрум этишга қарор қилди. Ходимдан тушунтириш хатини ёзиш талаб қилинди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ишга келмаслик меҳнат интизомини қўпол тарзда бузишга киради, бундай ҳолат бир марта қайд этилганда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Шахсий устаманинг бекор қилиниши интизомий жазо чораси ҳисобланадими? Ушбу ҳаракат учун ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим?
далее...»»
12.09.2020 Вақтинча олинган ходимни ишда қолдириш
Спорт мактабида асосий иш жойи бўйича тўлиқ ставкада ишлайдиган шифокор (1-ходим) болани 3 ёшгача парваришлаш таътилига чиқди. 3 йил ўтгач таътилдан қайтди ва 0,5 ставка иш юкламаси белгилашни сўраяпти. У таътилда бўладиган даврга муддатли меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ ставкада шифокор (2-ходим) ишга қабул қилинган. Асосий ходимнинг ўрнига ишлаётган ходимни ўриндошлик бўйича иккинчи ярим ставкада ишда қолдириш мумкинми?
далее...»»
12.09.2020 Огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация
Штат қисқартирилганда ходим 2 ой ишлаб бермасликка қарор қилган бўлса, унга қандай тўловлар тўланади?
далее...»»
07.09.2020 Директор судланди…

Директор суд ҳукми билан ЖКнинг 45-моддаси бўйича жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва 2 йил муддатга раҳбар лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Шу билан бирга директордан у билан ҳисоб-китоб қилиш ва ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун тўловларни тўлашга оид ёзма талабнома келиб тушган. Мазкур ҳолда бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?


далее...»»
07.09.2020 Маошни аванссиз олса бўладими?

Корхонада иш ҳақини ойда бир марта олишга рози бўлган ходимлар бор, бу ҳақда уларнинг аризалари мавжуд. Маошни аванссиз бериш ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайдими?


далее...»»
07.09.2020 Янги кодекс қўшимча қонуности ҳужжатлари қабул қилишни талаб қилмайди
Меҳнат бозорида юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат низоларининг юзага келмаслигига эришиш кўп жиҳатдан бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга боғлиқ.
далее...»»
07.09.2020 Қачон таътил стажга қўшилади
Ходим 20.02.2020 йилда ишга қабул қилинган ва 26.05.2020 йилда ишдан бўшатиляпти. Бунда у 30.03.2020 йилдан 22.05.2020 йилгача иш ҳақи сақланмайдиган ҳолда бериладиган таътилда бўлган. Мазкур ҳолатда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда ходимнинг корхонадаги иш стажи қандай ҳисобланади?
далее...»»
07.09.2020 ЯММТда ишлаймиз
1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ташкилотлардаги барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш бўйича ишларни якунлашлари лозим. Buxgalter.uz «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро-дастурий аппарати комплекси бошқармаси дирекциясининг тушунтиришларига асосан кўп учрайдиган 10 та саволга жавоб тайёрлади.
далее...»»
04.09.2020 Ишдан бўшатилганда таътил учун компенсация тўлаш

3.02.2020 йилдан 16.05.2020 йилгача ишлаган ходим ишдан бўшаяпти. 1.04.2020 йилдан 30.04.2020 йилгача у иш ҳақи сақланмайдиган таътилда (ўз хоҳишига кўра) бўлган. Ташкилотда меҳнат таътили 24 иш кунини ташкил этади. Ишдан бўшаётган ходимга неча кунлик таътил учун компенсация ҳисобланиши лозим?


далее...»»
04.09.2020 Ҳуқуқбузарликни аниқлаш
Карантин эълон қилинганлиги сабабли компанияда офис биносида тиббиёт ниқобларини тақиб юриш мажбурияти жорий этилди. Бироқ айрим ходимлар ўз кабинетларида ниқоб тақишмаяпти. Иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидалари қайд этилмаганлигига қарамай, тиб-биёт ниқоблари йўқлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлими?
далее...»»
04.09.2020 Навбатчиликни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари
Корхона меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда олдиндан касаба уюшмаси билан келишиб, ходимларни дам олиш ва байрам кунлари (навбатчиликка) жалб этади. Дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун компенсация тўланади. Иш берувчи бир кунда 4 соатдан ортиқ вақтга навбатчилик қилишга жалб этиши мумкинми (МК 125-м.)? Дам олиш ва байрам кунларида 12 соатлик ишга жалб этишга ҳақлими? Иш вақтидан ташқари ишлаш ҳамда дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар ўртасида қандай фарқ мавжуд?
далее...»»
04.09.2020 Ўриндошлик бўйича шартномани бекор қилиш
Корхонада ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимни ишдан бўшатиш лозим. У ушбу корхонада асосий иш жойи бўйича ишлашда давом этади. Ходимнинг ушбу корхонада асосий иш жойида қолдирган ҳолда ўриндошлик бўйича ишдан бўшатиш таомили қандай бўлади?
далее...»»
04.09.2020 Ўз ҳисобидан таътил: максимал давомийлиги
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йилда 3 ойдан ортиқ давом этмаслиги лозим-лиги назарда тутилган. Бироқ йил бошида иш ҳажми бўлмаганлиги сабабли кўп хо-димлар шундай таътил олган эдилар. Бугунги кунда айрим ходимлар карантин дав-рини ҳисобга олган ҳолда 3 ойдан буён шундай таътилда ўтиришибди. Карантин даврида бундай таътилга бўлган ходимларга 1 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам тўланган. Карантин давридаги иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни форс-мажор ҳолатига киритиш ва МКнинг 150-моддасида назарда тутилган 3 ойлик (йўл қўйиладиган) муддатга киритилмаслик мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Бўш лавозим бўйича ички ўриндошлик
Ташкилотда ходим икки лавозимда ишлайди. Иккинчи лавозимда – ўриндошлик тартибда. Меҳнат шартномаси асосий лавозими бўйича расмийлаштирилган, ик-кинчиси бўйича лавозимда ўриндошликда ишлаши тўғрисида буйруқ чиқарилган. Меҳнат дафтарчасида фақат асосий лавозими кўрсатилган. Иккинчи лавозимга меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаганда, лавозим эса ти-зимда бўш иш ўрни сифатида акс эттирилганда ЯММТда ички ўриндошлик қандай кўрсатилади?
далее...»»
04.09.2020 Хорижлик ходимни рухсатнома муддати тугагач ишдан бўшатиш
Карантин туфайли хорижлик ходим Ўзбекистонга келолмаган ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтира олмаган. Ташкилот Меҳнат вазирлигига рухсат-номани бекор қилиш учун ариза тақдим этган. Рухсатнома бекор қилиниши ҳақидаги жавоб олингач, хорижлик ходим ишдан бўшатилган. Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Бош муҳандиснинг «штат»даги ўрни
Бош муҳандис корхонадаги бир нечта бўлимга раҳбарлик қиладиган бўлса, уни штат жадвалида қайси қайси бўлимга киритиш борасида низо юзага келди. Раҳбарият томонидан раҳбарлар бўлимига киритилиши айтилмоқда. Бироқ уни раҳбарият таркибига киритиш учун барча бўлимлар унинг бўйсунувида бўлиши лозим. Бош муҳандисни штат жадвалида раҳбар лавозимига киритиш мумкинми?
далее...»»
04.09.2020 Таътил берилмасдан ишдан бўшатилган ҳолда декретга чиқариш
Корхона ходимаси 1.03.2019 йилдан лавозим маоши 8 000 000 сўм бўлган ишга қабул қилинган. У 23.01.2020 йилга қадар ишлаган ва ушбу санадан ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича касаллик варақасини тақдим этган. 28.05.2020 йилдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган. Меҳнат шартномасида 28 кун таътил берилиши кўрсатилган. Ишлаган даврида унга меҳнат таътили берилмаган. Ишдан бўшаш чоғида неча кунга фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилади?
далее...»»
04.09.2020 Таътилга ариза
Корхонада 500 нафардан ортиқ ходим ишлайди. Ҳар ойда таътиллар жадвалига мувофиқ улардан ўртача 50 нафари навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилади. Таътил тасдиқланган жадвал бўйича бериладиган бўлса, ходим навбатдаги меҳнат таътили берилиши учун ариза ёзиши лозимми?
далее...»»
04.09.2020 Ходимлар учун жарималар
Корхонада меҳнат интизомини кучайтириш зарурати туғилди, бунга ходимларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлди. Корхонада жарималарни жорий этиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика